Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1904-2503/6968 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABRAYEV XASAN CHORIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7a454a3a-ce7e-4bb7-bb7e-67847fec8ba4 Claim ID PDF Hash 1e7cb9648e15ca8f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 230-моддаси нинг 230 law
онунининг 49-моддаси онуни 49 law
онунининг 50-моддаси онуни 50 law
ИПКнинг 28-моддаси ИПКнинг 28 law
ИПКнинг 228-моддаси ИПКнинг 228 law
ИПКнинг 230-моддаси ИПКнинг 230 law
Ушбу Кодекснинг 232-моддаси Ушбу Кодекс 232 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1904-2503/6968-сонли иш ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида) Қумқўрғон тумани 2025 йил 13 ноябрь Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи **** нинг, қарздор "****" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг 2025 йил 18 июлдаги 2025/06-01сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили З.Холов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аризачи **** (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор "****" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Савдосаноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг 2025 йил 18 июлдаги 2025/06-01-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қўллабқувватлаб, аризада қайд этилган важларни такрорлаб, суддан уни қанонатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган қарздор узрсиз сабабларга кўра вакил иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процесуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 230-моддаси учинчи қисмига кўра, иқтисодий суд ҳакамлик муҳокамаси тарафларини суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Шу боисдан суд ишни қарздор вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, аризачининг аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, аризачи ва қарздор ўртасида тузилган 2020 йил 14 сентябрдаги 4-сонли қарз шартномасининг 3.4 бандида низолар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судида унинг регламентига асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилиши белгиланган. Шунга асосан аризачи қарздордан қарз шартномасидан келиб чиққан 70.500.000 сўм қарзни ундириш ҳақида даъво аризаси билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги ҳакамлик судига мурожаат қилган. Аризачининг даъво аризаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги ҳакамлик судида 2025 йил 18 июлда кўриб чиқилган ва суднинг ҳал қилув қарори билан аризачининг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, қарздордан аризачи фойдасига 70.500.000 сўм қарздорлик, тўланган 1.125.000 сўм ҳакамлик йиғими ҳамда 37.500 сўм почта харажатлари ундирилган. Ўзбекистон Республикаси “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонунининг 49-моддасига кўра, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори мазкур ҳал қилув қарорида белгиланган тартибда ва муддатларда ихтиёрий ижро этилади. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ижро этиш муддати белгиланмаган бўлса, у дарҳол ижро этилиши керак. Ҳакамлик судининг мазкур ҳал қилув қарори қарздор томонидан ижро этилмаганлиги сабабли, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонунининг 50-моддасига кўра, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида белгиланган муддатда ихтиёрий ижро этилмаган бўлса, у мажбурий ижро этилиши керак. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ваколатли суд берган ижро варақаси асосида амалга оширилади. ИПКнинг 28-моддасига асосан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишлар жумласига ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақалари бериш тўғрисидаги аризалар бўйича ишлар кириши белгиланган. ИПКнинг 228-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги масала ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тарафнинг аризасига биноан иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади. ИПКнинг 230-моддаси бешинчи қисмига кўра иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас. Ушбу Кодекснинг 232-моддаси биринчи қисмида иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодексда ҳал қилув қарори қабул қилиш учун назарда тутилган қоидаларга биноан ажрим чиқаради, бешинчи қисмида иқтисодий суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши керак. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 238-сонли Қарори 25-бандига кўра иқтисодий суднинг ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган ажрими дарҳол ижро этилади. Шу боис, ажрим асосида иқтисодий суд ижро варақасини беради деб тушунтириш берилган. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризалардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши кўрсатилган. Юқоридагиларга кўра, суд аризачининг аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, қарздор “****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аризачи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши фойдасига 70.500.000 сўм қарздорлик, тўланган 1.125.000 сўм ҳакамлик йиғими ҳамда 37.500 сўм почта харажатлари ундириш ҳақидаги Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг 2025 йил 18 июлдаги 2025/06-01-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонунининг 49, 50-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процесуал кодексининг 28, 195-199, 228, 229, 230, 232-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Аризачи ********нинг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Қарздор “****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аризачи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши фойдасига 70.500.000 сўм қарздорлик, тўланган 1.125.000 сўм ҳакамлик йиғими ҳамда 37.500 сўм почта харажатлари ундириш ҳақидаги Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг 2025 йил 18 июлдаги 2025/06-01-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси берилсин. Қарздор “****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аризачи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши фойдасига олдиндан тўланган 824.000 сўм давлат божи ҳамда 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари дарҳол берилсин. Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ****