← Назад
Решение #2847304 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 343 | — | law |
Текст решения
11 935 символов
4-1201-2503/11417 -сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда судида
ишни кўрган судья - М.Холиков
Кассация инстанциясида
маърузачи судья - И.Матмуратов
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 13 ноябрь
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
Э.Соибназаров раислигида, ҳайъат аъзолари – судьялар Н.Сангиров ва
И.Матмуратовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ж.Эгамбердиевнинг
котиблигида, “Ind r m gr ” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси
вакили А.Тилявханов (2025 йил 5 ноябрдаги 5377-сонли ишончнома асосида) ҳамда
“En rg st tus” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Б.Исроилов иштирокида,
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 сентябрда қабул қилинган
ҳал қилув қарорига нисбатан “En rg st tus” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган кассация шикояти иш ҳужжатлари билан биргаликда, суднинг
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “Ind r m gr ” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси
(кейинги ўринларда – даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “En rg st tus” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда – жавобгар/пудратчи) ҳисобидан 1 099 455
153 сўм асосий қарз ва 549 727 577 сўм пеня ундиришни сўраган.
Гулистон туманлараро иқтисодий суди (кейинги ўринларда – биринчи
инстанция суди)нинг 2025 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси
қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 099 455 153
сўм асосий қарз, 155 000 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 32 983 655 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилган.
Жавобгар кассация шикояти билан судга мурожаат қилиб, унда биринчи
инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилиб, иш
ҳолатлари тўлиқ ва холисона ўрганилмаганлиги, тарафлар ўртасида ўрталаридаги
ҳисоб-китоб юзасидан солиштирма далолатнома тузилганлиги, унга кўра
қарздорлик 483 127 588 сўмни ташкил қилганлиги баён этилиб, ҳал қилув қарорини
бекор қилишни, ишни қайта кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига
юборишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари кассация шикоятини қўллабқувватлаб, унда кўрсатилган важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида қарздорлик
483 127 588 сўм ташкил этишини, ушбу ҳолат далолатнома билан ўз тасдиғини
топишини баён қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида тузилган далолатномага
кўра, жавобгарнинг қарздорлиги 483 127 588 сўмни ташкил этишини билдириб, иш
юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни ишдаги мавжуд ва суд мажлисида тақдим этилган
ҳужжатлар билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра кассация
шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида:
- 2021 йил 29 ноябрда 44/21-сонли, қиймати 135 161 486 сўм бўлган шартнома
тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан 2021 йил 6 декабрда жавобгарга 94 613 040
сўм бўнак (аванс) тўловлари амалга оширилган;
- 2022 йил 13 январь куни 05/22-сонли, қиймати 233 374 825 сўм бўлган
шартнома тузилган, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 18 январда
163 362 377 сўм бўнак (аванс) тўловлари амалга оширилган;
- 2022 йил 18 январь куни 06/22-сонли, қиймати 151 594 541 сўм бўлган
шартнома тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 18 январда
106 116 179 сўм бўнак (аванс) тўловлари амалга оширилган;
- 2022 йил 13 январь куни № 07/22-сонли, қиймати 102 471 141 бўлган
шартнома тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 18 январда
71 729 799 сўм бўнак (аванс) тўловлари амалга оширилган;
- 2022 йил 11 апрель куни 14/22-сонли, қиймати 369 283 803 сўм бўлган
шартнома тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 20 апрелда
258 498 662 сўм бўнак (аванс) тўловлари амалга оширилган;
- 2022 йил 11 апрель куни 15/22-сонли, қиймати 98 487 125 сўм бўлган,
шартнома тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 20 апрелда
68 940 987 сўм бўнак (аванс) тўловлари амалга оширилган;
- 2022 йил 16 май куни 25/22-сонли, қиймати 112 943 110 сўм бўлган шартнома
тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 10 июнда 56 471 555
сўм бўнак (аванс) тўловлари амалга оширилган;
- 2022 йил 30 май куни 23/22-сонли, қиймати 310 729 931 сўм бўлган, шартнома
тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 10 июнда 155 364 965
сўм бўнак (аванс) тўловлари амалга оширилган;
- 2022 йил 30 май куни 24/22 сонли, қиймати 368 031 970 сўм бўлган шартнома
тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 10 июнда 184 015 985
сўм бўнак (аванс) тўловлари амалга оширилган, жавобгар томонидан 2023 йил 25
март кунги далолатномага кўра 141 703 974 сўмлик ишлар бажарилганлиги
натижасида 42 312 011 сўм қарздорлик қолган;
- 2022 йил 5 июнь куни 31/22-сонли, қиймати 164 091 154 сўм бўлган шартнома
тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 10 июнда 82 045 577
сўм бўнак (аванс) тўловлари амалга оширилган.
Ушбу тузилган шартномаларнинг 3.4-бандига кўра, ишларни бажариш
муддати олдиндан тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 30 банк иш куни деб
белгиланган. Кейинчалик тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишувларга кўра,
ишларни бажариш муддати 2022 йил 31 декабрь деб белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан келишилган муддатда шартномада белгиланган
ишлар бажарилмасдан, оралиқ назорат ўлчовлари, мониторинг ишлари ўтказишга
имкон бўлмаган ва натижада шартноманинг 4.2-бандига асосан бажарилган
ишларни тасдиқловчи ҳужжатлар, далолатномалар (Ф-3, Ф-5) тақдим этилмаган.
