Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2502/7675 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 10181d8b-6f56-4e50-8502-7b13a946cd13 Claim ID PDF Hash e5f7a0931e052f4c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2502/****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон тумани ноябрь 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “****” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар “****” фермер хўжалигидан **** сўм асосий қарз, **** сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (**** ишончнома асосида) мутахассислар – **** мутахассиси **** (**** ишончнома асосида), **** мутахассиси **** (**** ишочнома асосида), **** мутахассиси **** (**** ишончнома асосида)лар иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки кластер деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "****" фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномаси бўйича **** сўм асосий қарз, етказиб берилмаган бошоқли дон қийматининг 30 фоизи миқдорида **** сўм жарима ундиришни сўраган. Даъво аризага асос қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 20 сентябрь кунги 27-сонли “бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс” шартномасига асосан жавобгар даъвогарга 2023 йил ҳосили учун 37 гектар майдонда 127 тонна буғдой етказиб бериши лозим бўлгани, шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил ҳосили учун 385 269 000 миқдорида кредит маблағлари, уруғлик ва бошқа маҳсулотлар етказиб, хизматлар кўрсатиб, молиялаштиргани, бироқ, жавобгар 2023 йилда 66,2 тонна кам маҳсулот топширгани, даъвогар томонидан молиялаштирилган маблағ ва топширилган маҳсулот қиймати ўртасида **** сўм асосий қарз ҳамда етказиб берилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида, яъни **** сўм жарима ҳисоблангани кўрсатилган. Суднинг ажримлари билан ишга ****, **** ва ****дан мутахассислар жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, судга асосий қарз ва жарима ҳисоб-китобларини тақдим қилиб, даъво ариза берилгандан кейин ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга 2 оширилмаганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида **** мутахассиси **** судга маълумотнома тақдим этиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтказилганлигини, унга қўшимча ўзгартиришлар киритилмаганлигини, жавобгар томонидан давлат захирасига топширилиши лозим бўлган маҳсулот бўйича 2023 йил ҳосилида 62,2 фоизга давлат режасини бажарганлигини, маҳсулот нархи Вазирлар Махкамасининг қарори бўйича биржа савдоларида шаклланган нарх бўйича аниқланишини маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган **** мутахассиси **** судга маълумотнома тақдим этиб, кластерга ғалла хосилини етиштириш учун 2022 йил учун 32,7 млрд. сўм, 2023 йил учун 41,0 млрд.сўм, 2024 йил учун 25,3 млрд. сўм кредит маблағлари ажратиб берилганлигини, фермерларга тақсимотни кластер ўзи амалга оширганлиги сабабли уларни қанча миқдорда молиялаштирилганлиги ҳақидаги маъуломотлар банкда мавжуд эмаслигини маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган **** мутахассиси **** ўз тушунтиришида тарафлар ўртасидаги шартномалар туман қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилиши белгиланганлиги сабабли уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги ҳақидаги маълумотларга, шунингдек шартномалар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларга, маҳсулотнинг нархи биржа савдолари бўйича белгиланганлиги сабабли нарх бўйича ҳам маъумотга эга эмасликларини маълум қилди. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва палатадан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Палата даъво аризасида иктисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар ва палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг ва ишга жалб қилинган мутахассисларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига аниқланишича, даъвогар (кластер) ва жавобгар (хўжалик) ўртасида 2022 йил 20 сентябрь куни 27-сонли “бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси” (бундан буён матнда 27-сонли шартнома деб юритилади) тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-1.2-бандларига асосан жавобгар даъвогарга 2023 йил ҳосили учун 37 гектар майдонда 127 тонна буғдой (маҳсулот)ни топшириш, даъвогар эса жавобгарни дон уруғлиги билан билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олганлар. 