Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2502/106509 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9e063359-c7c8-4168-8d32-635be6e0cd48 Claim ID PDF Hash a92fb28660ee3907... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2502/106509-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низамовнинг котиблигида, даъвогар “АА” маъсулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 26 518 603 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 27 майда 1734-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар дори воситалари ва тиббиётда қўлланиладиган маҳсулотлар (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини жавобгар тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 26 518 603 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар иқтисодий судга шартноманинг 8.1-бандига асосан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 26 518 603 сўм қарздорлик ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади. Иш ҳужжатларида даъвогар вакилининг ишни ўзининг иштирокисиз кўриш юзасидан 2025 йил 13 ноябрдаги аризаси мавжуд. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юридик манзили бўйича почта хизмати орқали етказилганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумоти ва жавобгарнинг st t.uz сайтидан олинган маълумотга асосан zizj nsh ri v1997 @gm il. m электрон почта манзилига юборилганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган олди-сотди шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) дан вужудга келган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 27 майда 1734-сонли шартнома тузилиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга дори-дармон маҳсулотлари етказиб бериши, жавобгар эса уларни қабул қилиб, тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар шартнома бўйича олган мажбуриятини бажариб, жавобгарга 2025 йил 18 мартдаги 7181-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 2 143 025 сўмлик, 2025 йил 13 мартдаги 6431-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 9 397 697,50 сўмлик, 2024 йил 13 декабрдаги 7813-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 3 030 207 сўмлик, 2025 йил 5 мартдаги 5344-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 19 773 280 сўмлик, 2024 йил 5 декабрдаги 7661-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 2 122 929 сўмлик, жами 36 467 138,5 сўмлик маҳсулотларни етказиб берган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ даъвогар (сотувчи) томонидан етказилиши лозим бўлган дори-дармон ва тиббиёт буюмлари учун жавобгар (харидор) томонидан олдиндан 25 фоизини тўлаш, қолган 75 фоиз қисмини 25 банк куни ичида тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай етказиб берилган маҳсулот ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўлиқ тўламаган ва 26 518 603 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборилган огохлантириш хати (талабнома)си жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар ҳақини тўлаши лозим. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг низолашаётган тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб ҳисоблаши мумкин эмас. Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақфактуралар, огохлантириш хати ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд даъвогарнинг жавобгардан 26 518 603 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу боис суд давлат божини олдиндан тўланмаганлигини инобатга олиниб, жавобгардан республика бюджетига 530 373 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 26 518 603 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати, шунингдек республика бюджетига 530 373 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333, 386, 418-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 128, 170, 176180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “АА” маъсулияти чекланган жамияти фойдасига 26 518 603 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 18 347 731 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев