← Назад
Решение #2847231 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФК | 263 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2502/7444-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 13 ноябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг котиблигида, Шеробод
туман прокурори ёрдамчиси ***, даъвогар вакили ***(05.01.2025 йилдаги 01сонли ишончнома, 02.07.2025 йилдаги 14-сонли буйруқ ва ID карта асосида),
жавобгар
вакили
***
(06.11.2025
йилдаги
61-сонли ишончнома, 19.08.2025 йилдаги 87-сонли буйруқ ва паспорт
асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё
вилоят ҳудудий бошқармаси ва учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси
Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сурхондарё
вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакиллари иштирокисиз,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сурхондарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар
***ҳисобидан
302
880
000
сўм
асосий
қарз
ва
151 440 000 сўм пеня, жами 454 320 000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво
аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро
иқтисодий судининг маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади) даъвогар “***”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ***(кейинги ўринларда “Жавобгар” юритилади) ҳисобидан
302 880 000 сўм асосий қарз ва 151 440 000 сўм пеня, жами 454 320 000 сўмни
ундиришни сўраган.
Суднинг 10.10.2025 йилдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати
қўмитаси Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда
Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган Палата ва учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси
Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сурхондарё
вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакиллари суд мажлисига узрли
сабабларсиз келмаганлиги, бироқ Палата даъво аризасида ишни Палата вакили
иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг
127,128,170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ***ўзининг суддаги
тушунтиришида, даъво талабларини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, даъвогар ва
жавобгар ўртасида 20.03.2023 йилда 25-сонли, 19.01.2024 йилда 17-сонли ва
18.01.2025 йилда 14-сонли “Нефт маҳсулотларини етказиб бериш ҳақида”ги
шартномалар имзоланганини, шартномаларга асосан жавобгарга нефт
маҳсулотлари етказиб берилган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан шартнома
шартлари лозим даражада бажарилмасдан ҳозирги кунга қадар 302 880 000 сўм
асосий қарздорлик тўланмасдан келинаётганини билдириб, даъво аризасини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили *** ўзининг суддаги
тушунтиришида, даъвогарнинг даъво аризасига нисбатан эътирози мавжуд
эмаслигини, ҳақиқатдан ҳам қарздорлик мавжудлигини тан олиб, ҳозирги кунда
корхонанинг молиявий аҳволи яхши эмаслиги сабабли даъвогар томонидан
кечиктирилган асосий қарз суммасига ҳисобланган пеняни қонун доирасида
камайтиришни сўраб, бу ҳақдаги илтимосномасини судга тақдим этиб, иш
бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини ҳамда
прокурор ёрдамчисининг даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақидаги
фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида
қўллаши лозим деб тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8,234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён
етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш материалларидан кўринишича, даъвогар “***” масъулияти чекланган
жамияти ва жавобгар ***ўртасида 2023 йил 20 март куни
25-сонли, 2024 йил 19 январь куни 17-сонли ҳамда 2025 йил 18 январь куни
14-сонли “Нефт маҳсулотларини етказиб бериш ҳақида”ги шартномалар
(бундан буён матнда Шартномалар деб юритилади) тузилиб, даъвогар
жавобгарга жами 4 900 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси маҳсулотларини
етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини зиммасига олган.
Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартномаларга
асосан жавобгарга 24.03.2023 йилдаги 45-сонли электрон ҳисобварақ-фактурага
асосан 62 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси 20.03.2023 йилдаги 30-сонли
ишончнома билан, 30.03.2023 йилдаги 51-сонли электрон ҳисобварақ-фактурага
асосан 61 500 000 сўмлик дизель ёқилғиси 28.03.2023 йилдаги 35-сонли
ишончнома билан, 28.07.2023 йилдаги 138-сонли электрон ҳисобварақфактурага асосан 110 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси 21.07.2023 йилдаги
109-сонли ишончнома билан, 31.07.2023 йилдаги 147-сонли электрон
ҳисобварақ-фактурага асосан 110 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
21.07.2023 йилдаги 122-сонли ишончнома билан, 14.08.2023 йилдаги 156-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 165 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
14.08.2023 йилдаги 128-сонли ишончнома билан, 17.08.2023 йилдаги 162-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 55 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
15.08.2023 йилдаги 129-сонли ишончнома билан, 25.09.2023 йилдаги 208-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 55 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
10.09.2023 йилдаги 152-сонли ишончнома билан, 22.08.2023 йилдаги 173-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 110 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
15.08.2023 йилдаги 138-сонли ишончнома билан, 10.11.2023 йилдаги 244-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 55 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
08.11.2023 йилдаги 176-сонли ишончнома билан, 13.12.2023 йилдаги 280-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 55 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
10.12.2023 йилдаги 206-сонли ишончнома билан, 19.01.2024 йилдаги 17-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 55 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
19.01.2024 йилдаги 1-сонли ишончнома билан, 15.03.2024 йилдаги 71-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 116 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
12.03.2024 йилдаги 17-сонли ишончнома билан, 24.04.2024 йилдаги 102-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 61 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
20.04.2024 йилдаги 24-сонли ишончнома билан, 14.06.2024 йилдаги 143-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 61 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
01.06.2024 йилдаги 39-сонли ишончнома билан, 16.07.2024 йилдаги 170-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 61 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
01.07.2024 йилдаги 48-сонли ишончнома билан, 09.08.2024 йилдаги 206-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 116 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
01.08.2024 йилдаги 59-сонли ишончнома билан, 10.09.2024 йилдаги 246-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 57 500 000 сўмлик дизель ёқилғиси
10.09.2024 йилдаги 70-сонли ишончнома билан, 30.09.2024 йилдаги 284-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 58 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
16.09.2024 йилдаги 75-сонли ишончнома билан, 28.10.2024 йилдаги 301-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 58 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
01.10.2024 йилдаги 86-сонли ишончнома билан, 28.11.2024 йилдаги 333-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 59 250 000 сўмлик дизель ёқилғиси
11.11.2024 йилдаги 102-сонли ишончнома билан, 28.11.2024 йилдаги 332-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 59 250 000 сўмлик дизель ёқилғиси
11.11.2024 йилдаги 97-сонли ишончнома билан, 19.21.2024 йилдаги 358-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 60 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
10.12.2024 йилдаги 108-сонли ишончнома билан, 25.12.2024 йилдаги 362-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 60 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
23.12.2024 йилдаги 117-сонли ишончнома билан, 18.02.2025 йилдаги 38-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 60 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
18.02.2025 йилдаги 8-сонли ишончнома билан, 27.02.2025 йилдаги 48-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 60 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
25.02.2025 йилдаги 11-сонли ишончнома билан, 13.03.2025 йилдаги 74-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 60 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
03.03.2025 йилдаги 18-сонли ишончнома билан, 31.03.2025 йилдаги 100/1-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 60 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
03.03.2025 йилдаги 21-сонли ишончнома билан, 29.04.2025 йилдаги 124-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 59 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси
01.04.2025 йилдаги 26-сонли ишончнома билан, 29.04.2025 йилдаги 125-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 62 880 000 сўмлик дизель ёқилғиси
01.04.2025 йилдаги 27-сонли ишончнома билан, 29.05.2025 йилдаги 184-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 57 500 000 сўмлик дизель ёқилғиси
13.05.2025 йилдаги 37-сонли ишончнома билан, 31.05.2025 йилдаги 197-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 57 500 000 сўмлик дизель ёқилғиси
13.05.2025 йилдаги 45-сонли ишончнома билан, жами 2 197 380 000 сўмлик
нефт маҳсулотлари етказиб берилган бўлиб, ушбу етказиб берилган
маҳсулотлар жавобгар томонидан тегишли тартибда тасдиқланган ҳолда қабул
қилиб олинган бўлсада, бироқ ушбу етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи қисман
тўлаб берилмасдан, 302 880 000 сўм асосий қарздорлик юзага келган. Шу
сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
Жавобгар томонидан даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаш
тўғрисидаги 25.08.2025 йилдаги 11-сонли талабнома ҳам оқибатсиз
қолдирилиб, мавжуд қарздорликни ихтиёрий тўлаш чоралари кўрилмаган.
Суд, жавобгарнинг даъвогардан 302 880 000 сўм асосий қарздорлиги
мавжудлиги ва ушбу қарздорлик иш судда кўриладиган кунга қадар тўлаб
берилмаганлиги, даъвогар ҳамда жавобгар вакилларининг суддаги
тушунтиришларидан ташқари, даъво аризасига илова тариқасида судга тақдим
этилган ҳужжатлар, яъни тарафлар ўртасида 20.03.2023 йилда тузилган
25-сонли, 19.01.2024 йилда тузилган 17-сонли ва 18.01.2025 йилда тузилган
14-сони “Нефт маҳсулотларини етказиб бериш ҳақида”ги шартномалар,
24.03.2023 йилдаги 45-сонли, 30.03.2023 йилдаги 51-сонли, 28.07.2023 йилдаги
138-сонли, 31.07.2023 йилдаги 147-сонли, 14.08.2023 йилдаги 156-сонли,
17.08.2023
йилдаги
162-сонли,
25.09.2023
йилдаги
208-сонли,
22.08.2023
йилдаги
173-сонли,
10.11.2023
йилдаги
244-сонли,
13.12.2023 йилдаги 280-сонли, 19.01.2024 йилдаги 17-сонли, 15.03.2024 йилдаги
71-сонли, 24.04.2024 йилдаги 102-сонли, 14.06.2024 йилдаги 143-сонли,
16.07.2024
йилдаги
170-сонли,
09.08.2024
йилдаги
206-сонли,
10.09.2024
йилдаги
246-сонли,
30.09.2024
йилдаги
284-сонли,
28.10.2024
йилдаги
301-сонли,
28.11.2024
йилдаги
333-сонли,
28.11.2024
йилдаги
332-сонли,
19.21.2024
йилдаги
358-сонли,
25.12.2024 йилдаги 362-сонли, 18.02.2025 йилдаги 38-сонли, 27.02.2025 йилдаги
48-сонли, 13.03.2025 йилдаги 74-сонли, 31.03.2025 йилдаги 100/1-сонли,
29.04.2025
йилдаги
124-сонли,
29.04.2025
йилдаги
125-сонли,
29.05.2025 йилдаги 184-сонли, 31.05.2025 йилдаги 197-сонли электрон
ҳисобварақ-фактуралар ҳамда 20.03.2023 йилдаги 30-сонли, 28.03.2023 йилдаги
35-сонли, 21.07.2023 йилдаги 109-сонли, 21.07.2023 йилдаги 122-сонли,
14.08.2023
йилдаги
128-сонли,
15.08.2023
йилдаги
129-сонли,
10.09.2023
йилдаги
152-сонли,
15.08.2023
йилдаги
138-сонли,
08.11.2023
йилдаги
176-сонли,
10.12.2023
йилдаги
206-сонли,
19.01.2024 йилдаги 1-сонли, 12.03.2024 йилдаги 17-сонли, 20.04.2024 йилдаги
24-сонли, 01.06.2024 йилдаги 39-сонли, 01.07.2024 йилдаги 48-сонли,
01.08.2024 йилдаги 59-сонли, 10.09.2024 йилдаги 70-сонли, 16.09.2024 йилдаги
75-сонли, 01.10.2024 йилдаги 86-сонли, 11.11.2024 йилдаги 102-сонли,
11.11.2024 йилдаги 97-сонли, 10.12.2024 йилдаги 108-сонли, 23.12.2024 йилдаги
117-сонли, 18.02.2025 йилдаги 8-сонли, 25.02.2025 йилдаги 11-сонли,
03.03.2025 йилдаги 18-сонли, 03.03.2025 йилдаги 21-сонли, 01.04.2025 йилдаги
26-сонли, 01.04.2025 йилдаги 27-сонли, 13.05.2025 йилдаги 37-сонли,
13.05.2025 йилдаги 45-сонли ишончномалар, 25.08.2025 йилдаги 11-сонли
талабнома ва бошқа далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топган деб
ҳисоблайди.
