← Назад
Решение #2847437 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| олларда тугатиш ушбу Кодекс | 38 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 38 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 36 | — | code_article | |
| Ер кодекс | 40 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| аноатлантиришни ва ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2501/7607-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 13 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Қарши
шаҳар ҳокимлигининг жавобгар Agr v st hni s d МЧЖга нисбатан Қарши
шаҳар, Қарши-Нишон йўли 1-кмдаги Батош МФЙ ҳудудидан Гидропоник
иссиқхона қуриш учун ажратилган 1,64 гектар ер майдонининг
фойдаланилмасдан бўш турган 0,84 гектар қисмини олиб қўйиш ва ер
участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси С.Собиров, даъвогар
вакили О.Қаршиев (2025 йил 15 сентябрдаги ишончнома асосида), жавобгар
вакиллари Т.Алиқулов (рахбар) ва Б.Сафаров (ишончнома ва 13-сонли
адвокатлик ордери асосида), Қашқадарё вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал
хўжалиги бош бошқармаси Қарши шаҳар бўлими вакили Ж.Нематуллаев
(2025 йил 13 ноябрдаги 01/345-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар Қарши шаҳар ҳокимлиги Қарши туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Agr v st hni s d
МЧЖга нисбатан Қарши шаҳар, Қарши-Нишон йўли 1-кмдаги Батош МФЙ
ҳудудидан Гидропоник иссиқхона қуриш учун ажратилган 1,64 гектар ер
майдонининг фойдаланилмасдан бўш турган 0,84 гектар қисмини олиб
қўйиш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилишни сўраган.
Ишга мутахассис сифатида Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё
вилоят бошқармаси жалб этилган. Шунингдек, суднинг ажрими билан ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси,
Қашқадарё вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси,
Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси жалб қилинган.
Бугунги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ариза тақдим
этиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни суд харажатларини жавобгардан
ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари эгалик ҳуқуқини
бекор қилиб, олиб қўйиш ҳақидаги талаблари нотўғри қўйилганлигини,
аслида туман ёки шаҳар ҳокимликлари ерни олиб қўйиш тўғрисидаги талаб
билан судга мурожаат қилиш мумкинлигини, ерга бўлган ҳуқуқни бекор
қилиш ҳақида судга кадастр агентлиги мурожаат қилишини таъкидлаб,
даъвогарнинг даъво талабини асоссиз эканлиги сабабли уни рад этишни
сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган Қашқадарё вилоят қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги бош бошқармаси Қарши шаҳар бўлими вакили судга
ҳавола қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси
даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари ва прокурор
фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
ҳаражатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Даъвогар томонидан даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида
ариза судга тақдим этилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасига асосан ер, ер
ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий
ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва
улар давлат муҳофазасида эканлиги белгиланган.
Жавобгарга 2020 йил 16 июнда Қарши шаҳар ҳокимининг ҚаршиНишон йўли 1-кмдаги Батош МФЙ худудидан Гидропоник иссиқхона қуриш
учун 1,64 гектар ер майдони ажратилган бўлишига қарамасдан ҳанузгача 0,84
гектар қисмига иссиқхона ташкил этмаган.
Суд томонидан 2025 йил 4 ноябрда тарафлар иштирокида низоли
объект жойига чиқиб ўрганилганда, жавобгар Agr v st hni s d МЧЖ
тегишли бўлган Батош МФЙ худудидан Гидропоник иссиқхона қуриш учун
ажратилган 1,64 гектар ер майдонининг фойдаланилмасдан бўш турган 0,84
гектар қисми ер майдонида иссиқхона ташкил қилинмаганлиги аниқланди.
Суд мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво аризани кўрмасдан қолдириш
тўғрисидаги аризаси давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зид
келиши сабабли қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Ер
кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 2-февралдаги 66-сонли
қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низом ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021-йил 8-июндаги ПҚ-6243-сонли
Фармонининг 10-бандида белгиланган вазифаларининг бажарилишини
таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Қарши шаҳар, Батош МФЙ
худудида ердан мақсадли фойдаланиш бўйича ўтказилган мониторинг
жараёнида Қарши шаҳар ҳокимининг 16.06.2020 йилдаги ҲҚ-1222/06-сонли
қарорига асосан Agr v st hni s d МЧЖга Қарши шаҳар, Қарши-Нишон
йўли 1-км.дан Батош МФЙ ҳудудидан Гидропоник иссиқхона
лойихалаштириб қуриш учун 1,64 гектар ер майдони ажратилган. Кадастр
агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган мониторинг
жараёнида Agr v st hni s d МЧЖ томонидан ажратилган ер майдонининг
0,80 гектар қисмида иссиқхона ташкил этилган бўлиб, қолган 0,84 гектар
қисми бўш ҳолатда турганлиги, ердан самарасиз фойдаланилганлиги
аниқланган. Ушбу қонунбузулиш ҳолати юзасидан Кадастр агентлиги
Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Қарши шаҳар ҳокими номига 2025
йил 12 июнда №1957-сонли тақдимнома киритилган.
Мазкур тақдимнома асосида даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддасига асосан
жавобгарга тегишли Қарши-Нишон йўли 1-кмдаги Батош МФЙ худудидан
Гидропоник иссиқхона қуриш учун ажратилган 1,64 гектар ер майдонининг
фойдаланилмасдан бўш турган 0,84 гектар қисмини олиб қўйиш ва ер
участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 6бандига кўра, ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий
турига номувофиқ фойдаланилганида; 7-бандида, ер участкасидан оқилона
фойдаланилмаганда; 10-бандида, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун
берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига
тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил
мобайнида фойдаланилмаганида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига
эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи,
шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади.
Ушбу модданинг учинчи қисми мазмунига биноан, ер участкасига
эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча
фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 6 — 11-бандларида
кўрсатилган ҳолларда тугатиш ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган
тартибда суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 38-моддасининг биринчи қисмига
асосан, ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6 — 11- бандларида
назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган
бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан
давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан
фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига
ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Туман, шаҳар
ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида
судга даъво аризаси киритади. Туман, шаҳар ҳокими, зарур ҳолларда, ер
участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан
ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга
оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни
тайинлашга ҳақли.
Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ердан
мақсадли фойдаланиш бўйича ўтказилган мониторинг текшируви
натижалари бўйича 2025 йил 12 июнь кунидаги 1968-сонли огоҳлантириш
хати жавобгарга почта алоқа бўлими орқали юборилган.
Ер кодекснинг 40-моддасида ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва
ер участкаси мулкдорининг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра ер
участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ
оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорилиги ошииш, ишлаб чиқаришнинг
табиатни муҳофаза қилувчи технологиярини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти
натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қуймаслик, ер
солиғини ёки ер учун ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларига ердан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликда
белгиланган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш, ерларни ўзбошимчалик
билан эгаллашга ва ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик
ва бошқа мажбуриятлар юкланган.
Мазкур ҳолатда жавобгар Agr v st hni s d МЧЖ томонидан
иссиқхона лойиҳалаштириб қуриш учун ажратилган ер майдонидан оқилона
фойдаланилмасдан келинаётганлиги ҳолатида даъвогар Қарши шаҳар
ҳокимлигининг жавобгар Agr v st hni s d МЧЖга Қарши шаҳар, ҚаршиНишон йўли 1-кмдаги Батош МФЙ ҳудудидан Гидропоник иссиқхона қуриш
учун ажратилган 1,64 гектар ер майдонининг фойдаланилмасдан бўш турган
0,84 гектар қисмини олиб қўйиш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор
қилиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талабни
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Давлат божи тўғрисидаги Қонунга кўра номулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат
божи тўланиши лозимлиги кўрсатилган.
Суд юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни
кўриш билан боғлиқ харажатларни жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36, 38, 40-моддаларини,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Agr v st hni s d МЧЖга тегишли Қарши шаҳар, ҚаршиНишон йўли 1-кмдаги Батош МФЙ ҳудудидан Гидропоник иссиқхона қуриш
учун ажратилган 1,64 гектар ер майдонининг фойдаланилмасдан бўш турган
0,84 гектар қисми олиб қўйилсин ва ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор
қилинсин.
Жавобгар Agr v st hni s d МЧЖ ҳисобидан даъвогар Қарши шаҳар
ҳокимлиги фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳаражати
ундирилсин.
Жавобгар Agr v st hni s d МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 8
240 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ш.Ибрагимов