← Назад
Решение #2847194 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 29 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 108 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4882-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
13.11.2025 йил
Ромитан тумани
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья
ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар вакили – Н.Ярашев
(ишончномага асосан), жавобгар раҳбари – Ш.Усмонов иштирокида, даъвогар
– Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасининг «WBM
OMITEX» масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар - «Шамсиддинжон Миразиз» фермер хўжалигидан жами
121257289 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни
Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармаси «WBM OMITEX” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар - «Шамсиддинжон Миразиз» фермер хўжалигидан 121257289 сўм
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан
медиатив келишув тузилганлигини, уни тасдиқлаб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъвогар билан
медиатив келишшув тузилганлигини, уни тасдиқлаб беришни сўради.
Суд, тарафлар вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ва медиатив
келишувни атрофлича ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар –
«WBM OMITEX” масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида
“Буюртмачи”), жавобгар – «Шамсиддинжон Миразиз» фермер хўжалиги
(шартнома матнида “Хўжалик”) ўртасида 2022 йил 31 августда пахта хом
ашёси етказиб бериш тўғрисида 112-сонли фьючерс шартнома тузилган.
Шартнома шартига кўра, Хўжалик Буюртмачига 150,1 тонна пахта хом
ашёси етказиб бериш, Буюртмачи маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг
ҳақини тўлаш мажбуриятларини олишган.
Даъвогар шартномада белгиланган мажбуриятни бажариб, жавобгарга
пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича олдиндан жами 454754590 сўмлик
моддий ресурслар етказиб берган, жавобгар эса шартномада белгиланган
миқдорда пахта хом ашёси топширмаслиги оқибатида даъвогар олдида
116057289 сўм қарздорликка йўл қўйган натижада тарафлар ўртасида низо
келиб чиқан ва даъвогар жавобгардан қарздорликни ундиришни сўраб судга
мурожаат қилган.
Тарафлар – «WBM OMITEX” масъулияти чекланган жамияти ва
«Шамсиддинжон Миразиз» фермер хўжалиги ўртасида 2025 йил 07 ноябрда
медиатор А.Болтабоев иштирокида тузилган медиатив келишувга кўра,
жавобгар - «Шамсиддинжон Миразиз» фермер хўжалиги 121257289 сўм
қарздорликни ўзининг даъвогар олдида бўлгган 191677150 сўм ҳақдорликдан
камайтиришни, даъвогар почта харажатидан воз кечишни ўз зиммасига олган.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
29-моддасига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари
бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари
ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар
ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Давлат органи ёки бошқа
орган томонидан қайси шахснинг манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этилган
бўлса, ўша шахс мазкур давлат органининг ёки бошқа органнинг иштирокисиз
медиатив келишув тузишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси
3
5 -бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса суд
даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 108-моддаси
биринчи қисмига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд
ажрим чиқаради.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий
процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
13-сонли Қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд
муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, 321-бандида
медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши
учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш
усули ҳисобланганлиги сабабли даъво аризаси (аризаси) иш юритишга қабул
қилинганидан кейин низо бартараф этилганлиги (хусусан, даъвогарнинг
талаби жавобгар томонидан қаноатлантирилганлиги) муносабати билан
медиатив келишув тузишга йўл қўйилмаслиги, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий-процессуал
кодексининг 107-моддасида кўрсатилган
даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва
кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги, даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши тўғрисида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
18-моддаси биринчи қисми 9-бандида агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи
қайтарилиши белгиланган.
Суд, қайд этилганларга кўра медиатив келишув тузилганлиги
муносабати билан даъвони кўрмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган почта
харажаттини даъвоогар зиммасига қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107, 108, 131, 195-моддаларини қўллаб суд,
ажрим қилди:
Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармасининг «WBM OMITEX” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар – «Шамсиддинжон Миразиз» фермер
хўжалигидан жами 121257289 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Ажрим устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний
кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш
мумкин.
Судья
Н.Зоиров