Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/19490 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 14e1686f-efe8-4e6f-b599-105171bc4792 Claim ID PDF Hash 6f6bae58c2c0debf... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 23-моддаси онуни 23 law
онунининг 19-моддаси онуни 19 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19490-сонли иқтисодий иш НАМАНГАН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Наманган шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 557 231 720 523,8 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили С.Файзиев (ишончномага асосан)нинг иштирокида, суд биносида ўтказилган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 557 231 720 523,8 сўм ундиришни сўраган. Даъвогар (суд бошқарувчи) вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган жавобгар суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топди. Аниқланишича, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 13 майдаги 4-1601-2403/2424-сонли ҳал қилув қарорига асосан “ББ” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган ҳамда қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб, суд бошқарувчиси Б.Акбаров номзоди тасдиқланган. Мазкур судининг 4-1601-2403/2424-сонли иши бўйича 2025 йил 6 майда қабул қилинган “Тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақида”ги ажримига асосан тугатишга доир иш юритиш тамомланган ва давлат реестридан чиқарилган. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса суд иш юритиш тугатади. Бундай ҳолатда суд иш бўйича иш юритишни тугатиш лозим деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси олдиндан давлат божи тўламай туриб, даъво аризалари ва бошқа аризалар билан судга мурожаат этишга ҳақлилиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ суд бошқарувчиси тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш жараёнида ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириши учун даъво аризалар ҳамда бошқа аризалар билан давлат божини тўламасдан судга мурожаат қилади. Мазкур Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмининг 13-бандига кўра агар ишда иштирок этаётган юридик шахс тугатилган бўлса, давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво аризаси судга киритилишида олдиндан давлат божи тўланмаганлиги сабабли иш бўйича тарафлардан давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажати ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Наманган туманлараро иқтисодий судининг 4-1601-2505/19490-сонли иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин. Тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажати ундирилсин. Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Раислик этувчи, судья Ш.Ж.Шералиев