← Назад
Решение #2847425 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 386 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 72 | — | code_article | |
| онуни | 32 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
Судья: *****
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****раислигида,
судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий
судининг биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар «*****» масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар «*****» масъулияти чекланган
жамиятидан ***** сўм асосий қарз ва ***** сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили ***** (раҳбар)нинг иштирокида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«*****» масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда
даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво
ариза билан мурожаат қилиб, «*****» масъулияти чекланган жамияти
(бундан кейиниг матнларда жавобгар деб юритилади)дан ***** сўм асосий
қарз ва ***** сўм пеня, жами ***** сўм ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг
вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддасига асосан жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни муҳокама қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига
асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш
муомаласи одатларига ва одатда қуйиладиган бошқа талабларга мувофиқ,
лозим даражада бажарилиши керак.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2025 йил *****-сонли шартнома
тузилган.
Шартноманинг умумий қиймати *****сўмни ташкил қилган.
Жавобгар шундан *****сўмлик тўловини амалга оширган.
Жавобгарнинг ***** сўм пул маблағини ўтказганлик факти ишдаги
даъвогар тақдим қилган 2025 йил *****-сонли тўлов топшириқномаси билан
ўз тасдиғини топади.
Лекин жавобгар қолган қарздорликни тўламаган.
Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиққан.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан
2025 йил *****куни талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 386-моддасига
асосан олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа
тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи
эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси
(баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш. Тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 2-бандига асосан ҳисобварақфактура Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни
тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи
(етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган
намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат
ҳисобланади.
Мазкур Низомнинг 63-бандига асосан эса етказиб берувчи томонидан
тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб
олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби
кўрсатилган ҳолда риоя этилиши шарт.
Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки
рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.
Жавобгарнинг маҳсулотни олганлик факти ишдаги ҳисобварақфактура, банк тўлов ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади.
Суд даъвогарнинг жавобгардан *****сўм асосий қарз ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабида «хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий–ҳуқуқий базаси
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 32-моддасига асосан
***** сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги 163-сонли «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки,
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг
келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка)
миқдорининг
оширилиши
ўз-ўзидан
ундирилаётган
неустойкани
камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.
Бироқ, жавобгар узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмади ва
ўзининг молиявий, мулкий аҳволини баён қилмади.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан *****сўм пеня ундириш
талабини ҳам тўлиқ *****сўм пеня ундиришни ва ушбу талаб бўйича ҳам
давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, агар суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «*****»
масъулияти чекланган жамияти фойдасига *****сўм асосий қарз, *****сўм
пеня ва *****сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига *****сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд
қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Судья
*****