← Назад
Решение #2847488 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья
ёрдамчиси
****нинг
котиблигида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси **** вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ****
масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар **** фермер
хўжалигидан 136 749 000 сўм асосий қарз, 321 434 000 сўм жарима ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили **** (2025 йил 03 сентябрдаги 41-сонли ишончнома асосида),
мутахассислар – **** тумани қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси **** (2025
йил 13 ноябрдаги 115-сонли ишончнома асосида), “Агробанк” АТБ ****
филиали мутахассиси **** (2025 йил 9 апрелдаги 03/36-сонли ишончнома
асосида), **** вилоят фермерлари кенгаши мутахассиси **** (2025 йил
12 ноябрдаги 01/04-1327-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, суд
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) **** масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки кластер деб юритилади)
манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ****
фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномаси бўйича 136 749 000 сўм
асосий қарз, етказиб берилмаган бошоқли дон қийматининг 30 фоизи
миқдорида 321 434 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Даъво аризага асос қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил
20 сентябрь кунги 39-сонли ва 2023 йил 5 сентябрь кунги 38-сонли “бошоқли
дон харид қилиш бўйича фьючерс” шартномаларига асосан жавобгар
даъвогарга 2023 йил ҳосили учун 42 гектар майдонда 157 тонна, 2024 йил
ҳосили учун 90 гектар майдонда 185 тонна буғдой етказиб бериши лозим
бўлгани, шартномаларга асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил
ҳосили учун 500 153 000 сўм, 2024 йил ҳосили учун 192 696 000 сўм, жами
692 849 000 сўм миқдорида кредит маблағлари, уруғлик ва бошқа маҳсулотлар
етказиб, хизматлар кўрсатиб, молиялаштиргани, бироқ, жавобгар 2023 йилда
27,7 тонна, 2024 йилда 116 тонна, жами 143,7 тонна кам маҳсулот топширгани,
даъвогар томонидан молиялаштирилган маблағ ва топширилган маҳсулот
қиймати ўртасида 136 749 000 сўм асосий қарз ҳамда етказиб берилмаган
маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида, яъни 321 434 000 сўм жарима
ҳисоблангани кўрсатилган.
Суднинг ажримлари билан ишга **** туман қишлоқ хўжалиги бўлими,
АТБ “Агробанк” **** филиали ва **** вилоят фермерлари кенгашидан
мутахассислар жалб қилинган.
2
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
судга асосий қарз ва жарима ҳисоб-китобларини тақдим қилиб, даъво ариза
берилгандан
кейин
ҳам
жавобгар
томонидан
тўловлар
амалга
оширилмаганлигини билдириб, ҳақиқатан ҳам техник хатолик туфайли
2024 йил ғалла ҳосили учун тузилган 38-сонли шартнома бўйича жарима
ҳисоблашда маҳсулот қийматининг 30 фоизи эмас, балки тўлиқ миқдорида
жарима ҳисобланганлигини, шунингдек асосий қарз бўйича 13 523 389,26
сўмлик хизмат кўрсатилганлиги бўйича тасдиқловчи далилларни судга тақдим
эта олмаслигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлисида **** туман қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси ****
судга маълумотнома тақдим этиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар
туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтказилганлигини, унга
қўшимча ўзгартиришлар киритилмаганлигини, жавобгар томонидан давлат
захирасига топширилиши лозим бўлган маҳсулот бўйича 2023 йил ҳосилида
101,66 фоиз, 2024 йил ҳосилида 100,74 фоизга давлат режасини
бажарганлигини, маҳсулот нархи Вазирлар Махкамасининг қарори бўйича
биржа савдоларида шаклланган нарх бўйича аниқланишини маълум қилди.
Суд мажлисида АТБ “Агробанк” **** филиали мутахассиси **** судга
маълумотнома тақдим этиб, кластерга ғалла хосилини етиштириш учун 2022
йил учун 32,7 млрд. сўм, 2023 йил учун 41,0 млрд.сўм, 2024 йил учун 25,3 млрд.
сўм кредит маблағлари ажратиб берилганлигини, фермерларга тақсимотни
кластер ўзи амалга оширганлиги сабабли уларни қанча миқдорда
молиялаштирилганлиги ҳақидаги маълумотлар банкда мавжуд эмаслигини
маълум қилди.
