Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7420 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение UK L QURILIS S VDO Ответчик / Подсудимый ERG N LIDER ONSTRU TION
Source ID dcee7f69-dc7b-448e-ae6d-5cc3de66c259 Claim ID PDF Hash b604fa126c232197... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
Ушбу Кодекснинг 170-моддаси Ушбу Кодекс 170 code_article
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ФКнинг 732-моддаси ФКнинг 732 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7420-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зомин тумани 2025 йил 13 ноябрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ UK L QURILIS S VDO” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ ERG N LIDER ONSTRU TION” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 200 000 000 сўм асосий қарз, 10 400 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган суд ҳаражатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакили – Ш.Абдрахмонов (ишончномага асосан) иштирокида, Палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий судининг биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “ UK L QURILIS S VDO” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) билан “ ERG N LIDER ONSTRU TION” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 17 июнда 17/06-сонли вақтинчалик қайтариш шарти билан молиявий ёрдам шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар “Молиявий ёрдам берувчи” ўз маблағи ҳисобидан жавобгар “Молиявий ёрдам олувчи”га 300 000 000 сўм миқдорида молиявий ёрдам бериши, жавобгар “Молиявий ёрдам олувчи” эса олинган молиявий ёрдам пулини 2025 йил 31 августга қадар кўчириб бериш орқали қайтариш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 18 июнда 300 000 000 сўм миқдоридаги маблағни ўтказиб берганлиги ва жавобгар эса ўтказиб берилган маблағларнинг 100 000 000 сўмини қайтариб берган бўлсада, аммо қолган суммасини ҳалигача тўлаб бермаганлигини маълум қилган. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 200 000 000 сўм асосий қарз, шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги учун 10 400 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган суд харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили видеоконференцалоқа режимида иштирок этиб, ўз сўзида ҳақиқатдан ҳам жавобгар билан вақтинчалик қайтариш шарти билан молиявий ёрдам бериш шартномаси тузилганлигини, унга кўра жавобгарга 300 000 000 сўм миқдоридаги маблағларни ўтказиб берилганлигини, жавобгар томонидан 100 000 000 сўм миқдоридаги маблағларни қайтариб берганлигини ва қолган 200 000 000 сўм қисмини эса бугунги кунга қадар қайтармаганлигидан келиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан 200 000 000 сўм асосий қарз ва шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги учун 10 400 000 сўм пеня ундириб беришни сўради. Иш ҳужжатларида жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” орқали ажрим юборилганлигини, қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди деб қайтиб келганлигини, шунингдек жавобгар жамият раҳбарига суд ходимлари томонидан уяли алоқа телефонига алоқага чиқиб, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабар қилганлиги тўғрисидаги телефонограммаси иш ҳужжатларида мавжуд бўлсада, аммо жавобгар вакиллари иштирок этмаётганлиги аниқланди. Бундан ташқари, Палата вакилларига ҳам суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ажрим нухаси “Гибрид почта” орқали юборилганлигини, ажрим нусхасини қабул қилиб олган бўлсада, аммо суд мажлисида иштирок этмаётганлиги маълум бўлди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ушбу Кодекснинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни Палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 17 июнда 17/06-сонли вақтинчалик қайтариш шарти билан молиявий ёрдам шартномаси тузилганлигини, ушбу шартномага асосан даъвогар “Молиявий ёрдам берувчи” ўз маблағи ҳисобидан жавобгар “Молиявий ёрдам олувчи”га 300 000 000 сўм миқдорида молиявий ёрдам бериши, жавобгар “Молиявий ёрдам олувчи” эса олинган молиявий ёрдам пулини 2025 йил 31 августга қадар кўчириб бериш орқали қайтариш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 18 июнда 300 000 000 сўм миқдоридаги маблағни ўтказиб берганлигини, жавобгар эса ўтказиб берилган маблағларнинг 100 000 000 сўмини даъвогарга қайтариб берган бўлсада, аммо қолган 200 000 000 сўмини ҳалигача тўлаб бермаганлигини маълум қилган. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмида, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди деб белгиланган. ФКнинг 732-моддаси биринчи қисмида, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олиши белгиланган. Бундан ташқари, ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмида, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлилиги белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 200 000 000 сўм миқдоридаги қарздорлик суммасини тўлаб бериш бўйича 2025 йил 19 сентябрда 53-сонли талабнома юборилган. Аммо, жавобгар томонидан ушбу талабномани оқибатсиз қолдирилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ушбу ҳолатлар даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва даъвогарнинг жавобгар ҳисобига 2025 йил 18 июнда 300 000 000 сўм миқдоридаги маблағни ўтказганлиги ҳамда жавобгар томонидан эса 2025 йил 31 июлда 100 000 000 сўм миқдоридаги маблағни қайтарганлиги бўйича банк маълумотномаси мавжудлигини, шунингдек ишдаги мавжуд ҳужжатлар, жавобгарга юборилган талабнома ҳамда бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 200 000 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-бандида, “Молиявий ёрдам олувчи” шартнома талабларини бузган тақдирда ўз вақтида ёрдам пулини қайтариб бермаганлиги учун кечиктирилган ҳар бир кун учун шартноманинг умумий қийматидан 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланганидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгардан 10 400 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабининг ҳисобкитобини тақдим қилиб, унга кўра жавобгарга (2025 йил 31 августдан 2025 йил 22 октябрга қадар 52 кунга 200 000 000*0,1%=200 000*52=10 400 000) шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги учун 10 400 000 сўм пеня ҳисобланган. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги белгиланган. Шунингдек, ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажармаганлиги сабабли, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни инобатга олиб суд, ундирилиши талаб қилинган 10 400 000 сўм пеняни 2 080 000 сўм миқдорини қаноатлантириб, қолган қисмини эса қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 200 000 000 сўм асосий қарз, шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги учун 2 080 000 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад қилишни, шунингдек жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 4 208 000 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 128, 170, 179, 176-180, 186-188, 192моддаларига амал қилиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “ ERG N LIDER ONSTRU TION” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ UK L QURILIS S VDO” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 200 000 000 сўм асосий қарз, шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги учун 2 080 000 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. “ ERG N LIDER ONSTRU TION” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 4 208 000 сўм давлат божи ундирилсин. “ ERG N LIDER ONSTRU TION” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов