Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4883 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ ТАЪМИНОТ Ответчик / Подсудимый
Source ID 603f6df7-eee8-43e7-b278-7389e89e02e3 Claim ID PDF Hash 327b4abcb1ec541f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 144-моддаси онуни 144 law
аролик кодекси 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 703-моддаси аролик кодекси 703 code_article
процессуал кодекси 118-моддаси процессуал кодекси 118 code_article
онуннинг 144-моддаси онуннинг 144 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4883-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ромитан тумани 2025 йил 13 ноябр Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар “ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ ТАЪМИНОТ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар - «Урганжиён чорва чашмаси» ферммер хўжалигидан 1000000000 сўм ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари – тугатиш бошқарувчиси М.Рустамов, жавобгар раҳбари – З.Асадов иштирокида Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар – “ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ ТАЪМИНОТ” масъулияти чекланган жамияти суд бошқарувчиси М.Рустамов судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - «Урганжиён чорва чашмаси» ферммер хўжалигидан 1000000000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисидда иштирок этган суд тугатиш бошқарувчиси даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, даъвогар суднинг қарорига асосан банкрот деб топилганлигини ва тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланганлигини, тугатиш жараёнида “ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ ТАЪМИНОТ” масъулияти чекланган жамияти ва «Урганжиён чорва чашмаси» фермер хўжалиги ўртасида 2022 йил 18 январда тузилган 14-сонли шартномага асосан жавобгарга даъвогарнинг юқори турвчи ташкилоти бўлган “БГПС” акциядорлик жамияти томониддан 2022 йил 19-20 январ кунларида жами 1000000000 сўм пул маблағлари кўчирибб берилганлиги ва ушбу пул маблағлари даъвогар корхона ҳисобига ёзилганлиги аниқланганлигини, жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳақидаги ҳисобварақ-фактура қабул қилиш рад этилганлиги аниқланганлигини, шу сабабли, жавобгарга пул маблағларини қайтариб бериш тўғрисида талабнома юборилганлигини ва даъво аризаси киритилганлигини, бугунги кунда жавобгар томонидан ушбу суммага ҳисобварақ-фактура тақдим ээтилиб, қарздорлик тўлиқ ёпилганлигини, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида ишштирок этган жавобгар раҳбари даъво талабини тан олмаслигини, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан машина-механизмларда техника хизмати кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилганлигини, даъвогарнинг юқори тувчи ташкилоти бўлган “Бухорогазпормстрой” акциядорлик жамияти томонидан шартномага асосан пул маблағлари кўчириб берилганлигини, шартномага асосан жами 1000000008 сўмлик техника хизматлари кўрсатганлигини ва бу тўғрисида дастлаб, “Бухорогазпромстрой” акциядорлик жамиятига 2022 йил 29 ноябрда электрон ҳисобварақ-фактура тақдим этганлигини, бироқ “БГПС” акциядорлик жамияти уни рад қилганлигини, 2023 йил 04-07 апрелда бир неча маротаба электрон ҳисобварақ-фактура тақдим этганлигини, бироқ даъвогар уларни қабул қилмасдан рад этиб келганлигини, бунинг сабаби сифатидда юқори турувчи ташкилот билан ўртасида тушунмовчилик мавжуд бўлганлигини айтиб келганлигини, шундан сўнг, 2023 йил 16 ноябрда фермер хўжалигининг ҚҚС гувоҳномаси вақтинчалик тўхтатилганлигини, даъвогар электрон ҳисобварақ-фактура сўраганда тақдим этолмаганлигини, ҳозирда, 2025 йил 29 октябрда 1000000008 сўмга электрон ҳисобварақ-фактура юбоорганлигини ва уни даъвогар қабул қилганлигини, ваҳоланки, бажарилган ишларни 2023 йил апрелда қабул қиллиб олган бўлиши лозимлигини, ҳозирда қарздорлик бартараф этилганлигини, даъво аризаасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тарафлар вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, давлат божини даъвогардан ундириб, почта харажатини унинг зиммасига қолдиришни лозим деб топади. Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, Когон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 мартдаги 4-2002-2401/2179-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогар – “ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ ТАЪМИНОТ” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилган ва тугатиш бошқарувчиси этиб М.Рустамов тайинланган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 144-моддаси тўртинчи қисмида тугатиш бошқарувчиси қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини, қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидиришга, аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши шартлиги белгиланган. Жамиятни тугатиш жараёнида “ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ ТАЪМИНОТ” масъулияти чекланган жамияти ва унинг юқори турувчи ташкилоти бўлган “Бухорогазпромстрой” акциядорлик жамияти ўртасида ўзаро ҳисобкитобларда қарздорлик аниқланганлигини, бунга сабаб, даъвогар ва «Урганжиён чорва чашмаси» фермер хўжалиги ўртасида 2022 йил 18 январда 14-сонли шартномага асосан “БГПС” АЖ томонидан жавобгар - «Урганжиён чорва чашмаси» фермер хўжалигига ушбу шартномага асосан 1000000000 сўм пул маблағлари тўлаб берилганлиги ва жавобгар томонидан хизматлар кўрсатиланлиги тўғрисида тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги, тарафлар ўртасида 1000000000 сўмлик қарздорлик мавжудлиги аниқланган. Тугатиш бошқарувчисининг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси эътиборсиз қолдирилгандан сўнг, даъвогар асосий қарздорликни ундириб бериш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 703-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар - «Урганжиён чорва чашмаси» фермер хўжалиги (шартнома матнида “Мулк эгаси”) ва “ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ ТАЪМИНОТ” масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Буюртмачи”) ўртасида 2022 йил 18 январда 14-сонли шартннома тузилган. Шартнома шартига кўра, “Мулк эгаси” “Буюртмачи”га унинг буюртмасига асосан машина механизмларни тақдим этиш ва хизмат кўрсатиш, “Буюртмачи” эса кўрсатилган хизматларни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятларини олишган. Аниқланишича, “Бухорогазпромстрой” акциядорлик жамияти томонидан 2022 йил 19-20 январ кунларида жавобгар – «Урганжиён чорва чашмаси» фермер хўжалигига 2022 йил 18 январдаги 14-сонли шартномага асосан жами 1000000000 сўм пул маблағлари кўчириб берилган. Жавобгар - «Урганжиён чорва чашмаси» фермер хўжалиги томонидан юқоридаги шартномага асосан жами 1000000008 сўмлик экскаватор хизматлари кўрсатиб, бу ҳақда даъвогар - “ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ ТАЪМИНОТ” масъулияти чекланган жамиятига бир неча маротаба, хусусан, 2023 йил 05 апрелда, 2023 йил 07 апрелда, 2023 йил 10 апрелда 152-сонли электрон ҳисобварақфактураларни тақдим этган, бироқ даъвогар уларни қабул қилишни рад этиб келган. Кейинчалик, яъни даъво аризаси судга тақдим этилган сўнг, даъвогар - “ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ ТАЪМИНОТ” масъулияти чекланган жамияти томонидан ушбу суммадаги электрон ҳисобварақ-фактура тўлов учун қабул қилинган. Демак, жавобгар судга қадар қарздорликни бартараф этган (шартномага асосан экскаватор хизматини кўрсатган). Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳисобварақфактуралар билан ўз тасдиғини топади. Демак, даъвогарнинг даъво талаби асоссиздир ва уни қаноатлантиришни рад этиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд, қайд этилганларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогардан давлат божи ундиришни ва почта харажатини унинг зиммасига қолдиршни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234, 236, 703-моддалари, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 144-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар – "ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ ТАЪМИНОТ" масъулияти чекланган жамиятидан тугатиш бошқарувчиси орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 20000000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган почта харажати даъвогар зимасига қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, давлат божини ундириш учун ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Н.Зоиров