Суд мажлисида иштирок этган **** вилоят фермерлари кенгаши
мутахассиси **** ўз тушунтиришида тарафлар ўртасидаги шартномалар туман
қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилиши белгиланганлиги сабабли
уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги ҳақидаги маълумотларга,
шунингдек шартномалар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларга, маҳсулотнинг нархи
биржа савдолари бўйича белгиланганлиги сабабли нарх бўйича ҳам маълумотга
эга эмасликларини маълум қилди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва палатадан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Палата
даъво аризасида иктисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар ва
палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг ва ишга жалб қилинган
мутахассисларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига аниқланишича, даъвогар (кластер) ва жавобгар
(хўжалик) ўртасида 2022 йил 20 сентябрь куни 39-сонли “бошоқли дон харид
3
қилиш бўйича фьючерс шартномаси” (бундан буён матнда 39-сонли шартнома
деб юритилади) тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-1.2-бандларига асосан жавобгар даъвогарга
2023 йил ҳосили учун 42 гектар майдонда 156,6 тонна, шундан 123 тонна
давлат хариди, 33,6 тонна кластерга буғдой (маҳсулот)ни топшириш, даъвогар
эса жавобгарни дон уруғлиги билан билан таъминлаш, етиштирилган
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олганлар.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2023 йил 5 сентябрь куни тузилган
38-сонли “бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси” (бундан
буён матнда 38-сонли шартнома деб юритилади) шартноманинг
1.1-1.2-бандларига асосан жавобгар даъвогарга 2024 йил ҳосили учун 39,9
гектар майдонда 185,38 тонна маҳсулот етказиб бериши лозим бўлган.
Мазкур шартномаларнинг 3.1-бандига кўра, шартнома 1.2-бандига асосан
бир тонна маҳсулот давлат ҳарид нархи тасдиқлангандан кейин ёки
маҳсулотнинг давлат ҳарид нархларига ўзгарган ҳолларда ушбу шартнома
бўйича маҳсулотни давлат ҳарид нархлари тегишли равишда ўзгартирилиши,
1.2-бандига асосан кластерга етказиб бериладиган маҳсулот қиймати маҳсулот
қабул қилиш даврдаги бошоқли доннинг ўртача биржа нархларидан келиб
чиқиб белгиланиши, тўловлар оширилишида биржа харажатларини чегириб
қолган ҳолда тўловлар амалга оширилиши, Вазирлар Маҳкамаси томонидан
дон ва нон маҳсулотлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида бошоқли дон
ҳарид нархини тартибга солувчи қўшимча қарор қабул қилинган тақдирда,
тўловлар мазкур талаблар асосида амалга оширилишига келишилган.
Шартномаларнинг 3.5-бандида ғаллани молиялаштириш кластер
томонидан амалга оширилиши, бунда кластер томонидан банкдан олинган
кредит ва унинг фоизларини тўлаб беришни фермер хўжалик кафолатлаши,
кластер томонидан фермер хўжалигига қилинган барча харажатлардан ташқари
фермер хўжалигининг умумий сотган дон суммасидан 3 фоиз фермер хўжалиги
билан якуний хисоб-китоб суммасидан кластер фойдасига ушлаб қолинишига
келишилган.
Шартноманинг 7.2-бандида шартнома ва унга киритилган барча
ўзгартиришлар хўжалик жойлашган жойдаги туман қишлоқ хўжалиги
бўлимидан рўйхатдан ўтказилгач кучга кириши назарда тутилган.
Шартномалар **** туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган.
Шартномаларга асосан даъвогар томонидан жавобгарга 39-сонли
шартнома бўйича 2023 йил ғалла хосили учун ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа
тасдиқловчи ҳужжатларга асосан уруғлик чигит, минерал ўғит ва кимёвий
воситалар, ёқилғи маҳсулотлари ҳамда банк кредити ва бошқа хизматлар учун
жами 602 350 663,56 сўм, 38-сонли шартнома бўйича 2024 йил хосили учун
179 311 507,16 сўм, жами 781 662 170,72 сўм молиялаштирилган ва хизматлар
кўрсатилган.
Жавобгар даъвогарга 39-сонли шартнома бўйича 2023 ҳосили учун
371 941 885 сўмлик 128 тонна, 38-сонли шартнома бўйича 2024 йил ҳосили
учун 286 494 674 сўмлик 70 тонна, жами 658 436 559 сўм маҳсулот топшириб,
мажбуриятларини лозим даражада бажармаган.
4
Натижада иккита шартномалар бўйича молиялаштирилган ва кўрсатилган
хизматлар билан топширилган маҳсулот ўртасидаги фарқ бўйича жавобгарнинг
даъвогар олдида 123 225 611 сўм қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий бартараф қилиш ҳақида
жавобгарга юборилган талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Оқибатда тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, палата даъвогар
манфаатида жавобгардан 136 749 000 сўм асосий қарз, етказиб берилмаган
маҳсулот қийматининг 30 фоизи, яъни 321 434 000 сўм жарима ундиришни
сўраб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда низо тарафлар ўртасида тузилган контрактация
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 465-моддасига кўра контрактация шартномасига мувофиқ
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –
тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади. Агар ФКда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса
ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига
нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар, тегишли
ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга доир давлат
контракти тўғрисидаги қоидалар қўлланади.
Суд асосий қарз ундириш талабининг 123 225 611 сўмини асосли деб
ҳисоблайди. Булар ишдаги шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, банк айланма
ҳужжати, даъвогар томонидан бир томонлама тасдиқланган солиштирма
далолатнома, тарафларнинг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади.
Суд асосий қарз ундириш талабининг 13 523 389,26 сўм қисмини асоссиз
деб ҳисоблайди.
Чунки, даъвогар тақдим этган даъвонинг ҳисоб-китобларида кўрсатилган
13 523 389,26 сўмлик қуритиш тозалаш, вақтинчалик сақлаш учун топширилган
ғалла ва бошқа хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар судга
тақдим этилмади.
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Шунингдек, даъво аризада ва судга тақдим этилган жарима
5
ҳисоб-китобида 39-сонли шартнома бўйича жавобгар режага нисбатан кам
топширилган (27,7 тонна х 2 906 000 сўм ўртача шаклланган нарх) маҳсулот
қийматининг 30 фоизи миқдорида 24 147 000 сўм, 38-сонли шартнома бўйича
режага нисбатан кам топширилган (116 тонна х 2 572 000 сўм) маҳсулот
қийматининг 30 фоизи миқдорида 297 287 000 сўм жарима ундириш талаби
билдирилган.
Шартномаларнинг 4.1-бандида хўжалик маҳсулотни контрактация
шартномасида белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда
топширишдан асоссиз бўйин товлаган тақдирда кластерга топширилмаган
маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлаши, жарима миқдори
ўтган даврда маҳсулотнинг шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб, ҳарид
нархларига белгиланган устамалар тўлашни ҳисобга олмасдан ҳисоблаб
чиқилиши белгиланган.
39-сонли шартномага асосан жавобгар мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан даъвогарга 157 тонна маҳсулот етказиш ўрнига 128 тонна
маҳсулот етказиб, 27,7 тонна маҳсулот топширмаган.
Шартнома шартларига биноан даъвогар томонидан топширилмаган
маҳсулотнинг қийматининг 30 фоизи миқдорида 24 147 000 сўм жарима тўғри
ҳисобланган.
Бироқ даъвогар 38-сонли шартнома бўйича жарима ҳисоблашда режага
нисбатан кам топширилган 116 тонна маҳсулотни ўртача шаклланган нарх
бўйича 2 572 000 сўмдан унинг тўлиқ қиймати миқдорида 297 287 000 сўм
жарима ҳисоблаб хатоликка йўл қўйган. Шартнома шартлари бўйича
топширилмаган маҳсулот қийматининг (116,0*2 572 000=297 287 000) 30 фоизи
89 186 100 сўмни ташкил этади.
Шу боис, суд 321 434 000 сўм жарима ундириш талабининг 113 333 100
сўм қисмини асосли, 208 100 900 сўмини асоссиз деб ҳисоблайди.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Бироқ, ФК 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
қарздорнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори 2-бандида
“Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт”деб тушунтириш берилган.
6
Суд тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, шартнома
шартларининг жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги
ҳолатларини, жавобгарнинг мулкий аҳволини ҳамда даъвогарнинг
манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган асосли деб топилган 113 333 100
сўм жарима миқдорини 23 000 000 сўмга камайтиришни, жариманинг қолган
қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд
этилганларга
кўра,
суд
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 123 225 611 сўм асосий
қарз, 23 000 000 сўм жарима ундиришни, даъво талабларининг қолган қисмини
рад этишни, суд харажатларини қаноатлантирилган талаблар миқдорига
мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига жавобгардан
4 731 174,22 сўм, даъвогардан 4 432 485,78 сўм давлат божи ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 118, 170,176-180, 186-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
**** фермер хўжалиги ҳисобидан **** масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 123 225 611 сўм асосий қарз, 23 000 000 сўм жарима, 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджетига:
**** фермер хўжалиги ҳисобидан 4 731 174,22 сўм давлат божи;
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 432 485,78 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва
муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****