← Назад
Решение #2847407 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 703 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
Судъя: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****даъвогар *****нинг
жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан ***** сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
***** Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан ***** сўм
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034моддасига кўра, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
тўғрисида суд ажрим чиқаради, ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўрилишини ҳамда иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади.
Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг
кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан
имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган
муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан
асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига
қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган
муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати
узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризани тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига
асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда
тарафларнинг мажбуриятлари ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасидан
келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 703-моддаси асосан, ҳақ
эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг
топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян
ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу
хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
*****сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан тегишли объектда қўриқлаш
хизматлар кўрсатилган.
Бироқ, жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар амалга
оширилмаган ва натижада жавобгарнинг даъвогар олдида ***** сўм
кредиторлик қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак
Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш талабини
асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Мазкур Кодекснинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 2034-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин.
«*****» МЧЖдан ***** фойдасига ***** сўм асосий қарз, ***** сўзм
давлат божи ва ***** сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддат ичида шу суд
орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилишга хақли.
Судья
*****