Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7015 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ZO IN SUP GR ND OTEL
Source ID 22d6097e-9715-46ea-a379-5135cb79033c Claim ID PDF Hash 7b2a054d9dac1263... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 111-моддаси онуни 111 law
ИПКнинг 216-моддаси ИПКнинг 216 law
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7015-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зомин тумани 2025 йил 13 ноябрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, аризачи Жиззах вилояти солиқ бошқармасининг жавобгар “ZO IN SUP GR ND OTEL” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги электрон тартибда киритилган аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан аризачи вакили – З.Сапаров (2025 йил 3 ноябрдаги 33-63818-сонли ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакиллари иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида мобиль конференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи Жиззах вилояти солиқ бошқармаси (бундан буён матнда “Аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ZO IN SUP GR ND OTEL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”га асосан 16 436 234,09 сўм қўшимча жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили мобиль конференцалоқа режимида иштирок этиб, жавобгар томонидан IDN201967261308943205230200001-сонли импорт шартномаси бўйича 26 693,66 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлигини 2025 йил 13 ноябрдаги Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидан олинган маълумотга кўра муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги мавжуд эмаслигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришдан рад қилиб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ажрим нусхаси “Гибрид почта” хизмати орқали жавобгарнинг юридик манзилига юборилганлигини, ажрим нусхасини жавобгар томонидан қабул қилиб олганлиги юзасидан почта маълумотномаси иш ҳужжатларида мавжудлиги аниқланди. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан мазкур иқтисодий ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб кўриб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан аризачининг аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим деб топади. Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 23-бандида, товарларни республикага олиб кириб, “эркин муомалага чиқариш (импорт)”, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” ёки кейинчалик хорижга сотиш мақсадида “божхона омбори”, “эркин омбори”, “эркин божхона зонаси” божхона режимларидан бирига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларни қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланган. Унга кўра, жавобгар ва “WYND OTEL GROUP (UK) E ST LI ITED” (Англия давлати) ўртасида IDN201967261308943205230200001-сонли импорт шартнома и тузилган. Ушбу шартномага кўра, жавобгарнинг 2025 йил 11 июнь ҳолатига IDN201967261308943205230200001-сонли шартнома бўйича жами 26 693,66 АҚШ доллари миқдорида, 360 кунгача кечиккан дебиторлик қарздорлиги аниқланган. Шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда муддати ўтган дебитор қарздорлик ўз вақтида ундирилмаган. Юқорида кўрсатилган Низомнинг 27-бандида ташқи савдо контраклари бўйича активлар репатриция қилиниши (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажаралиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки маблағларнинг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатларда таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 111маддасида белгиланган жаримани тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги ЎРҚ-573-сонли Қонунининг 111-моддасида норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриция қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига: - активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; - активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; - активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлаши белгиланган. Аризачи томонидан жавобгарга 16 436 234,09 сўм миқдоридаги молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида 2025 йил 20 сентябрда 33-57119-сонли талабнома солиқ тўловчига юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан дебиторлик қарздорлик бартараф этилмаганлиги ёхуд жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаганлиги сабабли аризачи жавобгарга нисбатан 16 436 234,09 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. ИПКнинг 216-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади. ИПКнинг 217-моддасида ҳуқуқий таъсир чоралари қуйидагилардан иборат эканлиги белгиланган бўлиб, унга кўра, фаолиятни тугатиш; атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш; фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно; банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно; молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш, шунингдек юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно; тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно. Суд қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам қўллаши мумкинлиги назарда тутилган. Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 27-банди талаблари бузилган. Аризачи вакилининг 2025 йил 13 ноябрдаги 33-70057-сонли маълумотнома тақдим қилиб, ушбу маълумотномада жавобгар томонидан импорт шартномаси бўйича мавжуд муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги суд кунига қадар бартараф этилганлигини маълум қилган. Юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб суд, жавобгар томонидан суд кунига қадар импорт шартномаси бўйича дебиторлик қарздорлигини бартараф этилганлигини инобатга олиб, аризачининг ариза талабларини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилган. Мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд, аризачининг ариза талабини қаноатлантиришдан рад қилишни, жавобгардан аризачи фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундиришни ва давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 215-216, 217, 220, 222моддаларига амал қилиб, суд қ а р о р қ и л д и: Аризачи Жиззах вилояти солиқ бошқармасининг жавобгар “ZO IN SUP GR ND OTEL” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги электрон тартибда киритилган аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. “ZO IN SUP GR ND OTEL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Жиззах вилояти солиқ бошқармасининг фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Давлат божи ундирмасдан қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кунлик муддат ўтгач кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг суд харажатини ундириш бўйича ижро варақаси берилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов