← Назад
Решение #2847341 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19386-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 13 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “If d gr
kim
him ” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси
манфаатида жавобгар “ shkiz n ” фермер хўжалиги ҳисобидан 16 549 999,93
сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили Ғ.О.Нурматов (ишончнома асосида) иштирокида
суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “If d gr kim
him ” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ва “ shkiz n ” фермер хўжалиги (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 2 июлда S -34178-сонли
олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар (сотувчи) жавобгарга
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўсувни бошқарувчи моддалар, ўғитлар
(бундан буён матнда маҳсулотлар деб юритилади)ни топшириш, жавобгар (сотиб
олувчи) эса товарни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини жавобгар
тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 16 549 999,93 сўм қарздорлиги юзага
келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини
жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб
юритилади) даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 16 549 999,93 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида жавобгарга маҳсулотлар етказиб
берилганлигини, бу тарафлар ўртасида электрон тарзда имзоланган ҳисобварақфактуралар билан тасдиқланганлигини, даъво аризаси судга киритилганидан сўнг
қарздорлик тўлиқ тўлаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ҳамда низо юзасидан муносабат
билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва
учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил
2 июлда тузилган S -34178-сонли олди-сотди шартномасининг 1.1-бандига кўра
даъвогар жавобгарга маҳсулотларни топшириш, жавобгар эса товарни қабул қилиб
олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан шартнома бўйича олинган мажбурият бажарилиб,
жавобгарга 2025 йил 5 июлдаги 68639-сонли ҳисобварақ-фактура орқали
16 549 999,93 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра, жавобгар (сотиб олувчи) ушбу шартнома
тузилгандан сўнг, 5 (беш) банк иш куни ичида олдиндан 100 фоиз миқдорида
тўловни амалга ошириши лозим.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган 2025 йил
22 сентябрдаги 1094-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
Бироқ жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада
бажармай етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини шартномада белгиланган
муддатда тўламаган ва 16 549 999,93 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган.
ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар
ҳақини тўлаши лозим.
Бироқ, жавобгарнинг даъвогар олдидаги мавжуд қарздорлиги тўлиқ тўлаган
бўлиб, бу ҳақда даъвогар томонидан 2025 йил 13 ноябрда судга тақдим этилган
1484-сонли маълумотномаси билан тасдиқланган.
Шунингдек, даъвогар вакили суд мажлисидаги тушунтиришида жавобгар
томонидан қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлигини маълум қилди.
Мазкур ҳолатда қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ тўланганлиги боис
суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат
божини тўлашдан озод қилинган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида даъвогарнинг
талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий
равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвони қаноатлантиришни рад
этиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ва
республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, 386,
418-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180,
186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ shkiz n ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “If d gr
kim
him ” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси
фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ shkiz n ” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида аппеляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Наманган шаҳри
2025 йил 13 ноябрь
4-1601-2505/19386-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“If d
gr kim
him ” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма
корхонаси манфаатида жавобгар “ shkiz n ” фермер хўжалиги ҳисобидан
16 549 999,93 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ғ.О.Нурматов (ишончнома асосида)
иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, 386, 418-моддалари ҳамда
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ shkiz n ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “If d gr
kim
him ” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси
фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ shkiz n ” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида аппеляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев