Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2504/8349 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение F z- r ns-Inv st Ответчик / Подсудимый
Source ID 34da92da-c354-47b9-8b6f-c8b1af65f5e0 Claim ID PDF Hash 2b687e4d3f6b0f03... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 47-моддаси ФКнинг 47 law
ФКнинг 134-моддаси ФКнинг 134 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
нинг 46-моддаси нинг 46 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
бундай битим ФКнинг 116-моддаси бундай битим ФК 116 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8349-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, С.Исмоиловнинг котиблигида, ВКА оператори кўмаклашувида, Термиз шаҳар прокуратурасининг вакили – А.Амиров, даъвогар вакили – Ш.Аминқулов (ишочномага асосан), жавобгар вакили – Т.Есберганов (ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили Т.Акибов (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, даъвогар "F z- r ns-Inv st" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар " shsh h rtr ns izm t" акциядорлик жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-1901-2504/8349-сонли иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: "F z- r ns-Inv st" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, " shsh h rtr ns izm t" акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 252401685,96 сўм асосий қарз, 126200842 сўм пеня, 20000000 сўм зарар ундиришни сўраган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 ноябрдаги ажрими бидан ишга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ва Юнусобод туман адлия бўлимининг давлат хизматлари маркази, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгар тарафдан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Қонунда белгиланган тартибда олдиндан хабардор қилинган бўлса-да, учинчи шахслар суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминлашмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган тарафлар вакили суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд учинчи шахсларга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар қилинганлигини, улар узрсиз сабабларга кўра судга келмаганлигини инобатга олиб, ишни уларнинг вакилини иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, жавобгар раҳбарига ишониб олдиндан тўловсиз маҳсулот етказиб берганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили судга ёзма фикрнома тақдим этиб, даъвогарнинг даъво талабини тан олмасдан, ўз эътирозларини билдириб, жавобгар жамиятнинг устав фонди юз фоиз давлат акцияларидан ташкил топганлигини, жамиятнинг Термиз филиали 2023 йил октябрда ташкил топганлигини, филиал бошқарувига берилган транспорт воситаларини таъмирлашда ёки жамият номидан маҳсулот харид қилишга филиал директорига ваколат берилмаганлигини, филиал директори С.Қосимовга 2024 йил 1 мартда берилган ишончномада фақат концелярия ва қурилиш моллари сотиб олиш учун шартнома тузиш ваколати берилган бўлганлигини, шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигини, филиал директори томонидан давлат харидлари тартибига ҳам риоя қилинмаганлигини, шартнома Р.Шомуродов номидан С.Қосимовнинг электрон рақамли имзоси нотўғри қўйилганлигини, ўша вақтда филиал тугатилиш жараёнида бўлганлигини, қолаверса транспорт воситалари “Термизтранспортхизмат” МЧЖга топшириш жараёнида шартнома тузилиб топширилгандан кейин ҳисобварақ фактура тасдиқланганлигини, ҳисобварақ фактурани тасдиқлаган шахснинг ҳам ваколати бўлмаганлигини, жамият маҳсулотларни олмаганлигини, жамият фойда кўрувчи ҳисобланмаслигини ва жавобгар бўла олмаслигини маълум қилиб, даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили жавобгар корпоратив буюртмачи сифатида давлат харидлари тартибига риоя қилиши лозим бўлганлигини маълум қилиб, фикр билдирди. Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили низоли ҳолат бўйича қонуний қарор қабул қилиш ҳақида фикр билдирди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, жавобгарнинг Термиз филиалини низоми 2023 йил 10 октябрдаги кузатув кенгашининг қарори билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 октябрдаги қарорига кўра “Термизтранспортхизмат” МЧЖни ташкил этиш ва жавобгарнинг Термиз филиалини 100 та автобусларини Сурхондарё вилоят ҳокимлигига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги кўрсатилган. Жавобгарнинг 2024 йил 9 октябрдаги 233-сонли буйруғига кўра унинг Термиз филиалини тугатиш ва асосий воситаларини Сурхондарё вилоят ҳокимлигига бепул ўтказиш белгиланган. Жавобгар ва Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ўртасида 2024 йил 30 октябрда тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномасига кўра жавобгарнинг Термиз филиалини 100 та автобуслари Сурхондарё вилоят ҳокимлиги томонидан “Термизтранспортхизмат” МЧЖ иштирокида қабул қилиб олинган. Термиз филиалининг директори С.Қосимовга 2024 йил 1 мартда берилган ишончномада фақат концелярия ва қурилиш моллари сотиб олиш учун шартнома тузиш ваколати берилганлиги кўрсатилган. Тарафлар ўртасида 2024 йил 4 сентябрда электрон шаклда 26-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга кўра даъвогар 252401685,96 сўмлик эхтиёт қисмларини жавобгарга сотиш мажбуриятини, жавобгар эса тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Бироқ, ушбу шартнома Р.Шомуродов номидан тузилган бўлса-да, С.Қосимовнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган. Шунингдек, мазкур шартнма бўйича даъвогар томонидан жавобгарга юборилган электрон ҳисобварақ фактура Р.Хўжамқуловнинг электрон рақамли имзоси билан 2024 йил 31 октябрда тасдиқланган. Бироқ, Р.Хўжамқуловнинг ушбу электрон ҳисобварақ фактурани имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома) мавжуд эмас. Бундан ташқари, шартнмада келишилган бўлса-да, даъвогар томонидан унга риоя қилинмаган. Хусусан, шартноманинг 2.3-бандида келишилган шарт бўйича бўнак тўловлари олдиндан амалга оширилмасдан электрон ҳисобварақ фактура шакллантирилган. Шунингдек, маҳсулот олиш учун давлат харидлари тартибига риоя қилинмаган, Жумладан, энг яхши таклифни танлаб олиш бўйича эълон берилмаган ёки жавобгар томонидан махсус ахборот порталига энг яхши таклифларни танлаш бўйича эълон жойлаштирилмаган, танлов савдолари ўтказилмаган. Молиялаштириш бўйича харажатлар сметаси тузилиб тасдиқланмаган. Бундан ташқари, давлат харидларини ташкил этиш, шартнома лойиҳасининг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас. Низоли шартномани тузишда, мажбуриятларни бажаришда жавобгар томонидан давлат харидлари бўйича танлов савдосини ташкиллаштириш, савдо натижаларини расмийлаштириш, шартнома тузиш ва рўйхатга олиш, маҳсулотларни қабул қилиб олишнинг қонунчиликда белгиланган тартибларига риоя қилинмаган. Жумладан, даъвогар томонидан маҳсулотларни топшириш-қабул қилиш далолатномалари, маҳсулот сертификатлари, тегишли тартибда тузилган ишончнома ва ҳисобварақ фактура, товар-транспорт юк хатлари каби даъво талабини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмади. Юқоридагиларга асосан даъвогарнинг талаби асоссиз ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 47-моддасига кўра агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради. ФКнинг 134-моддасига кўра бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради. Юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга ҳам ишончнома фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши мумкин. ФКнинг 116-моддасига кўра қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. ФКнинг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирдагина мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун (кейинги ўринларда- Қонун)нинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2022 йил 20 майдаги 276-сонли қарорига асосан давлат буюртмачиси билан манфаатлар тўқнашувига эга бўлган хўжалик юритувчи субъект харид қилиш тартибтаомиллари иштирокчиси бўлиши мумкин эмас. Жумладан, Давлат буюртмачилари қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши, шартномалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилиши ва шартнома бўйича ўз зиммасига юклатилган мажбуриятлар лозим даражада бажарилиши учун, шунингдек, махсус ахборот порталига жойлаштирилган маълумотларнинг, ваколатли давлат органларига тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига ва ҳужжатларнинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлигига жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги ПҚ-5171сонли қарорига асосан давлат буюртмачилар учун индивидуал тарзда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланган давлат харидларини тўғридан-тўғри ёки тендер савдоларини ўтказмасдан амалга оширишнинг мавжуд тартиблари бекор қилинган. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ушбу битимни тузиш натижасида олинган фойда битим бўйича олинган ҳамма нарсани қайтариб бериш тўғрисида талаб қўйилмаган ҳолда, суд тартибида давлат даромадига ўтказилади. Бундай битимни ижро этиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган шахснинг ҳисобидан қопланади. Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига асосан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарорлар ёки тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарор ёки тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ушбу қарор қабул қилинганлиги ёки битим тузилганлиги натижасида олинган фойда битим бўйича олинган ҳамма нарсани қайтариб бериш тўғрисида талаб қўйилмаган ҳолда, суд тартибида давлат даромадига ўтказилади. Бунда ҳақиқий эмас деб топилган бундай битимнинг ижроси билан боғлиқ харажатларнинг ўрни манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган шахснинг ҳисобидан қопланади. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарор ёки тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилганлиги натижасида жисмоний ёки юридик шахсларга, шу жумладан давлат органларига ёки бошқа ташкилотларга етказилган зарар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг айбдор ходимларидан регресс тартибида ундириб олиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида агар қонун ҳужжатлари билан давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни фақат электрон дўкон орқали, танлов ёки тендер, шунингдек Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи билан тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома эса кўрсатилган талабларга амалга қилинмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас бўлиши ҳақида тушунтириш берилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра тарафлардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан даъвогар томонидан маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳолатлари тақдим этилган далиллар билан исботланмаганлиги, жавобгардан қарздорликни ундириш учун етарли далиллар мавжуд бўлмаганлигини инобатга олиб суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан тўлаб чиқилган давлат божи ва почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Иш бўйича тўланган суд харажатлари "F z- r ns-Inv st" масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов