← Назад
Решение #2847236 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2503/8924-сонли иқтисодий иш
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Бухоро шаҳар
2025 йил 13 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Раҳматова раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“***” АТБ манфаатида жавобгар “***” акциядорлик жамияти суғурта
компаниясига нисбатан суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
асосида қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар вакили А.Рахматуллаев
(ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “***” АТБ манфаатида (матнда даъвогар деб
юритилади жавобгар “M
insur n ” акциядорлик жамияти суғурта
компаниясига (матнда жавобгар деб юритилади)дан 22.000.000 сўм суғурта
товони ундиришни сўраган.
Жавобгар вакили даъво аризасига эътирозлар келтириб, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда “***” АТБ ўртасида тузилган
шартноманинг муддати тугаганлигини, киритилган даъво ариза имзолаш
ҳуқуқи бўлмаган палата вакили томонидан имзоланганлигини билдириб
ишни кўрмасдан колдиришни сўради.
Даъвогар ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида ариза билан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд
мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги
аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб ва жавобгар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Суд муҳокамасида аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси ҳамда “***” АТБ ўртасида 2024 йил 11 сентябрда бир йил
муддатга аъзолик шартномаси имзоланиб, “***” АТБ га 2025 йил 11
сентябрга қадар амал қилиши муддати белгиланган гувоҳнома берилган.
Аммо, суд иш ҳужжатларига амал қилиш муддати 11.12.2025 йил
(сканерланганда 11.09.2025 йил деб кўрсатилган) деб кўрсатилган гувоҳнома
илова қилиниб, судга киритилган даъво ариза палата вакили томонидан
02.10.2025 йилда имзоланган. Мазкур ҳолатда палата вакили даъво аризани
имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаса-да имзолаган. “***” АТБ вакили судга
тақдим қилган аризасида шартнома муддати 11.09.2025 йилда тугаганлиги,
шартнома муддати ўтгандан кейин эътиборсизлик оқибатида судга даъво
ариза билан мурожаат қилганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107моддасининг 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни
имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки
фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган
бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатлари инобатга олиниб, даъвогар
зиммасида қолдиришни, даъвогардан республика бюджетига 440.000 сўм
давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 107-моддасининг 3-банди, 118 ва 195-моддаларини
қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “***” АТБдан республика бюджетига 440.000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ажрим бир ой муддатдан сўнг қонуний кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва даъвогарга даъво
аризада кўрсатилган талаб билан судга умумий тартибда такроран мурожаат
қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
***
2