Шу боис, даъвогар қарздорлик суммаси 1 099 455 153 сўм, унга ҳисобланган
пеня 549 727 577 сўм ташкил этилган деган асослари билан судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, ушбу суммаларини тўланган суд харажатлари билан
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмида
“Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда
- “ИПК”) 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан,
аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни исботламасдан,
даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини ва пеня қисмини тўлиқ асосли ҳақида
барвақт хулосага келган.
Биринчи инстанция судида тарафлар томонидан тақдим этилган солиштирма
далолатномага кўра, жавобгарнинг 2025 йил 25 март ҳолатига даъвогар олдидаги
қарздорлиги 573 127 588,60 сўмни ташкил этган.
Бироқ, биринчи инстанция суди ушбу ҳужжатга тегишли ҳуқуқий баҳо
бермасдан, тарафлар ўртасида қарздорлик қисман ёки тўлиқ қопланган ёки
қопланмаганлиги ҳолатига эътибор қаратмаган.
Ваҳоланки, кассация инстанция судига тарафлар томонидан тақдим этилган
01.01.2019-04.11.2025 йил оралиғидаги тарафлар ўртасидаги солиштирма
далолатномага кўра, жавобгарнинг қарздорлиги судга даъво аризаси киритилгунга
қадар 573 127 588,60 сўм ташкил этган бўлса, суднинг ҳал қилув қарор қабул
қилингунга қадар жавобгар томонидан 90 000 000 сўм пул маблағлари даъвогарга
тўланган ва жавобгарнинг қарздорлиги 483 127 588,60 сўмни ташкил этган. Ушбу
солиштирма далолатнома тарафлар томонидан имзоланган ва муҳрланган.
Қолаверса, ушбу ҳолат тарафлар томонидан суд мажлисида берган
кўргазмалари билан ўз тасдиғини топган.
Демак даъвогарнинг судга даъво талабидаги асосий қарз суммасининг 483 127
588,60 сўм қисми асосли бўлганлиги боис, даъвонинг 549 727 577 сўм пеня ундириш
қисмининг фақат 274 863 788,5 сўм қисми асосли ҳисобланади.
Бироқ, биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган ҳолатларни эътибордан
четда қолдирган.
Шу боис, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
326-моддасига асосланиб, асосли деб топилган 274 863 788,5 сўм пеня суммасидан
келиб чиқиб, биринчи инстанция суди томонидан ундирилган 155 000 000 сўм пеня
суммасини 43 000 000 сўмга ўзгартиришни лозим топади.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал
қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши назарда
тутилган.
Юқорида қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди
томонидан иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг тўлиқ исботланмаганлиги
эътиборга олиниб, кассация шикоятни қисман қаноатлантириб, биринчи инстанция
суди ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 1 099 455 153 сўм
асосий қарз, 155 000 000 сўм пеня, 32 983 655 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин сўзларини 483 127 588,60 сўм асосий қарз, 43 000 000 сўм
пеня, 9 298 779,50 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин
сўзларига ўзгартиришни лозим топади.
Шу билан бирга судлов ҳайъати, ИПКнинг 118-моддаси талаби доирасида
ишни биринчи ва кассация инстанцияларида кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан
биринчи инстанция суди учун 32 983 655 сўм давлат божи тўлаб чиқилганлигини
инобатга олиб, шундан биринчи ва кассация инстанциялари 23 984 875,5 сўм давлат
божини унинг зиммасида қолдириб, қолган 9 298 779,50 сўм ишни биринчи
инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ давлат божини жавобгардан даъвогар
фойдасига, шунингдек, жавобгардан Республика бюджетига 16 491 827,40 сўм
давлат божини ундиришни, жавобгар томонидан кассация инстанцияси учун
тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бундан ташқари, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш
юзасидан 2025 йил 9 октябрда берилган ижро варақаси бўйича ундирувни бекор
қилишни лозим топади.
Чунончи, ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида, агар ижро этилмаган суд
ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш
тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво
кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд
ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд
ҳужжатини қабул қилиши белгилаб қўйилган.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 68, 118, 301-303, 305-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“ENERGO S
US” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув
қарори ўзгартирилсин.
“ENERGO S
US” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “INDOR
GRO” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси фойдасига 1 099 455
153 сўм асосий қарз, 155 000 000 сўм пеня, 32 983 655 сўм давлат божи ва 41 200
сўм почта харажатлари ундирилсин сўзлари 483 127 588,60 сўм асосий қарз, 43 000
000 сўм пеня, 9 298 779,50 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин сўзларига ўзгартирилсин.
“ENERGO S
US” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига 16 491 827,40 сўм давлат божи ундирилсин.
Янги ижро варақалари берилсин.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув
қарорига асосан 2025 йил 9 октябрда берилган 4-1201-2503/11417-сонли ижро
варақаси бўйича ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш мумкин.
Раислик килувчи
Э.Соибназаров
хайъат аъзолари
Н.Сангиров
И.Матмуратов