← Назад
Решение #2847305 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 19 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2304-2503/1477–сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
судья З.Х.Хасанова
(даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва уни суд муҳокамасига
тайёрлаш тўғрисида)
Чимбой тумани
2025 йил 14 октябрь
Чимбой туманлараро иқтисодий суди судья З.Хасанова, даъвогар
“ХХХХХ” маъсулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ХХХХХ” фермер
ҳўжалигидан 13 612 800 сўм асосий қарздорликни ундириш туғрисидаги даъво
аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъво ариза
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 149, 151моддалари талабларига асос берилганлигини инобатга олиб, ишни ўз вақтида
кўриб чиқилишини таъминлашни лозим топди.
“ХХХХХ” маъсулияти чекланган жамияти илтимосномасида даъво
аризасини судда кўриб чиқиш учун давлат божини тўлашни кечиктиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600-сонли
"Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 19-моддасида пул маблағлари
бўлмаган ва хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда,
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга
суднинг қарорига кўра давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши
мумкин. Банк тасдиғида судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан уч кун
олдинги сана белгиланган бўлиши керак.
АТБ "O’ZBEKIS ON S NO -QURILISH B NK"
Олмазар
филиалининг 2025 йил 08 октябрдаги 50-10-3/924-сонли маълумотномасида
“ХХХХХ” маъсулияти чекланган жамиятининг банк ҳисоб рақамида пул
маблағлари йўқлиги кўрсатилган.
Юқоридагиларга
асосан,
суд
даъвогарнинг
илтимосини
қаноатлантиришни ва 412 000 сўм давлат божи тўлашни кечиктиришни
маъқул деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 69,
148, 152, 153, 162, 163 ва 195-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
1. Даъво аризаси иш юритиш учун қабул қилинсин ва иш қўзғатилсин.
2. Давлат божи тўланиши кечиктирилсин.
3. Иш 2025 йил 30 октябр куни соат 10-30да Чимбой туманлараро
иқтисодий суди биноси (Чимбой тумани, Дўстлик гузари кўчаси, рақамсиз
уй)да очиқ суд мажлиси муҳокамасида видеоконференцалоқа режимида кўриб
чиқиш учун тайинлансин.
4. Ишда иштирок этувчи шахслар, иқтисодий судлов ишларини
юритишнинг бошқа иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 165, 166-моддаларида белгиланган
видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқи
тушунтирилсин.
Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишлари
учун ишда иштирок этувчи шахслар, иқтисодий судлов ишларини
юритишнинг бошқа иштирокчилари суд муҳокамаси тайинланган кун ва
вақтда ўз хоҳишларига кўра Ташкент туманлараро иқтисодий судига ёки
Чимбой туманлараро иқтисодий судига келишлари мумкин.
4. Ажрим нусхаси Ташкент туманлараро иқтисодий судига
видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказиш бўйича техник ва
бошқа шартларни таъминлаш учун юборилсин.
5. Ишни суд муҳокамасида кўришга тайёрлаш учун:
даъвогарга
Ўзбекистон
Республикасининг
Иқтисодий
процессуал кодекси 68 ва 69-моддаларига асосан, даъво аризасига илова
қилинган ҳужжатларнинг асл нусхаларини ва даъвони асословчи бошқа хил
ҳужжатларни судга тақдим этиш таклиф қилинсин.
- жавобгарнинг даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини
тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин.
6. Тарафларга даъво аризасини Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 16-бобида белгиланган тартибда ўзаро
келишув битими ёки медиатив келишув тузиш йўли билан ҳал қилишлари
мумкинлиги таклиф этилади.
Даъвогар суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб
чиқиш тўғрисида ёзма розилиги бўлмаган ҳолатда Ўзбекистон Республикаси
ИПКнинг 107-моддасига асосан даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос
бўлади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг вакиллари ишончнома ва шахсини
тасдиқловчи ҳужжат билан қатнашишлари лозим.
Судья
З.Хасанова