Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2501/9560 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ААА манфаатида БББ Ответчик / Подсудимый
Source ID edb2b6e1-447d-459f-b916-36881ecd696b Claim ID PDF Hash 0b11687d47bec2ac... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9560-сонли иқтисодий иш судья: А.А.Шокиров ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чуст тумани 2025 йил 13 ноябр Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Хабибованинг котиблигида, даъвогар - ААА манфаатида БББнинг жавобгар - ВВВ ҳисобидан 29.320.500 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни туман прокурори ёрдамчиси С.Қ, даъвогар вакили ААА (ишончнома асосида) иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъво аризасида баён этилишича, ААА (бундан кейинги матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда ВВВ (бундан кейинги матнда жавобгар деб юритилади) тўртасида шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1 бандига мувофиқ, ушбу шартнома билан корхона исътемолчига уланган электр тармоқлари орқали электр энергиясини (кейинги ўринларда «Энергия» деб юритилади) етказиб бериш мажбуриятини, Исътемолчи эса қабул қилинган Энергия хақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.4 бандига кўра, корхона томонидан исътемолчига етказиб берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) хисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланиши белгиланган. Шартномага асосан корхона томонидан исътемолчига хар ойда белгиланган миқдорда энергия қуввати етказиб берилган. Етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар ўз вақтида тўланмаслиги натижасида 2025 йил 1 октябр ҳолатига жавобгарнинг 29.320.500 сўм қарздорлиги вужудга келган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида БББ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан энергия таъминоти шартномасига асосан кўрсатилган хизмат учун тўланмаган 29.320.500 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида туман прокурори ёрдамчиси ва даъвогар вакили даъво талабини қувватлашди ҳамда бугунги суд мажлиси куни ҳолатига қарздорлик тўланмаганлигини билдирди ва бу ҳақда маълумотнома тақдим этди. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар вакили иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, прокурорни даъвони қаноатлантириш ҳақидаги фикрини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейинги матнда – ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш хужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида “электр таъминоти” шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1 бандига мувофиқ, ушбу шартнома билан корхона исътемолчига уланган электр тармоқлари орқали электр энергиясини (кейинги ўринларда «Энергия» деб юритилади) етказиб бериш мажбуриятини, Исътемолчи эса қабул қилинган Энергия хақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.4 бандига кўра, корхона томонидан исътемолчига етказиб берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) хисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланиши белгиланган. Шартномага асосан корхона томонидан исътемолчига хар ойда белгиланган миқдорда энергия қуввати етказиб берилган. Етказиб берилган электр энергияси учун 2025 йил 1 октябр ҳолатига жавобгар 29.320.500 сўм қарздор бўлган. Мазкур қарздорлик ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан хисобварақ фактуралар асосида тасдиқланган. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 470-моддасига кўра эса, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 474-моддасида, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади, деб кўрсатилган. Бундан кўринадики, даъвогарнинг қарздорликни ундириш талаби асосли ва қаноатлантирилиши лозим. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан энергия таъминоти шартномасига асосан кўрсатилган хизмат учун тўланмаган 29.320.500 сўм ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддаси 2-бандида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши бўйича давлат божи ундирилиши, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 586410 сўм давлат божи жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 165, 170, 176, 177 -моддалари, ФКнинг 8, 234, 236, 468 -моддаларини қўллаб ҚАРОР ҚИЛАДИ: ААА манфаатида БББнинг киритган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. ВВВ хисобидан ААА фойдасига 29.320.500 сўм ҳамда тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. ВВВ хисобидан Республика бюджетига 586410 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров