← Назад
Решение #2847424 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 200 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш
судья ХХХ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
ХХХ йил 13 ноябрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХнинг раислигида,
судья ёрдамчиси ХХХнинг котибалигида, Беруний туман прокурорининг
ёрдамчиси ХХХ, даъвогар жамият раҳбари ХХХ унинг вакили адвокат
ХХХ(24.07.2025 йилги 15-сонли ордер)нинг, жавобгар вакиллари ХХХ
(23.10.2025 йилги 634-сонли ишончнома асосида)нинг, ХХХ(04.11.2025 йилги
680-сонли ишончнома асосида)нинг, гувоҳ ХХХнинг иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси ХХХнинг даъвогар ХХХ масъулияти чекланган
жамиятининг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига жавобгар ХХХ ҳисобидан
498 414 440 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
иқтисодий ишни суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ХХХ(бундан буён матнда - палата деб
юритилади)нинг даъвогар ХХХ масъулияти чекланган жамияти(бундан буён
матнда - даъвогар деб юритилади)нинг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига
жавобгар ХХХ (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 833
347 435,22 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 14 октябрь кунги ажрими билан ХХХ ва молия
вазирлиги ва ХХХ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб қилинганлар.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қуллаб
қувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво ариза асоссиз
киритилганлигини, қўшимча шартнома тузилмаганлигини билдириб, даъво
аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган гувоҳ ХХХ 2024 йил 19 январь куни
тузилган ХХХ СЭО ва ЖСБнинг дойимий фаолиятдаги ҳайъат комиссияси
аъзолари ва ХХХ МЧЖ ўртасида тузилган далолатномага имзо қўйганлигини
ва бинони тўлиғи билан қабул қилиб олишда иштирок этганлигини, бино
қабул қилиб олинганидан сўнг ҳеч қанақа қурилиш ишлари олиб
борилмаганлигини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъво аризани
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс ХХХ ва молия
вазирлиги вакили ХХХ даъво аризада кўрсатилган қўшимча ишлар бўйича
шартнома тузилмаганлигини ва рўйхатдан ўтказилмаганлигини билдирган.
2
Палата ва учинчи шахслар ХХХ ва молия вазирлиги ва ХХХ вакиллари
суд мажлисида қатнашмади ва ўзларининг ёзма фикрини судга тақдим
қилишмади.
Суд иш ҳужжатларида унинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 129 ва 170моддаларига мувофиқ ишни уларнинг вакилларининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи
шахслар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда прокурор фикрини
тинглаб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ, мажбурият — фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 14-моддасининг иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи
бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим
бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий
зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик
муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган
даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
ФК 985-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларига асосан
ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки молмулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу
жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ
ҳажмда қопланиши лозим.
Зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини
исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади.
ФКнинг 114-моддасида, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича
олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан
олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган
хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар
битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган
бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шартлиги белгиланган.
3
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан даъвогарга
тегишли бўлган маъмурий бинони 2023 йил 30 май куни тузилган ХХХ -сонли
шартномага асосан 4 324 652 000 сўмга сотиб олинган.
Жавобгарнинг доимий фаолиятидаги ҳайъати комиссия аъзолари ва
даъвогар ўрталарида тузилган 19.01.2024 йилги далолатномага асосан
2023 йил 30 май куни тузилган ХХХ -сонли шартномага мувофиқ
мослаштирилган ҳолда қурилган тайёр ҳолатдаги 2 қаватли бино топширилган
ва қабул қилинган.
Даъвогар даъво аризасида жавобгар билан ўрталарида ХХХ биносида
қўшимча қурилиш ишлари олиб бориш яъни бино атрофини тартибга
келтириш, темир панжаралар евро деворлар қоплаш, кириш чиқиш жойлари ва
бино атрофи айланасига брусчатка ётқизиш, йўллар ва зарур бўлган икки
кишилик хожатхона, қоравулхона, муфел печлари қуришни ҳамда ишланган
ишлар юзасидан ҳужжатларни кейин расмийлаштириш ва ишлар
бажарилгандан сўнг қурилиш учун кетган харажатларини пул ўтказиш йўли
билан қоплаб бериш бўйича оғзаки келишилганлиги кўрсатилган.
Ушбу оғзаки келишувга асосан даъвогар томонидан ХХХ МЧЖнинг
ишлаб чиқилган проект-смета ҳужжатларига асосан жами 498 414 440 сўмлик
қурилиш ишлари бажарилган ва ушбу бажарилган ишлар ХХХ МЧЖнинг
2025 йил 28 июль кунги 170-сонли эксперт хулосаси билан тасдиқланган.
Жавобгар оғзаки келишув мажбуриятларидан келиб чиқиб, қурилиш
ишларини амалга оширганлиги учун даъвогар олдида 498 414 440 сўм қарздор
бўлиб қолган.
Мазкур қарздорликни тўлашни талаб қилиб даъвогар томонидан
жавобгарга юборилган 2025 йил 9 ва 18 сентябрдаги талабномалар жавобгар
томонидан эътиборсиз қолдирилган. Қарздорлик шу кунга қадар тўланмаган
ва бунинг оқибатида даъвогар катта зарар кўрганлиги сабабли ушбу даъво
аризаси билан судга мурожаат қилинган.
Шунинг билан бирга, ФК 14-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ зарар
иккига, яъни ҳақийқий зарар ва олинмай қолган фойдага ажратилган.
Шунга мувофиқ, келтирилган зарарни ҳақийқий зарар деб баҳолаш учун
ишлатилган харажатлар, ишланган ишлар яки етказилган (олинган) товарлар
шартномалар, ишончнома хатлар, юк хатлари, ҳисобварақ-фактуралари, смета
ҳужжатлари, топшириш-қабул қилиш далолатномалари, солиштирма
далолатномалари, тўлов топшириқномалари, квитанциялар ва яна бошқада
ҳужжатларга асосан далийллар тўплами билан тасдиқланиши лозим.
Даъвогар бўлса, келтирилган зарарнинг тасдиғи сифатида проект-смета ва
бахолаш хулосаларини судга тақдим қилган.
Суд ушбу ҳужжатларни келтирилган ҳақиқий зарар миқдорини далиллаш
учун етарли эмас деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли
қарорининг 19-бандида, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда
судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари
4
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан
тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши,
шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф
олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи
бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай
харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган
ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш
учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар,
мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи
шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак, деб тушунтирилган.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФК 985-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, зарар етказган шахс, агар
зарар ўз айби билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод
қилинади.
Юқоридагиларга асосан, даъвогарнинг зарар кўришида жавобгарнинг
айби йўқ эканлигини инобатга олиб, суд, даъво ариза асоссиз киритилган деб
ҳисоблаб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топти.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Давлат
молиявий
назорат
инспекциясининг
Қорақалпоғистон
Республикасидаги Давлат назорат бошқармасининг 2023 йил 05 сентябрдаги
далолатномасида 14 ҳолатда жами 2 363 606,6 минг сўм маблағлар асоссиз
ўтказилганлиги, шунингдек, 2023 йил 30 май куни ўтказилди деб кўрсатилган
12-сонли баённома бўйича танлов ҳақиқатда ўтказилмаганлиги, баённома
туман ғазначилик бўлимининг талабига асос номига расмийлаштирилганлиги
ва бошқада ҳолатлар аниқланганлиги баён қилинган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат
молиявий назорат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикасидаги
Давлат назорат бошқармасининг 2023 йил 05 сентябрдаги далолатномасида
қайд этилган ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида
назарда тутилган жиноят белгилари мавжуд деб ҳисоблаб, ИПК
200-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ жиноят ишини қўзғатиш
ҳақидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган
ҳолда прокурорга хабар бериш ҳақида хусусий ажрим чиқаришни лозим
топди.
ИПК 118-моддасининг еттинчи қисмига мувофиқ, давлат божи тўлашдан
озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик
шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво
талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган
тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган
5
шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига
мутаносиб равишда ундирилади.
Юқоридагиларга асосан, суд, даъво аризани қаноатлантиришни рад
қилишни, даъвогардан республика бюджетига 9 968 288,8 сўм давлат божи
ундиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар ХХХ масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 9 968 288,8 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Иш бўйича хусусий ажрим чиқарилсин. Хусусий ажрим тегишли
материаллар қўшимча қилинган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси
прокуратурасига юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судининг
Иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки
қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят берилиши (ёхуд прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
ХХХ