Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1302-2501/4674 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MUZAFFAROV FURQAT RAJAB O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Biznesni rivojlantirish banki Ответчик / Подсудимый
Source ID 09424b33-a62b-4485-b4ec-706821ffb84e Claim ID PDF Hash d3c1f665fa88f7dd... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 21 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
зР ФКнинг 744-моддаси зР ФК 744 law
зР ИПК 12-моддаси зР ИПК 12 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
зР ФКнинг 735-моддаси зР ФК 735 law
зР ФК 736-моддаси зР ФК 736 law
олларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси олларда ушбу Кодекс 734 code_article
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс 327 code_article
зР ИПКнинг 72-моддаси зР ИПК 72 law
зР ИПКнинг 74-моддаси зР ИПК 74 law
зР ИПК 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1305-2501/4674-сонли иш E-mail: i.gallaorol@sud.uz Тел: (+99855) 152 05 99 (ички рақам: 25164, 25165) ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғаллаорол тумани 2025 йил 13 ноябрь Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг «Biznesni rivojlantirish banki» АТБ манфаатида жавобгар ЯТТ «Eshonqulova Gavxar Asadullayevna» ҳисобидан 100 000 000 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 13 100 554,02 сўм муддати ўтган кредитга ҳисобланган фоиз қарзи, 98 630,13 сўм ҳисобланган фоиз қарзи, 2 070 366,44 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили Д.Низомов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ў. мматов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда – Палата деб юритилади) «Biznesni rivojlantirish banki» АТБ (бундан буён матнда – даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ЯТТ «Eshonqulova Gavxar Asadullayevna» (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 100 000 000 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 13 100 554,02 сўм муддати ўтган кредитга ҳисобланган фоиз қарзи, 98 630,13 сўм ҳисобланган фоиз қарзи, 2 070 366,44 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъво аризасида ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан қарздорлик қисман қопланганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қисман қаноатлантириб беришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга тушунтириш бериб, даъво талабида сўралган қарздорлик ҳақиқатдан мавжудлигини, ушбу қарздорлик бўйича қисман тўловлар амалга оширилганлигини маълум қилиб, иш юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Палата ва қўшимча жавобгар бугунги суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд, Палата ва қўшимча жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ИПК)нинг 127, 128 ва 170-моддаларига асосан ишни Палата ва қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –ЎзР ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар кредит шартномасидан келиб чиққан. ЎзР ФКнинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 26 июнда 2757-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга қолибли нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун йиллик 18 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти ва 24 ойлик имтиёзли давр билан 84 ой муддатга 100 000 000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар мазкур шартномада кўрсатилган миқдорда ва шартларда кредит бериш, жавобгар эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар кредит шартномасининг талабларини бузиб, кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламасдан келганлиги натижасида 2025 йил 12 сентябрь ҳолатига 100 000 000 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 13 100 554,02 сўм муддати ўтган кредитга ҳисобланган фоиз қарзи, 98 630,13 сўм ҳисобланган фоиз қарзи, 2 070 366,44 сўм пеня бўйича кредит қарздорлиги юзага келган. Шартноманинг 5.1.3-бандида банк қарз олувчи томонидан кредит маблағлари мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланганда, мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда, кредит қайтарилишига салбий таъсир кўрсатувчи мазкур шартномада кўзда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганда, мазкур шартнома билан боғлиқ бўлган бошқа бошқа шартнома шартлари бажарилмаганда ёки бузилганда қарз олувчини бундан буён кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шунга асосан, даъвогар вужудга келган кредит асосий ва фоиз қарздорликларини тўлаб берилиши бўйича жавобгарга талабнома билан мурожаат қилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли Палата даъвогар манфаатида ушбу даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ЎзР ИПК 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ЎзР ФК 744-моддасининг учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ЎзР ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ЎзР ФК 736-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак. Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномага асосан, кредит шартномаси бўйича қарздор ўз вақтида шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги, хусусан кредит бўйича тўловларини кечиктирганда банк кредит маблағларини муддатидан олдин, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарнинг даъвогар олдидаги жами 115 269 550,59 сўм кредит қарздорлиги бўйича қисман тўловлар амалга оширилганлиги, шунингдек жавобгар томонидан бугунги кунга қадар ҳисобланган фоиз ва пеня бўйича қарздорликлар тўлиқ тўлаб берилган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 100 000 000 сўм муддатли кредит асосий қарзи қолганлиги аниқланди. ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шунингдек, ЎзР ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Жавобгарнинг ушбу мавжуд кредит қарздорлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, даъвогар томонидан тақдим этилган кредит қарздорлиги тўғрисидаги маълумотномаси ҳамда тарафларнинг суд жараёнидаги тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топди. Мазкур ҳолда суд, даъвогарнинг даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди ҳамда кредит қарздорлиги жавобгар томонидан қисман бартараф этилганлигини инобатга олиб, ушбу даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ЎзР ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмига асосан, Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ҳисобланади. Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 734, 735, 736, 744-моддаларини, ЎзР ИПКнинг 12, 66, 72, 74, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ «Eshonqulova Gavxar Asadullayevna» ҳисобидан: - даъвогар «Biznesni rivojlantirish banki» АТБ фойдасига 100 000 000 сўм муддатли кредит асосий қарзи ва 41 200 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 2 305 392 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ф.Р.Музаффаров