← Назад
Решение #2847444 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФК | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш
судья Р.Курбанбаев
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
ХХХ йил 13 ноябрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Р.Курбанбаев раислигида,
шу куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ХХХнинг даъвогар “ХХХ”
акциядорлик жамиятининг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига жавобгар
ХХХ дан 552 000 сўм асосий қарз ва 55 200 сўм пеня ундиришни сўраган даъво
аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни суд биносида,
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қўйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ХХХ (бундан буён матнда - палата
деб юритилади) иқтисодий судга мурожат қилиб, даъвогар “ХХХ” (бундан
буён матнда -даъвогар деб юритилади) акциядорлик жамиятининг
манфаатини кўзлаб, жавобгар ХХХ (бундан буён матнда - жавобгар деб
юритилади)дан 552 000 сўм асосий қарз ва 55 200 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
жойларда матнда - ИПК) 2034-моддаси иккинчи ва тўртинчи қисимларига
мўвофиқ жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд, жавобгар томонидан даъво ариза бўйича ҳеч қанақа қарши фикр
тақдим қилинмаганлиги сабабли аризани соддалаштирилган иш юритиш
тартиби бўйича кўриб чиқиш мумкин деган ҳулосага келди.
Суд иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво
аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 06 июнда
почта жўнатмаларини ягона миллий тизимидан фойдаланган ҳолда йўллаш
юзасидан шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 4.1-бандига асосан почта жўнатмаларини қоғоз
кўринишида чоп этиш, уни конвертга жойлаштириш ва олувчиларга етказиб
бериш (уч дона босма варақ) нарҳи ҚҚС билан 6 800 сўм деб белгиланган.
Шартноманинг 4.12-бандига асосан кўрсатилган ҳизматлар учун мазкур
шартноманинг 4.1-бандида белгиланган суммадан ошган суммани буюртмачи
бажарувчига тўлаб бериш мажбуриятларини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга
ҳизматлар кўрсатилган, аммо жавобгар ўзига юклатилган мажбуриятларни
бажармасдан, кўрсатилган ҳизматлар учун ҳақи тўлиқ тўлаб берилмаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида асосий қарз 552 000 сўм
қарздорлиги вужудга келган. Шунингдек ушбу қарздорлик суммаси
шартнома, буюртма, солиштирма далолатнома ва маълумотнома билан
тасдиқланади.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 16 майда 35-10/672-сонли
талабнома жўнатилган, бироқ жавобгар томонидан ушбу талабнома жавобсиз
қолдирилган.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмида сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди.
Ушбу модданинг учинчи қисмига биноан агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда
тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур қарздорлик ишда тақдим қилинган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
(исботини) топганлиги сабабли даъвогарнинг асосий қарзни ундириш
ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабларида жавобгар
томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги
муносабати билан шартноманинг 6.1-бандига асосланиб жавобгар ҳисобидан
55 200 сўм пеня ундиришни сўраган.
Томонлар ўртасидаги шартноманинг 6.1-бандига кўра, буюртмачи
томонидан шартнома қиймати белгиланган муддатда бажарувчи ҳисоб
рақамига утказмаган ёки тўлиқ утказмаган вақтда тўлов кечиктирилган хар
бир кунига шартнома қийматининг 0,1% миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Суд жавобгар ҳисобидан ундирилиши талаб қилинган 55 200 сўм пеняни
тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи,
агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида
мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ӯзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорига ӯзғартириш
киритиш тӯғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг
2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво
аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида
почта харажати тўланиши кўрсатилган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан тўлов топшириқномаси билан
41 200 сӯм почта харажати тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига иш буйича тўланган
41 200 сўм почта харажатини ва республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 2031-2035-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХдан даъвогар “ХХХ” акциядорлик жамияти фойдасига
552 000 сўм асосий қарз, 55 200 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар ХХХдан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн
кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
Р.Курбанбаев