← Назад
Решение #2847249 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 477 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7497-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зомин тумани
2025 йил 13 ноябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Н.К.Абдазов
котиблигида,
даъвогар
“ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамиятининг жавобгар
“ELNURBEK
D
BOYEV”
масъулияти
чекланган
жамиятидан
18 120 263 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили С.Мустафокулов (2025 йил
9 январдаги 65-сонли ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили
иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
н и қ л а д и:
“ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) ҳамда “ELNURBEK D
BOYEV”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб
юритилади) ўртасида 2025 йил 8 апрелда 17924942-сонли “Электр энергиясини
Юридик (Бюджет) ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларига сотиш
юзасидан” шартнома (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади)
тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, ушбу шартномага мувофиқ
даъвогар “Таъминотчи” жавобгар “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган
электр тармоқлари орқали етказиб бериш, “Таъминотчи” эса етказб берилган
электр энергиясини ҳисобини юритиш, “Истеъмолчи” истеъмол қилинган
электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни амалга
оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 18 120 263 сўм
миқдорида қарздорлик юзага келган.
Натижада даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 18 120 263 сўм қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмларида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ
қўллаб-қувватлаб, корхона томонидан жавобгарга ўртада тузилган шартнома
шартларига асосан тегишли тартибда электр энергиясини етказиб
берилганлигини, жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун
тўловлар вақтида тўлаб бермаганлиги оқибатида 18 120 263 сўмлик электр
энергиясидан бўлган қарздорлик юзага келганлигини, шу сабабли судга даъво
ариза киритилганлигини, жавобгар суд мажлиси кунига қадар электр
энергиясидан бўлган қарздорлигини тўламаганлигини маълум қилиб, судга
бугунги кун ҳолатига берилган ушбу ҳолатларни тасдиқловчи маълумотнома ва
солиштирма далолатномани тақдим қилиб, даъво аризани тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ажрим нусхаси
“Гибрид почта” хизмати орқали юборилган ва уни жавобгар шахсан қабул
қилиб олган бўлсада, бугунги суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги
белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим
деб топади.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этган даъвогар
вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш
қоидалари” нинг 76-банди иккинчи хатбошисига кўра, юридик шахслар
томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиб, ҳисобот ойи якуни бўйича
тармоққа узатилган электр энергияси ҳажми тармоқдан истеъмол қилинган
электр энергия ҳажмини чегириб ташлаб ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 477-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномаси
бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
ҳолларда энергия билан таъминловчи ташкилот ёки абонент шу туфайли
етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши шарт.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини
бажариб, жавобгарга электр энергияси етказиб берган. Етказиб берилган электр
энергиясидан жавобгар фойдаланиб келган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга
оширмаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 18 120 263 сўм миқдоридаги
қарздорлик юзага келган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар
ўртасидаги шартнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатларда ўз
тасдиғини топган.
ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 13 ноябрь ҳолатига судга тақдим қилинган
маълумотнома ва солиштирма далолатномага кўра, жавобгар электр
энергиясидан бўлган 18 120 263 сўм миқдоридаги қарздорлигини суд мажлиси
кунига қадар умуман тўланмаганлиги кўрсатилган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги белгиланган.
Шу боис суд, жавобгарнинг электр энергиясидан бўлган бугунги кундаги
жами қарздорлиги 18 120 263 сўмни ташкил этганлигини инобатга олиб,
даъвони талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажати ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён қилинганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 18 120 263 сўм электр энергиясидан бўлган
қарздорликни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини
ундиришни, шунингдек жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180, 186-188, 192-моддаларига
амал қилиб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“ELNURBEK
D
BOYEV” масъулияти чекланган жамиятидан
“ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти фойдасига
18 120 263 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ва олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
“ELNURBEK
D
BOYEV” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига
қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган
ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят
бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов