Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2501/9259 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b0e0f350-fff3-4132-861e-aa4d019937c6 Claim ID PDF Hash 5102b30fd18b40ec... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9259-сонли иқтисодий иш судья: А.А.Шокиров ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чуст тумани 2025 йил 13 ноябр Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Хабибованинг котиблигида, туман прокурори ёрдамчиси С.Қурбонова қатнашувида, даъвогар - АААнинг жавобгарБББни ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили ААА (ишончнома асосида), учинчи шахс БББ иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ААА судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар БББни электрон онлайн аукцион платформаси орқали расмийлаштирилган 20.11.2024 йилдаги YU-122589, YU-1225888, YU-1225823, YU-1225867, YU1228711, YU-1225817, YU-1225870, YU-122573, YU-1225890, YU-1225871, YU-1225812, YU-1225869, YU-1225868, YU-1225807-сонли баённомалари бекор қилиниши муносабати билан ушбу баённомаларда кўрсатилган ер майдонларидан жавобгарни мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Давлат активларини бошқариш агентлигининг Наманган вилоят худудий бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қувватлади. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар вакили иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. чинчи шахс Давлат активларини бошқариш агентлигининг Наманган вилоят худудий бошқармаси вакили тушунтиришида, Электрон онлайн аукцион платформаси орқали расмийлаштирилган 20.11.2024 йилдаги YU-122589, YU-1225888, YU-1225823, YU-1225867, YU-1228711, YU1225817, YU-1225870, YU-122573, YU-1225890, YU-1225871, YU-1225812, YU-1225869, YU-1225868, YU-1225807-сонли баённомаларни бекор қилиш тўғрисидаги 2025 йил 12 августдаги 90-сонли буйруқ бошқарманинг 2025 йил 20 октябрдаги 118-сонли буйруғи асосида бекор қилинганлигини маълум қилиб, даъвони рад этилишини билдирди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар ва учинчи шахс вакилларининг тушунтиришларини, прокурорни даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди: Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақидаги” 71-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 30-ноябрдаги 685-сонли қарорларига асосан Чуст тумани, Чуст гулзори МФЙ худудидан 14 та ер майдони 7-қаватли турар-жой қурилиши учун онлайн аукционга чиқарилган. шбу аукционга чиқарилган ҳар бир ер майдонининг бошланғич қиймати 29.364.750 сўм этиб белгиланган. 13.11.2024 йилда бўлиб ўтган электрон онлайн аукцион савдоларида жавобгар томонидан 149.623.855 сўмдан бошлаб 1.008.329.875 сўмгача баҳоланиб, жавобгар аукцион ғолиби деб топилган ва 20.11.2024 йилдаги YU-122589, YU-1225888, YU1225823, YU-1225867, YU-1228711, YU-1225817, YU-1225870, YU-122573, YU-1225890, YU-1225871, YU-1225812, YU-1225869, YU-1225868, YU1225807-сонли баённомалар расмийлаштирилган. Баённомалар асосида Давлат активларини бошқариш агентлигининг Наманган вилоят худудий бошқармаси ва жавобгар ўртасида 2024 йил 25 ноябрда 1071014701-24/А-сонли, 1071014700-24/А-сонли, 1071014684-24/А-сонли, 1071014696-24/А-сонли, 1071014695-24/Асонли, 1071014693-24/А-сонли, 1071014692-24/А-сонли, 107101469024/А-сонли, 1071014687-24/А-сонли, 1071014684-24/А-сонли, 1071014683-24/А-сонли, 1071014681-24/А-сонли, 1071014680-24/Асонли, 2024 йил 3 декабрда 1071016237-24/А-сонли, 2025 йил 13 февралда 08/01994293а-сонли олди-сотди шартномалари тузилган. Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят худудий бошқармасининг 2025 йил 12 августдаги 90-сонли буйруғи асосида Давлат активларини бошқариш агентлигининг Наманган вилоят худудий бошқармаси ва жавобгар ўртасида 2024 йил 25 ноябрда тузилган 1071014701-24/А-сонли, 1071014700-24/А-сонли, 1071014684-24/Асонли, 1071014696-24/А-сонли, 1071014695-24/А-сонли, 107101469324/А-сонли, 1071014692-24/А-сонли, 1071014690-24/А-сонли, 1071014687-24/А-сонли, 1071014684-24/А-сонли, 1071014683-24/Асонли, 1071014681-24/А-сонли, 1071014680-24/А-сонли, 2024 йил 3 декабрдаги 1071016237-24/А-сонли, 2025 йил 13 февралдаги 08/01-994293а-сонли олди-сотди шартномалари бекор қилинган. Шу асосда, даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгарни электрон онлайн аукцион платформаси орқали расмийлаштирилган 20.11.2024 йилдаги YU-122589, YU-1225888, YU-1225823, YU-1225867, YU1228711, YU-1225817, YU-1225870, YU-122573, YU-1225890, YU-1225871, YU-1225812, YU-1225869, YU-1225868, YU-1225807-сонли баённомаларда кўрсатилган ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Бироқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят худудий бошқармасининг 2025 йил 12 августдаги 90-сонли буйруғи бошқарманинг 2025 йил 20 октябрдаги 118-сонли буйруғи асосида бекор қилинган. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқиш бўйича давлат божи ундирилиши, Давлат божи ставкаларининг 2-бандини “б” кичик бандида номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши, ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу ҳолатда эса (4120000 х 10) 4.120.000 сўм давлат божи харажатлари жавобгардан ундирилиши лозим. Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 170, 176-179 -моддаларини қўллаб қарор қилди: АААнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. БББ ҳисобидан ААА фойдасига тўланган 41200 сўм почта харажатлари ундирилсин. БББ ҳисобидан Республика бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров