← Назад
Решение #2847214 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 274 | — | code_article | |
| ИПК | 275 | — | law | |
| ИПК | 273 | — | law |
Текст решения
3 554 символов
4-1201-2501/14270-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – И.Юсупов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – Б.Исаков
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 13 ноябр
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
И.Матмуратов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Н.Сангиров ва
Б.Исаковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Хамдамовнинг суд
мажлиси котиблигида, аризачи вакили Н.Шахобиддинов (2025 йил
20 октябрдаги ишончнома асосида) иштирокида, “ OLLIS” масъулияти
чекланган жамиятининг Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
20 октябрдаги ажримига нисбатан берган апелляция шикоятини иш
ҳужжатлари билан биргаликда ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ OLLIS” масъулияти чекланган жамияти судга ариза билан мурожаат
қилиб, қарздор “GULISTON S YQ L TE TIL” масъулияти чекланган
жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 октябрдаги
ажрими билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 155-моддаси 1-қисми 6-бандига
асосан даъво аризаси қайтарилган.
Мазкур ажримдан норози бўлган аризачи апелляция шикояти билан
мурожаат қилиб, унда ажримни бекор қилиб, аризани иш юритувига қабул
қилинишини сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
этилган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Мазкур ҳолда судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 274-моддаси асосида, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида аризачи вакили судга ариза тақдим этиб, апелляция
шикоятидан ўз ихтиёри билан воз кечишини билдирди.
Судлов ҳайъати, аризачи вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра,
апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, аризачи “ OLLIS” масъулияти чекланган
жамиятининг қарздор “GULISTON S YQ L TE TIL” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уни
банкрот деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси суднинг 2025 йил 20 октябрдаги
ажрими билан қайтарилган.
Аризачи вакили апелляция судига 2025 йил 13 ноябрда ариза тақдим этиб,
ўз ихтиёрига асосан апелляция шикоятидан воз кечишини билдирган.
ИПК 275-моддасининг биринчи қисмига кўра, апелляция шикояти берган
шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз
кечишга ҳақли.
ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан апелляция
шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс
томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш
юритишни тугатади.
Шу боис, судлов ҳайъати аризачи апелляция шикоятидан воз кечганлиги
сабабли апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни, олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 273, 275-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
“ OLLIS” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти
бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Ажрим устидан тарафлар Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят беришлари мумкин.
Раислик қилувчи
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
И.Матмуратов
Н.Сангиров
Б.Исаков