← Назад
Решение #2847260 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 386 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
Судья: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****раислигида, судья
ёрдамчиси *****нинг котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий суди
биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар «*****» масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан *****сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили *****
(ишончнома асосида)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А н и қ л а д и:
«*****» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар
деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «*****» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади)дан ***** сўм асосий қарз, ***** сўм пеня,
жами ***** сўм ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили
иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 128, 129, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили ўз тушунтиришини
бериб, билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб
ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига
асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи
одатларига ва одатда қуйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ, лозим
даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар
ўртасида 2024 йил *****-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома
тузилган. Шартномага мувофиқ жавобгарга ёқилғи мойлаш материалларини
етказиб берган.
Бу эса ишдаги ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини топган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил *****-сонли талабнома
юборилган, бироқ ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 386-моддасига асосан
олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф
(сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу
товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни
тўлаш мажбуриятини олади.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг *****сўм асосий қарз ундириш талабини
асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ ундиришни ва ушбу талаб бўйича давлат
божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида жавобгардан *****сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Шартноманинг 6.2-бандида, сотиб олувчи олинган маҳсулот учун ўз
вақтида тўлов амалга оширмаса етказиб берувчига тўланмаган сумманинг
0,5 фоизи миқдорида, бироқ тўланмаган сумманинг 50 фоизидан ошмаган
миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
"Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
ФК 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини кўриб чиқиб,
ушбу талабни асосли деб ҳисоблайди, аммо даъвогар ўз вақтида қарздорликни
ундириш чораларини кўрмасдан, пеня суммасининг кўпайишига сабабчи
бўлганлигини инобатга олиб, пеня суммасини камайтириб, жавобгардан *****
сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини рад қилишни лозим деб
топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги кўрсатилган.
Мазкур Кодекснинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ***** сўм асосий қарз,
*****сўм пеня ва *****сўм олдиндан тўланган давлат божи ҳамда *****сўм
почта харажати ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
Қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «*****»
масъулияти чекланган жамияти фойдасига *****сўм асосий қарз, *****сўм
пеня, *****сўм олдиндан тўланган давлат божи ва *****сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Судья
*****