Шу сабабли, суд даъво талабининг жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 302 880 000 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб
ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ҳисобидан
151 440 000 сўм пеняни ундириш сўралган.
Тарафлар ўртасида 20.03.2023 йилда тузилган 25-сонли, 19.01.2024 йилда
тузилган 17-сонли ва 18.01.2025 йилда тузилган 14-сони “Нефт маҳсулотларини
етказиб бериш ҳақида”ги шартномаларнинг 6.1-бандида, томонлар ушбу
шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганликлари ёки лозим даражада
бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига ва
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги қонунига биноан жавобгар бўладилар, деб белгиланган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасига кўра, етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун
сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлайди.
ФКнинг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
2-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги
низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикасининг
Фуқаролик кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра,
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам
миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозимлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан даъво аризасида кечиктирилган 302 880 000 сўм
асосий қарздорлик суммаси кечиктирилганлиги сабабли жами 324 316 640 сўм
пеня ҳисобланган бўлсада, бироқ қонунчиликда пеня миқдори кечиктирилган
сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги кўрсатилганлиги сабабли, даъво аризасида
151 440 000 сўм пеня ундириш сўралган.
Шу асосга кўра суд, даъвогар томонидан билдирилган пеня ундириш
талабини асосли деб ҳисоблаб, пеня миқдорини белгилашда жавобгар ва
даъвогар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларини, жавобгарнинг мулкий
аҳволини инобатга олиб, пеня миқдорини камайтиришни ҳамда жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 35 000 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш
талабининг қолган қисми қаноатлантирилишини рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси учинчи қисмига
кўра, Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги
Ғазначилик хизмати қўмитаси Сурхондарё вилояти Шеробод тумани бўлими
томонидан
судга
тақдим
этилган
28.10.2025
йилдаги
01-22-223/31-03-33-02/60-сонли
алоқа
хатида,
тарафлар
ўртасида
20.03.2023 йилда тузилган 25-сонли, 19.01.2024 йилда тузилган 17-сонли ва
18.01.2025 йилда тузилган 14-сони “Нефт маҳсулотларини етказиб бериш
ҳақида”ги шартномалар ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилиши
назарда тутилмаганлиги кўрсатилган.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогар билан жавобгар ўртасида
20.03.2023 йилда тузилган 25-сонли, 19.01.2024 йилда тузилган 17-сонли ва
18.01.2025 йилда тузилган 14-сони “Нефт маҳсулотларини етказиб бериш
ҳақида”ги шартномалар ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилиши
назарда тутилмаганлиги, бу билан жавобгар томонидан тўланиши лозим бўлган
қарздорлик суммаси бюджет маблағлари билан эмас, балки жавобгарнинг
бошқа ўз маблағлари ҳисобдан тўланишини инобатга олиб, даъво аризасининг
пеня ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 35 000 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган
қисми қаноатлантирилишини рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра,
ИПКнинг, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризани қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 302 880 000 сўм асосий қарз ва 35 000 000 сўм
пеняни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
15,55-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
8,234,236,263,333,437-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
Процессуал Кодексининг 118,127,128,170,176-179,180,186,192-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***ҳисобидан даъвогар “*** масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 302 880 000 сўм асосий қарз, 35 000 000 сўм пеня ҳамда олдиндан
тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ***ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 9 086 400
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров