← Назад
Решение #2847461 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онун | 37 | — | law | |
| онун | 52 | — | law | |
| онун | 86 | — | law | |
| онуннинг | 55 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2501/5813-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья М.Мамадалиева
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Ш.Тўхтабоев
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2025 йил 13 ноябрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судья Қ.Ходжаев раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Иномов ва
Ш.Тўхтабоевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг
суд мажлиси котиблигида, кредитор “Уйчи пахта тозалаш” акциядорлик
жамиятининг қарздор “Норин пахта тозалаш” акциядорлик жамиятига
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уни тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 сентябрдаги ҳал
қилув қарори устидан “Уйчи пахта тозалаш” АЖ томонидан берилган
кассация шикоятини кредитор вакили И.Одилов (ишончномага асосан),
қарздор раҳбари Н.Мухитдинов, муваққат бошқарувчи Ш.Жалолов, Давлат
активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси
вакили А.Элчиев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, судлов ҳайъати
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Уйчи пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Учқўрғон туманлараро иқтисодий судига ариза
билан мурожаат этиб, “Норин пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда қарздор деб юритилади)га нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ва уни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 15 сентябрдаги ажрими билан низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
“ in u n” масъулияти чекланган жамияти жалб этилган.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 сентябрдаги
ҳал қилув қарори билан кредиторнинг аризасини қаноатлантириш рад этилиб,
тўланган давлат божи ва почта харажати зиммасида қолдирилган.
“Уйчи пахта тозалаш” АЖ тугатиш комиссияси кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризани қаноатлантириш
ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Кассация шикоятига асос сифатида, жамиятда давлат улуши йўқлиги,
қарздор давлат иштирокидаги корхоналар реестрида мавжуд эмаслиги ҳамда
сотилган ёки берилган инфратузилма объектлари тўғрисида маълумот мавжуд
эмаслиги, барча пахта тозалаш жамятлари тугатилаётганлиги, қарздор ўз
1
мажбуриятини шунча йилдан бери бажармасдан келаётганлиги, тўловни
бажаришни бирор бир чораси кўрилмаётганлиги ҳақида важлар келтирилган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор этилган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган “ in u n” масъулияти
чекланган жамияти суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмида, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги
белгилаб қўйилганлиги боис, судлов ҳайъати ўз ўрнида маслаҳатлашиб, унинг
вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида кредитор кассация шикоятида келтирилган важларни
такрорлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради.
Қарздор вакили қарздорлиги мавжудлигини билдирди.
Муваққат бошқарувчи ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини ва муваққат бошқарувчининг фикрини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантирмасликни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ
ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши
ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуннинг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига
мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини
бажаришга
қодир
эмаслиги;
доимий
тўловга
қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган
2
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга
қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Қонуннинг 7-моддасига асосан, қарздор пул мажбуриятларини
бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига
қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил
5 мартда тузилган 05/03-2019-сонли давал пахта хом ашёсини қайта ишлаш
шартномасига асосан аризачи 1 419 686 281 сўмлик маҳсулотларни қарздорга
етказиб берган, бироқ қарздор олинган маҳсулотлар ҳақини тўламаган.
Тарафлар ўртасида тузилган солиштирма далолатнома ва ҳисоб варақ
фактуралар билан қарздорнинг 1 419 686 281 сўм қарздорлиги тасдиқланган.
Юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилгач, аризачи судга даъво
киритган.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1602-2302/919-сонли
иқтисодий иш бўйича 2023 йил 8 майда қабул қилинган ҳал қилув қарорига
асосан даъво аризаси қаноатлантирилиб, қарздор ҳисобидан аризачи
фойдасига 1 419 686 281 сўм қарздорлик ундириш белгиланган. Бу ҳақда 2023
йил 9 июнда ижро варақаси берилган.
Бугунги кунга қадар ижро ҳужжати бўйича ундирув амалга
оширилмаганлиги, қарздор ўз мажбуриятларини бажармасдан келаётганлиги
сабабли, аризачи қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатишни ва уни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраб судга
мурожаат қилган.
Суднинг 2025 йил 28 июлдаги ажримига асосан қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилган.
Муваққат бошқарувчи этиб, суд бошқарувчиси Ш.Жалалов
тайинланган.
Кузатув даврида қарздорнинг 2025 йил 1 июль ҳолатига 8та субъектдан
2 488 109 100 сўм дебитор қарздорлик, 23та субъектдан 13 549 382 500 сўм
кредитор қарздорлик мавжудлиги, 3та субъектда 1 805 034 000 сўмлик акция
ва улушлари мавжудлиги, омбордаги баҳоланган товар моддий бойликлар
2 756 392 000 сўмни ва инвентарлар 224 884 300 сўмни ташкил этиши
аниқланган.
Бундан ташқари, Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилоят
боқармасининг 2025 йил 19 августдаги 6412-сонли хатида қарздор номига
Норин тумани, Бобур МФЙ, Беруний кўчаси, 41-уйда жойлашган “Ётоқхона”
биноси 16:04:09:01:02:0043 рақам билан кадастр ҳужжати таёрланганлигини,
умумий ер майдони 0,0419га, қурилиш ости майдони 418,75 кв.м.ни ташкил
этиши ҳамда шу манзилда жойлашган қарздор жамият бино-иншоотлари
16:04:09:01:02:0042 рақам билан кадастр ҳужжатлари тайёрланганлигини,
унинг умумий ер майдони 3 418 га, қурилиш ости майдони 5069,62 кв.м. ни
ташкил этишини маълум қилган.
3
Кузатув жараёнида олиб борилган таҳлилларга асосан, муваққат
бошқарувчи тақдим қилган якуний ҳисоботида 2024 йил якунлари бўйича
Бухгалтерия баланси тўғрисидаги 1-шакл ҳисоботига кўра жамиятнинг
активлари қиймати 11 887 668 000 сўмни, мажбуриятлари эса 11 269 920 000
сўмни ташкил этиши, шунингдек 2025 йил 6 ойлик ҳисоботига кўра
жамиятнинг активлари қиймати 12 256 939 000 сўмни, мажбуриятлари эса
11 985 304 000 сўмни ташкил этиши кўрсатилганлигини, ушбу кўрсаткичларга
асосан қарздорда доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд
эмаслиги баён қилинган.
Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик –
агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида
қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона
ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари
бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса
тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Қонун 37-моддасининг тўртинчи қисмига асосан қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос
бўлади.
Қонун 52-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тўловга
қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш,
келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул
қилинади.
Қонун 86-моддасининг учинчи қисмига асосан, муваққат бошқарувчи
молиявий таҳлил натижасида қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисида
қуйидаги хулосалардан бирини тайёрлайди:
- тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлиги тўғрисида;
- агар вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов
қобилиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этишнинг
асослари мавжудлиги тўғрисида;
- агар доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов
қобилиятини тиклаш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида.
Қонуннинг 55-моддасига асосан, қарздор фаолиятида тўловга
қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда суд қарздорни банкрот деб
топишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши назарда тутилган.
4
Гарчи, муваққат бошқарувчи жамиятнинг 15 296 011 600 сўм
қарздорлиги мавжудлигини, тўлаб бериш учун маблағлари йўқлигини,
жамиятнинг
мулклари
аукцион
савдоларида
сотилаётганлигини,
кредиторларнинг биринчи йиғилиши жамиятни банкрот деб топиш тўғрисида
қарор қабул қилганлигини инобатга олишни билдириб, қарздорни банкрот деб
топиб, тугатишги доир иш бошлаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса
тақдим қилган бўлсада, суд унинг хулосалари билан келишмайди, сабаби
бухгалтерия балансига асосан 2024 йил якунлари ҳамда 2025 йилнинг
6 ойлик ҳисоботида жамиятнинг активлари қиймати мажбуриятларидан
юқорилиги, қолаверса, 2025 йил 11 августдаги 04-сонли олди-сотди
шартномасига асосан жамият балансида бўлган бино-иншоотлар мулкий
мажмуа сифатида “ in u n” масъулияти чекланган жамиятига сотилган ҳамда
тўловларни 2026 йил 31 мартга қадар тўлашга келишилган, ҳозирга қадар
тўловларнинг 30 фоизигина тўланган, қолган 70 фоизи эса кейинги йилнинг
март ойигача тўлаб берилиши керак.
Юқорида қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция
суди қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қондиришга ва мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни уч ой ва ундан
кўп муддатда бажаришга қодир эмаслиги аломатлари юзага келмаганлигини,
банкротлик аломатлари мавжуд эмаслигини инобатга олиб, аризачининг
қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топиб, тўғри тўхтамга келган деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати кредиторнинг кассация шикоятида ва суд муҳокамасида
келтирган важлари билан келишмайди ва қуйидагиларга кўра асоссиз деб
ҳисоблайди:
- гарчи, қарздорда давлат улуши йўқлиги, қарздор давлат иштирокидаги
корхоналар реестрида мавжуд эмаслиги ҳамда сотилган ёки берилган
инфратузилма объектлари тўғрисида маълумот мавжуд эмаслиги, барча пахта
тозалаш жамятлари тугатилаётганлиги, қарздор ўз мажбуриятини шунча
йилдан бери бажармасдан келаётганлиги, тўловни бажаришни бирор бир
чораси кўрилмаётганлиги ҳақида важлар келтирилса-да, бироқ қарздорнинг
активлари қиймати мажбуриятларидан юқорилиги, қарздор жамят
акциядорларнинг 2025 йил 17 майдаги йиғилишига асосан Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури
тўғрисида” 2025 йил 21 апрелдаги ПФ 70-сон Фармонинг ижросини
таъминлаш мақсадида “Норин пахта тозалаш” АЖни “ - uksi n” савдо
платформаси орқали савдога чиқариб сотиш ҳақида қарори қабул қилинган
бўлиб, 2025 йил 11 августдаги 04-сонли олди-сотди шартномасига асосан
қарздор балансида бўлган бино-иншоотлар мулкий мажмуа сифатида
“ in u n” масъулияти чекланган жамиятига сотилган ҳамда тўловларни 2026
йил 31 мартга қадар тўлашга келишилган, ҳозирга қадар тўловларнинг 30
фоизи тўланган бўлиб, қолган 70 фоизи эса кейинги йилнинг март ойигача
тўлаб берилиши бўйича график тузилиб, тарафлар томонидан тасдиқланган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган
бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
5
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур модданинг тўққизинчи қисмига биноан, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кредиторнинг
кассация шикоятини қаноатлантиришсиз, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, у томонидан тўланган 562 500 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида
қолдиришни, ортиқча тўланган 37 500 сўм давлат божини қайтариш ҳақида
маълумотнома беришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 297, 299, 301 ва
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Уйчи пахта тозалаш” акциядорлик жамияти томонидан тўланган
562 500 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини инобатга олиб, унинг
зиммасида қолдирилсин.
“Уйчи пахта тозалаш” акциядорлик жамияти томонидан ортиқча
тўланган 37 500 сўм давлат божини қайтариш юзасидан маълумотнома
берилсин.
Кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
Қ.Ходжаев
Ҳайъат аъзолари
А.Иномов
Ш.Тўхтабоев
6