← Назад
Решение #2847330 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9591-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 13 ноябр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Хабибованинг котиблигида, даъвогар- АААнинг
жавобгар - БББ ҳисобидан 75.534.001 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили ААА (ишончнома
асосида) иштирокида, туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ААА (бундан кейинги матнда – даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - БББ (бундан кейинги
матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2025 йил 1 сентябр
ҳолатига вужудга келган 50.356.001 сўм асосий қарз, 25.178.000 сўм пеня
жами 75.534.001 сўм ҳамда тўланган суд почта харажатлари ундиришни
сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлади.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмади
ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи
қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан
тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар вакили иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб
юритилади)
234-моддасининг
иккинчи
қисмига
асосан,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Иш ҳужжатларидан ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд
муҳокамаси давомида берган тушунтиришларидан аниқланишича,
даъвогарнинг «Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали ва жавобгар
ўртасида табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул
қилиш шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига асосан, даъвогар жавобгарга газ тармоқлари
орқали келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш,
жавобгар эса шартномада кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш ҳамда
тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.3-бандида шартномада кўрсатилган ойлик газ
ҳажми қийматининг 100 фоиз суммаси олдиндан тўланиши; 4.6-бандида
истеъмолчи ҳар ойнинг 10 санасига қадар аввалги ойда истеъмол
қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга ошириши кераклиги; 4.7бандида эса стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга истеъмолчилар ҳисобкитоб қилиш ойи тугагандан кейин 30 кун мобайнида олинган газ учун
якуний ҳисоб-китобни амалга оширишлари белгилаб қўйилган бўлсада,
жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Жавобгарнинг 2025 йил 1 сентябр ҳолатига шартнома бўйича
даъвогардан бўлган қарздорлиги 50.356.001 сўмни ташкил этган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб
бериш ҳақидаги 2025 йил 16 сентябрдаги 34-03-20/149-сонли
огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган.
ФК 356-моддасининг биринчи қисмига асосан шартномани
бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ
тўланади.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмида буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт, деб
кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг мажбурияти юқоридаги шартномадан
келиб чиққан бўлиб, суд муҳокамаси давомида жавобгарга табиий газнинг
ҳақиқатда етказиб берилганлиги ва жавобгарнинг даъвогардан
50.356.001 сўм қарздорлиги мавжудлиги ўз исботини топди.
Бу даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари,
ишдаги мавжуд далиллар, хусусан табиий газ етказиб бериш шартномаси,
тарафлар ўртасида тузилган ўзаро солиштирма далолатномаси,
талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг 50.356.001 сўм асосий қарз
ундириш талаби қонунчиликка ҳамда шартнома шартларига мувофиқ
асосли ва қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида шартноманинг 8.6бўлимига кўра, шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб
берилган газ ҳақи ўз вақтида тўланмагани учун 25.178.000 сўм пеня
ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Бироқ, суд тарафлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, кредитор шартномада олдиндан 100 фоиз тўлов назарда
тутилган бўлсада, газ етказиб бериб, шартнома шартларини бузганлиги
ҳамда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, пеняни
камайтирган холда 5.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим
топади.
Зеро, ФК 326 моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор
ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши
лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 50.356.001 сўм асосий қарз ва 5.000.000 сўм пеня ундиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши
бўйича давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг биринчи
қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда 1510680,02 сўм давлат божи жавобгар зиммасига
юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 170, 176-179-моддалари, ФК 234, 236,
326, 356, 705-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
АААнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
БББ ҳисобидан ААА фойдасига 50.356.001 сўм асосий қарз,
5.000.000 сўм пеня ҳамда тўланган 41200 сўм почта харажатлари жами
55.397.201 сўм ундирилсин.
БББ ҳисобидан Республика бюджетига 1510680,02 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган пеня ундириш қисмини қаноатлантириш
рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров