Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1803-2501/3307 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья ARZIYEV AKMAL TUROPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 13945219-7a9a-4ec3-bacc-6be254041adf Claim ID PDF Hash 2271b9218771da52... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодекси 356-моддаси аролик кодекси 356 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 260-моддаси аролик кодекси 260 code_article
аролик кодекси 261-моддаси аролик кодекси 261 code_article
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
тисодий процессуал кодекси 276-моддаси тисодий процессуал кодекси 276 code_article
тисодий процессуал кодекси 278-моддаси тисодий процессуал кодекси 278 code_article
тисодий процессуал кодекси 279-моддаси тисодий процессуал кодекси 279 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1803-2510/3307-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Арзиев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Л.Абдуллаев ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати судья Л.Абдуллаевнинг раислигида, судьялар Ҳ.Турсунов, Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, даъвогардан вакиллар – Э.Холмўминов, И.Примов (2025 йил 22 августдаги 99, 101-сонли ишончномалар асосида), жавобгардан раҳбар – А.Полвонов, вакил – В.Норсафаров (2025 йил 6 сентябрдаги 7-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” давлат муассасасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг, жавобгар - “ EKNUR S ORY S VDO” ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобидан 86.873.016 сўм асосий қарз, 13.030.952 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” давлат муассасасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “ EKNUR S ORY S VDO” ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобидан 86.873.016 сўм асосий қарз, 13.030.952 сўм жарима ундириб беришни сўраган. Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 60.109.280 сўм асосий қарз, 6.000.000 сўм жарима, 1.382.513,44 сўм давлат божи, 37.500 сўм почта харажати ундирилиши белгиланиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлиб, жавобгар апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилишни, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, даъвогар ўзининг устунлик мавқедан фойдаланиб шартномага имз қуйдирганлиги, ҳеч бир асосларсиз бир метр куб чиқиндини жойлаштириш учун шартномада 11.000 сўмдан нарх белгиланганлиги, 2024 йилнинг январь ойидан 2025 йилнинг апрель ойига қадар бир метр куб маиший чиқиндиларни полигонларга жойлаштириш учун 11.000 сўмдан ундирилиб келинганлиги, санитария-тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ва полигонлар хизматидан фойдаланувчи тадбиркорлар аҳоли ва юридик шахсларнинг қаттиқ маиший чиқиндиларини ўзларига қарашли автотранспорт воситалари билан тўплаш ва олиб чиқиб кетиш, жойлаштириш хизматлари ҳақларини мустақил равишда белгилай олмаслиги, Халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан тасдиқланиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845-сонли қарори асосида давлат-хусусий шериклик битимлари имзоланганлиги, мазкур битимга кўра ҳудудий “Тоза ҳудуд” ДУКлари тасарруфидаги маиший чиқинди полигонлари ўн йил муддатга хусусий шерикларга беғараз фойдаланиш учун берилганлиги, полигонлар хусусий шерикнинг балансида бўлганлиги ҳисобга олиниб, бир метр куб маиший чиқиндиларни полигонларга жойлаштириш харажатлари ўртача 3.000 сўм эканлигидан келиб чиқиб, Ҳалқ депутатлари вилоят кенгашининг 2024 йил 13 июндаги VI-74-71-4-0-К/24-сонли қарори билан вилоятнинг (Қарши шаҳридан ташқари) туман (шаҳар)ларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш, жойлаштириш хизматлари кўрсатиш бўйича нархлар аҳолига бир киши учун ҚҚСсиз 4.224 сўм, юридик шахсларга бир метр куб учун ҚҚСсиз 66.880 сўм этиб тасдиқланганлиги, бироқ Халқ депутатлари вилоят кенгашининг 2025 йил 10 апрелдаги VII-9-55-4-0-К/25-сонли қарори билан вилоят ҳудудий бошқармаси давлат муассасаси полигонларида маиший чиқиндиларни жойлаштириш, сақлаш, утилизация қилиш, зарарлантириш хизматлари учун истеъмолчи бўлган юридик шахслар бир метр куб маиший чиқиндилар учун ҚҚСсиз 18.884 сўм, яъни Халқ депутатлари вилоят кенгашининг 2024 йил 13 июндаги VI-74-71-4-0-К/24-сонли қарорида белгиланган бир метр куб маиший чиқиндиларни полигонларга жойлаштириш харажатларидан олти баробар, яъни ҳар бир куб учун 15.884 сўм ортиқча мажбурий тўловлар тўланиши белгиланишига эришилганлиги, Халқ депутатлари вилоят кенгашининг 2025 йил 10 апрелдаги VII-9-55-4-0-К/25сонли қарори билан бир метр куб маиший чиқиндилар учун ҚҚСсиз 18.884 сўм, ҚҚС билан бирга 21.150 сўм, бир тонна маиший чиқиндилар учун ҚҚСсиз 45.834 сўм, ҚҚС билан 51.334 сўм мажбурий тўловлар тўлашлари белгиланганлиги, мазкур тарифлар миқдорлари “Рақобат тўғрисида”ги, “Чиқиндилар тўғрисида”ги, “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2024 йил 4 январдаги ПФ-5сонли Фармон талабларига зид равишда ишлаб чиқилганлиги тўғрисида важлар келтирилган. Суд мажлисида жавобгар раҳбари иштирок этиб, апелляция шикоятида баён этилган важларни қўллаб-қувватлаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакиллари иштирок этиб, тарафлар ўртасида хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилганлигини, шартномага мувофиқ қаттиқ маиший чиқиндиларни полигонларга жойлаштириш хизматлари кўрсатилганлигини, кўрсатилган хизматлар юзасидан ҳисобварақ-фактуралар юборилганлигини, ушбу ҳисобварақ-фактуралар жавобгар томонидан тасдиқланмаганлигини, қарздорликни тўлаб бериш юзасидан талабномалар юборилганлигини, юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилганлигини, Халқ депутатлари вилоят кенгашининг 2025 йил 10 апрелдаги VII-9-55-4-0К/25-сонли қарори бугунги кун ҳолатида бекор қилинмаганлигни ёки ўзгартирилмаганлигини маълум қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни ва даъво талабининг асосий қарз қисмини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳакама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 3 январда 4-сонли хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган. Мазкур шартномага мувофиқ, даъвогар қаттиқ маиший чиқиндиларни полигонларга жойлаштириш, жавобгар эса тўловларни шартномада кўрсатилган муддатда тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 2.2-бандида “Буюртмачи” шартнома имзоланган пайтдан бошлаб ҳар ойда кўрсатиладиган хизматлар ва жойлаштириладиган чиқиндилар ҳажми ҳақининг 30 фоизи миқдорида “Ижрочи”нинг ҳисоб рақамига олдидан пул кўчириш йўли билан тўловни амалга ошириши, 2.3-бандида “Буюртмачи” “Ижрочи” томонидан ҳар ойда бажарган жами иш ҳажми учун бўнак сифатида тўланган тўловни чегириб қолган ҳолда, қолган 70 фоиз миқдордаги тўлов суммаси “Ижрочи” томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактурага асосан, мазкур ҳисобварақ-фактура имзоланган кундан бошлаб уч банк иш куни ичида амалга оширилиши, 2.4-бандида эса “Ижрочи” томонидан “Буюртмачи”га жўнатилган ҳисобот ойида кўрсатилган хизматлар ҳисобварақ-фактурани уч иш куни ичида қабул қилади. Агар “Буюртмачи” томонидан ҳисобварақ-фактура ўз вақтида қабул қилинмаган ва уч иш куни ичида уни қабул қилишни асосланган рад жавоби берилмаган бўлса, у ҳолда ҳисобварақ-фактура Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган қонун ҳужжатларига асосан қабул қилинган ва томонлар тарафидан тасдиқланган, хизматлар эса кўрсатилган ҳисобланиши қайд этилган. Даъвогар томонидан жавобгарга чиқиндиларни қабул қилиш ва жойлаштириш хизмати юзасидан 2025 йил апрель ойида ҳар бир куб метр учун 11.000 сўмдан қўшилган қиймат солиғи билан жами 22.767.360 сўмлик, май ойида ҳар бир куб метр учун 18.883,93 сўмдан қўшилган қиймат солиғи билан жами 32.232.602,44 сўмлик, июнь ойида ҳар бир куб метр учун 18.883,93 сўмдан қўшилган қиймат солиғи билан жами 31.873.052,41 сўмлик ҳисобварақ-фактуралар электрон шаклда шакллантирилиб юборилган бўлса-да, бироқ ушбу ҳисобварақ-фактуралар жавобгар томонидан тасдиқланмаган. Шунингдек, тўловни амалга ошириш юзасидан юборилган 2025 йил 3 июлдаги 56-сонли талабнома ҳам жавобгарга томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 356-моддасининг иккинчи қисмида қонунда назарда тутилган ҳолларда тегишли ваколатга эга бўлган давлат органлари белгилайдиган ёки тартибга солинадиган баҳолар (тарифлар, расценкалар, ставкалар ва ҳ.к.) қўлланилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2024 йил 4 январдаги ПФ-5сонли Фармонининг 3-бандини “а” кичк бандида ҳудудларда маиший чиқинди хизматлари (чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, қайта юклаш станциялари, полигонларни тасарруф этиш ҳамда чиқиндиларни экосаноат зоналарига етказиб бериш хизматлари) учун тўлов тарифларини ушбу Фармонга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қайта кўриб чиқиш ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўғори Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг қарорлари билан тасдиқлаш амалиётини жорий қилиниши белгиланган. Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг 2025 йил 10 апрелдаги VII-9-55-4-0-К/25-сонли қарорининг 2-бандида вилоятдаги юридик шахслар учун маиший чиқиндиларни жойлаштириш, сақлаш, утилизация қилиш, зарарсизлантириш хизмати учун мажбурий тўлов тарифлари иловага мувофиқ тасдиқланган. Унга кўра бир метр куб маиший чиқиндилар учун қўшилган қиймат солиғисиз 18.884 сўм, қўшилган қиймат солиғи билан бирга 21.150 сўм, бир тонна маиший чиқиндилар учун қўшилган қиймат солиғисиз 45.834 сўм, қўшилган қиймат солиғи билан 51.334 сўм мажбурий тўловлар тўланиши қайд этилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.6-бандида шартномада кўрсатилган тўлов тарифлари ҳисоб-китоблар асосида ўзгарган тақдирда, “Ижрочи” “Буюртмачи”га тариф тасдиқланган кундан ўн кун ичида ёзма хат ёки электрон алоқа орқали маълумот беради ва янги тариф нархи ҳамда меъёрлар бўйича ҳисоб-китоб қилиниши қайд этилган. Даъвогар шартноманинг ушбу бандига амал қилган ҳолда шартномада кўрсатилган тўлов тарифлари 2025 йил 1 майдан бошлаб ўзгарганлиги сабабли жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномага ўзгартириш киритиш тўғрисида таклиф юборган бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан ушбу таклиф рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 260-моддасининг биринчи қисмига кўра қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 261-моддасининг иккинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланади-ган неустойка жарима ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасининг биринчи қисмида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида “Буюртмачи” ушбу шартномада келишилган муддатдан кейин уч кун давомида ҳисобкитобларни амалга оширмаса “Ижрочи”га тўлов кечиктирилган сумманинг ўн беш фоизи миқдорида жарима тўлаши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги тўғрисида тушинтириш берилган. Юқорида қайд этилганларга кўра биринчи инстанция суди моддий ҳуқуқ нормаларига ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.6-бандида қайд этилган шартларга амал қилмаган ҳолда даъво талабларини қисман қаноатлантириш юзасидан барвақт хулосага келган. Чунки тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.6-банди ҳамда Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг 2025 йил 10 апрелдаги VII-9-55-4-0-К/25-сонли қарорининг 2-банди бугунги кун ҳолатида қонуний кучда бўлиб, бекор қилинмаган ёки ўзгартирилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 276-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослигини текширади. Суд янги далилларни текшириш ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисмида апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 278-моддасининг биринчи қисмини учинчи бандида апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақлилиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 279-моддасининг биринчи қисмида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, жавобгарнинг ишга учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилояти Чиқиндиларни бошқариш ва циркульяр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармасини жалб қилиш тўғрисидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантирмасдан қолдиришни, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини “Жавобгар – “ EKNUR S ORY S VDO” ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобидан даъвогар - Ўзбекистон Республикаси Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси давлат муассасаси фойдасига 60.109.280 сўм асосий қарз, 1.382.513,44 сўм давлат божи ундирув” қисмларини - “Жавобгар – “ EKNUR S ORY S VDO” ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобидан даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” давлат муассасасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига 86.873.016 сўм асосий қарз, 1.998.079 сўм давлат божи ундирилсин” деб ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг “Даъво талабининг асоссиз деб рад қилинган қисми учун даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган давлат божини қолган қисми даъвогар зиммасида қолдирилсин” деб баён қилинган қисмини бекор қилишни, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар томонидан 1.382.515 сўм миқдорда давлат божи тўланганлигини инобатга олиб, ортиқча тўланган 383.475,32 (1.382.515-999.039,68=383.475,32) сўм давлат божини жавобгарга қайтаришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 276, 278, 279, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: жавобгар - “ EKNUR S ORY S VDO” ишлаб чиқариш кооперативининг ишга учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилояти Чиқиндиларни бошқариш ва циркульяр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармасини жалб қилиш тўғрисидаги оғзаки илтимосномаси қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Жавобгар - “ EKNUR S ORY S VDO” ишлаб чиқариш кооперативининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг “Жавобгар – “ EKNUR S ORY S VDO” ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобидан даъвогар - Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси давлат муассасаси фойдасига 60.109.280 сўм асосий қарз, 1.382.513,44 сўм давлат божи ундирув” қисмлари - “Жавобгар – “ EKNUR S ORY S VDO” ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобидан даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” давлат муассасасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига 86.873.016 сўм асосий қарз, 1.998.079 сўм давлат божи ундирилсин” деб ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг “Даъво талабининг асоссиз деб рад қилинган қисми учун даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган давлат божини қолган қисми даъвогар зиммасида қолдирилсин” деб баён қилинган қисми бекор қилинсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилсин. Жавобгар - “ EKNUR S ORY S VDO” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан 1.382.515 сўм миқдорда давлат божи тўланганлиги инобатга олиниб, ортиқча тўланган 383.475,32 сўм давлат божи жавобгарга қайтарилсин. Қарор асосида ижро варақалар берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Л.Абдуллаев ҳайъат аъзолари: Ҳ.Турсунов Д.Рахимов