← Назад
Решение #2847191 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 703 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4809-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ромитан тумани
2025 йил 13 ноябр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – «ATB GOLD SERT
MANAGEMENT» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – «SISTEMA
INVEST OIL» масъулияти чекланган жамиятидан жами 34500000 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакили –
А.Ҳасанов (ишончномага асосан) иштирокида (жавобгар вакили иштирок этмади)
Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – «ATB GOLD SERT MANAGEMENT» масъулияти чекланган
жамияти иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - «SISTEMA
INVEST OIL» масъулияти чекланган жамиятидан 25000000 сўм асосий қарз,
9500000 сўм пеня, жами 34500000 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, тарафлар ўртасида 2024
йил 15 майда 187/01С-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага асосан
жавобгарга 25000000 сўмлик сертификатлаштириш хизматлари кўрсатилганлигини,
жавобгар хизматларни қабул қилиб олган бўлсада, қарздорликни тўлаб
бермаганлигини, қарздорликни тўлаб бериш юзасидан юборилган талабномалар
эътиборсиз қолдирилганлигини, тўлов кечиктирилган 380 кунга 9500000 сўм пеня
ҳисобланганлигини, жавобгар қарздорликни бугунги кунга қадар тўлаб
бермаганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддасига асосан ишни
унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, давлат божи ва суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар – «ATB
GOLD SERT MANAGEMENT» масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида
“Бажарувчи”) ва жавобгар – «SISTEMA INVEST OIL» масъулияти чекланган
жамияти (шартнома матнида “Буюртмачи”) ўртасида 2024 йил 15 майда 187/01Ссонли шартнома тузилган.
Шартнома шартига кўра “Бажарувчи” "Буюртмачи"га сертификатлашган
аудит хизматини кўрсатиш, “Буюртмачи” эса кўрсатилган хизматларни қабул қилиб
олиш ва унинг ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини олишган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 703-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг
топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян
ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу
хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан шартномага асосан жавобгар – “SISTEMA INVEST OIL”
масъулияти чекланган жамиятига жами 25000000 сўмлик хизматлар
кўрсатилганлиги тарафлар ўртасида расмийлаштирилган электрон ҳисобварақфактура билан ўз тасдиғини топади. Демак, даъвогарнинг 25000000 сўм асосий
қарзни ундириш талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим.
Даъвогар шартнома бўйича тўлов кечиктирилган 380 кунга (2025 йил 30
августдан 2025 йил 10 октябрга қадар) 0.1 фоиздан жами 9500000 сўм пеня ҳисоблаб,
уни ундиришни сўраган. Даъвогар пеняни тўғри ҳисоблаган.
Бинобарин, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.1-бандида тўлов
кечиктирилган кунлар учун 0.1 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўланиши келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарори 4-банди ва ФКнинг 326моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлигидан келиб чиқиб, кредитор ва қарздорнинг
манфаатларини инобатга олиб, суд пеня суммасини 3700000 сўмгача камайтиришни
лозим топади.
Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8, 236, 326, 327, 703-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179 ва 180моддаларини қўллаб суд,
қ р р қилди:
1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар - «SISTEMA INVEST OIL» масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар - «ATB GOLD SERT MANAGEMENT» масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 25000000 сўм асосий қарз, 3700000 сўм пеня, олдиндан тўланган 412000
сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро
вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида
кассация тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров