Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2504/8061 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3eef940c-6a85-4498-8f03-ba8c22851f66 Claim ID PDF Hash 619e2e03a45f4e22... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
збекистон Республикаси Конституцияси 138-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 138 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8061-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 13 ноябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг котиблигида, даъвогар вакили *** (29.01.2025 йилдаги 01-05/48-сонли ишончнома, 18.01.2024 йилдаги 27ш-сонли буйруқ ва ID карта асосида) ҳамда учинчи шахс ***йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси вакили *** (25.08.2025 йилдаги 146сонли ишончнома, 01.08.2025 йилдаги 115-сонли буйруқ ва ID карта асосида)ларнинг иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар “***йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасасининг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан 94 000 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар ***йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси (бундан буён мантда Даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён мантда Жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 94 000 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг 09.10.2025 йилдаги ажрими билан 4-1901-2504/8061-сонли иқтисодий иш судья Т.Р.Жаббаровнинг иш юритувига қабул қилинган. Суднинг 28.10.2025 йилдаги ажрими билан 4-1901-2504/8061-сонли иқтисодий иш бўйича ***йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси ҳамда ТИФ Миллийбанк АЖ ***БХМ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс ТИФ Миллийбанк АЖ ***БХМ вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили суддаги тушунтиришида, даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, жавобгарга 14.07.2021 йилдаги тўлов ҳужжати билан жами 94 000 000 сўм пул маблағлари ***йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг 30.05.2019 йилдаги 27/1-сонли шартномага асосан бажарилган ишлардан кредиторлик қарзи учун тўлов деб ўтказиб берилганини, жавобгар билан умуман шартнома ҳам тузмаганлигини, бирор бир хизматлар бажарилмагани, бирор товар моддий бойликлар етказиб берилмагани, техник хизматлар ҳам кўрсатилмаганлиги, ҳисоб фактуралар топширилмаганини таъкидлаб, суддан даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс ***йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси вакили суддаги тушунтиришида, ***йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси билан “***” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 30.05.2019 йилда 27/1-сонли пудрат шартномаси тузилганини, ушбу шартномага асосан жавобгар томонидан бажарилган ишлар учун жами 94 000 000 сўм қарздорлик юзага келганини, ҳақиқатдан ҳам даъвогар томонидан жавобгарга 14.07.2021 йилдаги тўлов ҳужжати билан жами 94 000 000 сўм пул маблағлари ***йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг 30.05.2019 йилдаги 27/1-сонли шартномага асосан бажарилган ишлардан кредиторлик қарзи учун тўлов деб ўтказиб берилганини билдириб, иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суддаги тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ҳамда судга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим, деб кўрсатилган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8,234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши кўрсатилган. Иш ҳужжатларидаги мавжуд ҳужжатларга кўра, ***йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси билан “***” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 30.05.2019 йилда 27/1-сонли пудрат шартномаси тузилганини, ушбу шартномага асосан жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти томонидан бажарилган ишлар бўйича ***йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг жами 94 000 000 сўм қарздорлик юзага келган. Шу сабабли, “***” масъулияти чекланган жамияти доимий фаолият кўрсатувчи Термиз туманлараро ҳакамлик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ***йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасидан бажарилган ишлар учун 449 970 439 сўм асосий қарз, 112 492 609 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 11 249 260 сўм ҳакамлик йиғимини ундиришни сўраган. Доимий фаолият кўрсатувчи Термиз туманлараро ҳакамлик судининг 14.06.2021 йилдаги 20/21-01-54-сонли ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, ***йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси ҳисобидан “***” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 449 970 439 сўм асосий қарз, 112 492 609 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 11 249 260 сўм ҳакамлик йиғимини ундириш белгиланган. Шундан сўнг, даъвогар ***йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси томонидан 14.07.2021 йилдаги тўлов ҳужжати билан жами 94 000 000 сўм пул маблағлари ***йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг 30.05.2019 йилдаги 27/1-сонли шартномага асосан бажарилган ишлардан кредиторлик қарзи учун тўлов, деб “***” масъулияти чекланган жамиятига ўтказиб берилган. Сурхондарё вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси Терммиз туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, доимий фаолият кўрсатувчи Термиз туманлараро ҳакамлик судининг 14.06.2021 йилдаги 20/21-01-54-сонли ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 20.02.2025 йилдаги 4-1901-2504/998-сонли ажрими билан ариза қаноатлантирилиб, доимий фаолият кўрсатувчи Термиз туманлараро ҳакамлик судининг 14.06.2021 йилдаги 20/21-01-54-сонли ҳал қилув қарори бекор қилиниб, “***” масъулияти чекланган жамиятидан Сурхондарё вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундириш ҳамда “***” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 750 000 сўм давлат божини ундириш белгиланган. Шундан сўнг, даъвогар ***йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси Шеробод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 94 000 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундиришни сўраган. Даъвогарнинг даъво аризасида қайд этилишича даъвогар ва жавобгарга 2021 йил 14 июль куни 352-сонли тўлов топшириқномаси билан ***йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг 30.05.2019 йилдаги №27/1-сонли шартномага асосан бажарилган ишлардан кредиторлик қарз учун тўлов деб, 94 000 000 сўмлик пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, бироқ шу кунга қадар жавобгар томонидан пул маблағлари қайтариб тўлаб берилмасдан, даъвогарга 94 000 000 сўмлик пул маблағлари топширилмасдан, жавобгарнинг даъвогардан муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги, ушбу пул маблағлари ***йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси билан ҳам ҳисоб-китоб қилинмаганлиги баён этилган. Даъвогар томонидан жавобгарга низони ўзаро ҳал этиш мақсадида юборилган 28.05.2024 йилдаги №12-13/146-сонли талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, мазкур қарздорликни ихтиёрий тўлаш чоралари кўрилмаган. Аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга ***йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг 30.05.2019 йилдаги №27/1-сонли шартномага асосан бажарилган таъмирлаш ишлардан кредиторлик қарз учун тўлов, деб 94 000 000 сўмлик пул маблағлари ўтказиб берилган бўлсада, жавобгар бирор бир хизматлар бажарилмаган, бирор товар моддий бойликлар етказиб берилмаган, техник хизматлар ҳам кўрсатилмаган, натижада муддати ўтган дебитор қарздорлик келиб чиққан. Худди шунингдек, судга учинчи шахс ТИФ Миллийбанк АЖ ***БХМ томонидан 06.11.2025 йилдаги 01-1478/03-сонли маълумотнома тақдим этилиб, унда ТИФ Миллийбанк АЖ ***БХМ мижози бўлган ***йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг 22626000900428212002 махсус ҳисобрақамидан 14.07.2021 йилда масофавий тизим (IB NK дастури) орқали 94 000 000 (тўқсон тўрт миллион) сўм пул маблағлари “***” масъулияти чекланган жамиятининг “***АТ Халқ банкидаги 20208000700272304001 ҳисоб рақамига ***йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг 30.05.2019 йилдаги 27/1-сонли шартномага асосан бажарилган ишлардан кредиторлик қарз тўлови учун” тўлов мақсади билан пул маблағлари ўтказиб берилганлиги баён этилган. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти вакили суд мажлисида иштирок этмади ва ўзи томонидан мазкур қарздорлик суммасининг тўлаб берилганлигини ёки даъвогарга бирор бир хизматлар бажарилганлигини, бирор товар моддий бойликлар етказиб берилганлигини ёки техник хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмади. Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 14.08.2020 йилдаги 489-сонли Қарор (бундан буён матнда Қарор деб юритилади)нинг 611-бандига кўра, товар-моддий бойликлар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинган ҳолларда, электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилган ҳисобварақфактура электрон тасдиқлагандан сўнг электрон ҳужжат айланиш тизими томонидан автоматик тарзда QR-коди бириктирилиб, иштирокчиларга юборилади ва расмийлаштирилган электрон ҳисобварақфактура иштирокчиларнинг шахсий кабинетида акс этади. Юкни етказиб берувчи масъул шахс юкни олганда ва етказиб берганда, юк олувчи эса юк ташиш жараёни якунланганда ўз электрон рақамли имзолари билан тасдиқлайди ёки юкни олиш жараёнида аниқ сабаби кўрсатилган ҳолда электрон товар-транспорт юк хатини рад этиши мумкин. Юкни ташувчи юкни олганда ва етказиб берганда, сотиб олувчи эса юк ташиш жараёни якунланганда товар-транспорт юк хатини электрон тасдиқлайди ёки юкни олиш жараёнида аниқ сабаби кўрсатилган ҳолда рад этиши мумкин. Қарорнинг 62-бандида, электрон ҳисобварақ-фактурага қўшимча ҳужжатларни илова қилиш мумкин. Электрон ҳисобварақфактуранинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши илова қилинган ҳужжатларнинг ҳам электрон рақамли имзо билан тасдиқланганлигини ифодалайди. Қарорнинг 63-бандида, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Мазкур ҳолатда суд, даъвогар томонидан даъво аризасида 94 000 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш талаби асосли киритилган деб ҳисоблайди. Зеро, ушбу 94 000 000 сўм пул маблағлари эвазига даъвогар билан жавобгар ўртасида бирор бир шартнома тузилмаган ҳамда жавобгар томонидан даъвогарга электрон ҳисобварақ-фактура орқали маҳсулотлар етказиб берилмаган ва бошқа хизматлар кўрсатилмаган. Шу сабабли суд, даъво аризасида ундирилиши кўрсатилган 94 000 000 сўм миқдоридаги қарздорлик асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 94 000 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундиришни, суд харажатларини тақсимлашда даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 1 880 000 сўм давлат божи ундиришни ҳамда иш видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилганлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни белгилашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15,55,138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,234,236,333-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,127,128,170,176-179,180,186,192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар ***йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси фойдасига 94 000 000 сўм миқдоридаги қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти хисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 1 880 000 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров