Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1904-2503/6311 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABRAYEV XASAN CHORIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a1d211da-3c45-4338-a2ad-8330ec4081fe Claim ID PDF Hash 8f7acb3d98826edb... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 144-моддаси онуни 144 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1904-2503/6353-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қумқўрғон тумани 2025 йил 20 ноябрь Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар “*****” оилавий корхонаси (тугатиш бошқарувчиси)нинг, жавобгар “*****” хусусий корхонаси ҳисобидан 240.000.000 сўм қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тугатиш бошқарувчиси А.Ярматов, жавобгар вакиллари Д.Жўраев (раҳбар, гувоҳнома асосида) адвокат Ғ.Нуралиев (ордер ва ишончнома асосида) иштирокида, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг биносида, видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “*****” оилавий корхонаси (кейинги ўринларда матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар “*****” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 240.000.000 сўм қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган тугатиш бошқарувчиси қарздор корхонанинг молиявий фаолиятини тахлил қилинганда, даъвогар корхона томонидан жавобгарга 240.000.000 сўмлик бурчаклик профил ва арматурали профил маҳсулотлар етказиб берилганлиги, фақатгина ҳисобварақ-фактура мавжудлигини, шартнома ёки бошқа ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли судга даъво аризаси киритганлигини, жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги баён қилиб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари, даъвогар ва жавобгар ўртасида шартнома тузилмаганлиги, ҳақиқатда маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги, ҳисобварақ-фактура юборилганлигини судга даъво ариза киритилганидан сўнг билганлиги, маҳсулотларни ҳақиқатда етказиб берилганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги баён қилиб, суддан даъво аризасини рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 январдаги 4-1902-2402/9527-сонли ҳал қилув қарори билан “*****” оилавий корхонаси тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланиб, тугатиш бошқарувчи этиб А.Ярматов тайинланган. 1 “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 144-моддасига асосан суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг ишларини бошқариш ҳамда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар тугатиш бошқарувчисининг зиммасига ўтади, жумладан унинг зиммасига қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш чораларини, дебиторлик қарздорликларини ундириш, учинчи шахслардаги молмулкларини қидириб топиш чораларини кўриш мажбуриятлари ҳам юклатилган. Тугатишга доир иш юритиш жараёнида олиб борилган таҳлиллар натижасида, даъвогар жавобгарга 25.07.2024 йилдаги 154-сонли хисобфактурага асосан 240.000.000 сўмлик Бурчаклик профил, арматурали профил маҳсулот (товар)ларни етказиб берганлиги, ушбу пул маблағлари даъвогарга тўлаб берилмаганлиги аниқланган. Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги 2025 йил 29 августда юборган №08-532/25-сонли талабномаси жавобгар оқибатсиз қолдирган. Шу боисдан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Ишдаги мажуд ҳужжатлар ҳамда тарафларнинг тушунтиришларидан аниқланишича, даъвогарнинг ҳисобварақ-фактураси жавобгар томонидан тасдиқланган бўлса-да, бироқ ҳисобварақ-фактура маҳсулотлар етказиб берилганлигини тасдиқламайди. Чунки, маҳсулотлар етказиб берилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, хусусан йўл варақалари, ишончномалар ва юк хатлари судга тақдим этилмади. Шу сабабли, суд электрон ҳисобварақ-фактуранинг мавжудлиги, маҳсулотлар етказиб берилганини тасдиқлаш учун етарли асос бўлмайди деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар 2 бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Юқорида қайд этилган асосларни инобатга олиб, суд даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши қайд этилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта ҳаражатини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 4.800.000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар “*****” оилавий корхонаси зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “*****” оилавий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 4.800.000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач суд харажатлари қисмига ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья ***** 3