3 Мазкур шартноманинг 3.1-бандига кўра, шартнома 1.2-бандига асосан бир тонна маҳсулот давлат ҳарид нархи тасдиқлангандан кейин ёки маҳсулотнинг давлат ҳарид нархларига ўзгарган ҳолларда ушбу шартнома бўйича маҳсулотни давлат ҳарид нархлари тегишли равишда ўзгартирилиши, 1.2-бандига асосан кластерга етказиб бериладиган маҳсулот қиймати маҳсулот қабул қилиш даврдаги бошоқли доннинг ўртача биржа нархларидан келиб чиқиб белгиланиши, тўловлар оширилишида биржа харажатларини чегириб қолган ҳолда тўловлар амалга оширилиши, Вазирлар Маҳкамаси томонидан дон ва нон маҳсулотлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида бошоқли дон ҳарид нархини тартибга солувчи қўшимча қарор қабул қилинган тақдирда, тўловлар мазкур талаблар асосида амалга оширилишига келишилган. Шартноманинг 3.5-бандида ғаллани молиялаштириш кластер томонидан амалга оширилиши, бунда кластер томонидан банкдан олинган кредит ва унинг фоизларини тўлаб беришни фермер хўжалик кафолатлаши, кластер томонидан фермер хўжалигига қилинган барча харажатлардан ташқари фермер хўжалигининг умумий сотган дон суммасидан 3 фоиз фермер хўжалиги билан якуний хисоб-китоб суммасидан кластер фойдасига ушлаб қолинишига келишилган. Шартноманинг 7.2-бандида шартнома ва унга киритилган барча ўзгартиришлар хўжалик жойлашган жойдаги туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтказилгач кучга кириши назарда тутилган. Шартнома **** томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 27-сонли шартнома бўйича 2023 ғалла хосили учун ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатларга асосан уруғлик чигит, минерал ўғит ва кимёвий воситалар, ёқилғи маҳсулотлари ҳамда банк кредити ва бошқа хизматлар учун жами 386 074 812,71 сўм молиялаштирилган ва хизматлар кўрсатилган. Жавобгар даъвогарга 27-сонли шартнома бўйича 2023 ҳосили учун 171 746 223,32 сўмлик 61 тонна маҳсулот топшириб, мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Натижада шартнома бўйича молиялаштирилган ва кўрсатилган хизматлар билан топширилган маҳсулот ўртасидаги фарқ бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида **** сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий баратараф қилиш ҳақида жавобгарга юборилган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Оқибатда тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, палата даъвогар манфаатида жавобгардан **** сўм асосий қарз, етказиб берилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи, яъни **** сўм жарима ундиришни сўраб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. 4 ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда низо тарафлар ўртасида тузилган контрактация шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 465-моддасига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Агар ФКда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар, тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар қўлланади. Ишдаги шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, банк айланма ҳужжати, даъвогар томонидан бир томонлама тасдиқланган солиштирма далолатнома, тарафларнинг тушунтиришлари билан жавобгарнинг даъвогар олдида 214 328 589,39 сўм қарздорлиги ўз тасдиғини топади, бироқ суд даъво талабидан четга чиқмаган ҳолда даъвогарнинг **** сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъво аризада ва судга тақдим этилган жарима ҳисоб-китобида 27-сонли шартнома бўйича жавобгар режага нисбатан кам топширилган (61 тонна х 2 847 000 сўм ўртача шаклланган нарх) маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида **** сўм жарима ундириш талаби билдирилган. Шартноманинг 4.1-бандида хўжалик маҳсулотни контрактация шартномасида белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган тақдирда кластерга торширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлаши, жарима миқдори ўтган даврда маҳсулотнинг шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб, ҳарид нархларига белгиланган устмалар тўлашни ҳисобга олмасдан ҳисоблаб чиқилиши белгиланган. 27-сонли шартномага асосан жавобгар мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан даъвогарга 127 тонна маҳсулот етказиш ўрнига 61 тонна маҳсулот етказиб, 66 тонна маҳсулот топширмаган. Шартнома шартларига биноан даъвогар томонидан топширилмаган маҳсулотнинг қийматининг 30 фоизи миқдорида **** сўм жарима ҳисобланган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. 5 Бироқ, ФК 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган қарздорнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори 2-бандида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”деб тушунтириш берилган. Суд тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, шартнома шартларининг жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги ҳолатларини, жавобгарнинг мулкий аҳволини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган **** сўм жарима миқдорини 11 000 000 сўмга камайтиришни, жариманинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига **** сўм асосий қарз, 11 000 000 сўм жарима ундиришни даъво талабларининг қолган қисмини рад этишни, суд харажатларини қаноатлантирилган талаблар миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 5 362 160 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд 6 қарор қ и л а д и: Даъво талаблари **** қаноатлантирилсин. “****” фермер хўжалиги ҳисобидан “****” масъулияти чекланган жамияти фойдасига **** сўм асосий қарз, **** сўм жарима, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “****” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига **** сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****