← Назад
Решение #2847200 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 7 | — | law | |
| онун | 371 | — | law | |
| онуннинг | 27 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19554-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 13 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, аризачи ААААнинг жавобгар
ББББдан 75 000 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган
ишни арзачи вакили Ж.Қўчқаров (ишончнома асосида), жавобгар вакили
Ш.Аминқулов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган аризада баён қилинишича, АААА (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) томонидан ББББ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) фаолиятида ўтказилган текширишда жавобгар томонидан товар
белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланганлиги сабабли
аризачи томонидан жавобгарга базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари, яъни
75 000 000 сўм жарима солинган.
Жарима ихтиёрий тўламаганлиги боис аризачи судга ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 75 000 000 сўм жаримани ундиришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар
фаолиятида текшириш ўтказилганлигини, текширишда жавобгар томонидан
қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланганлиги сабабли унга жарима
солинганлигини, жарима бугунги кунга қадар тўланмаганлигини маълум қилиб,
аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида аризага эътироз билдириб, текшириш нотўғри
ўтказилганлигини, адлия органлари текшириш ўтказилган соҳада мутахассис
эмаслигини билдириб, аризани рад этишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, аризада келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида
рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи 429-368-324 махсус код асосида ААААнинг
2024 йил 18 ноябрдаги 240-ум-сонли буйруғига асосан жавобгар фаолиятида 2024 йил
18 декабрь куни ўтказилган текширишда “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш
белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) талаблари бузилиб, жавобгар
томонидан
“W lf r
VS ”
масъулияти
чекланган
жамиятига
тегишли
“КАРТАН/K
N” товар белгисига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган
“K
NME /КАРТАНМЕР” белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлиги
аниқланган.
Текшириш якуни бўйича 2024 йил 18 декабрда тузилган текшириш
ўтказилганлиги ҳақидаги далолатнома жавобгар томонидан эътирозларсиз
имзоланган.
Қонун 7-моддасининг биринчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги товар белгиларини ва товар келиб чиққан жой номларини муҳофаза қилиш
соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Қонун 371-моддасининг биринчи қисмида товар белгисидан, товар келиб чиққан
жой номидан ёки улар билан адаштириб юборадиган даражада ўхшаш бўлган бир
турдаги товарлар учун белгилардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш юридик
шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, иккинчи қисмида ҳуқуқ эгасининг аризаси
асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси
Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари товар белгисидан
ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига риоя этилишини
текширишни амалга ошириши, тадбиркорлик субъектларига нисбатан ўтказиладиган
текширувлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
билан келишувга кўра қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши,
жарималар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда
ўтказиладиган текширувлар асосида адлия органи томонидан солиниши назарда
тутилган.
Шу боис аризачи томонидан 2024 йил 24 декабрдаги 161-сонли қарор билан
жавобгар Қонуннинг 27-моддаси талаблари бузганлиги учун унга Қонун
371-моддасининг биринчи қисмида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг
200 баравари, яъни 75 000 000 сўм миқдорида жарима солинган.
Жавобгар аризачининг қайд этилган қарорида кўрсатилган бир ой муддатда
жаримани ихтиёрий тўламаган.
Жавобгар Қонун талабларини бузганлиги ва жаримани ихтиёрий равишда
тўламаганлиги аризачи вакилининг суд мажлисидаги тушунтиришлари, иш
ҳужжатларидаги буйруқ, далолатнома, тилхат, қарор ва бошқа ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топганлиги сабабли суд аризани қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, жавобгарнинг аризачининг 2024 йил 24 декабрдаги 161-сонли
қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси Наманган туманлараро маъмурий
судининг 2025 йил 11 мартдаги 5-1601-2501/94-сонли ҳал қилув қарори билан
қанаотлантириш рад этилган. Бугунги кунда суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг
биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда суд харажатлари жавобгар ҳисобидан ундирилиши лозим.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд ариза талабини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига 75 000 000 сўм жарима, 41 200 сўм почта
харажатлари, республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар ББББ ҳисобидан аризачи АААА фойдасига 75 000 000 сўм жарима,
41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаслари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд
орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров