← Назад
Решение #2847495 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 421 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 242 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7421-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зомин тумани
2025 йил 13 ноябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“ZO IN BREWERY” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонаси манфаатида жавобгар “RO T S OP” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 30 000 000 сўм асосий қарз, 6 853 250 сўм пеня ҳамда
олдиндан тўланган суд ҳаражатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакили – З.Явкаштиев
(2025 йил 11 июндаги 191-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Палата ва
жавобгар вакиллари иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий судининг
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“ZO IN BREWERY” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонаси (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) билан
“RO T S OP” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 16 майда
В25/2-сонли алкоголь маҳсулотлар олди-сотди шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар
“Сотувчи” томонидан товарларни сотиш орқали эгалик ҳуқуқини бериши,
жавобгар “Сотиб олувчи” эса шартномада кўрсатилган муддат ва шартлар
асосида маҳсулотларни қабул қилиши ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йилнинг 20 майдаги В3/143-сонли
электрон ҳисоб-фактураси тасдиқланганлигини, унга асосан жавобгарга
40 853 250 сўм миқдорида алкоголь маҳсулотлар етказиб берилганлигини
маълум қилган.
Жавобгар томонидан қисман тўловларни амалга оширганлигини ва
қолган 30 000 000 сўм миқдоридаги маҳсулотлар ҳақини ўтказиб бермаганлиги
аниқланган.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 30 000 000 сўм асосий қарз, шартнома
мажбуриятларини бажармаганлиги учун 6 853 250 сўм пеня ва олдиндан
тўланган суд харажатини ундиришни ҳамда мазкур иқтисодий ишни
Палата вакиллари иштироксиз, даъвогар вакиллари иштирокида кўриб
чиқишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, ўз сўзида ҳақиқатдан ҳам
жавобгар билан олди-сотди шартномаси тузилганлигини, унга кўра жавобгарга
шартномада кўрсатилган алкоголь маҳсулотларини етказиб берилганлигини,
жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман тўловларни
амалга оширганлигини ва қолган 30 000 000 сўм миқдоридаги маблағлар тўлаб
берилмаганлигини, бу бўйича судга даъво ариза берилгандан кейин
5 000 000 сўм тўлаб берилганлигини ва қолган 25 000 000 сўм миқдоридаги
қарздорлик суммаси тўлаб берилмаганидан келиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан
25 000 000 сўм асосий қарз ва шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги
учун 6 853 250 сўм пеня ундириб беришни сўради.
Иш ҳужжатларида жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
“Гибрид почта” орқали ажрим юборилганлигини, қабул қилиб олувчи
кўрсатилган манзилда яшамайди деб қайтиб келганлигини ва жавобгар жамият
раҳбарига суд ходимлари томонидан уяли алоқа телефонига алоқага чиқиб, суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабар қилганлиги тўғрисидаги
телефонограммаси иш ҳужжатларида мавжуд бўлсада, аммо жавобгар
вакиллари иштирок этмаётганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим
деб топади.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва
ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил
16 майда В25/2-сонли алкоголь маҳсулотлар олди-сотди шартномаси
тузилганлигини, ушбу шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар “Сотувчи”
томонидан товарларни сотиш орқали эгалик ҳуқуқини бериши, жавобгар
“Сотиб олувчи” эса шартномада кўрсатилган муддат ва шартлар асосида
маҳсулотларни қабул қилиши ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномага
асосан 40 853 250 сўм миқдорида алкоголь маҳсулотларни етказиб
берганлигини ва жавобгар томонидан қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи
2025 йилнинг 20 майдаги В3/143-сонли электрон ҳисоб-фактураси мавжудлиги
аниқланди.
Жавобгар томонидан қисман тўловларни амалга оширганлигини ва
қолган 34 000 000 сўм миқдоридаги маҳсулотлар ҳақини тўлаб бермаганлигини
натижасида қарздорлик вужудга келганлигини маълум қилган.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмида, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди деб
белгиланган.
Бундан ташқари, ФКнинг 421-моддаси биринчи қисмида, олди-сотди
шартномасида товар ҳақини у сотувчига топширилганидан сўнг маълум вақт
ўтгач тўлаш (товарни насияга сотиш) назарда тутилган ҳолларда сотиб олувчи
товар ҳақини шартномада кўрсатилган муддатда, агар шартномада бундай
муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ
белгиланган муддатда тўлаши лозимлиги кўрсатилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 34 000 000 сўм миқдоридаги қарздорлик
суммасини тўлаб бериш 2025 йил 14 августда 5-сонли талабнома юборилган.
Ушбу талабномага асосан жавобгар томонидан даъвогарга 4 000 000 сўм
ҳамда судга даъво аризаси бергандан кейин эса 5 000 000 сўм миқдоридаги
тўловларни амалга оширганлигини ва қолган 25 000 000 сўм миқдоридаги
қарздорлик суммаси тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатлар даъвогар вакилининг судга тақдим қилган 2025 йил
6 ноябрдаги маълумотига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида 25 000 000 сўм
миқдорида қарздорлиги мавжудлигини маълум қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Ушбу ҳолатлар даъвогар вакилларининг тушунтиришлари ва 2025 йил
6 ноябрь куни ҳолатига жавобгарнинг қарздорлиги ҳолати бўйича
маълумотномаси ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар, жавобгарга юборилган
талабнома ва ҳисобварақ-фактураси ҳамда бошқа ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 30 000 000 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини 25 000 000 сўмга қаноатлантиришни
ва қолган 5 000 000 сўм миқдоридаги қарздорлик суммасини суд кунига қадар
тўлаб берилганлигини инобатга олиб, қаноатлантиришдан рад қилишни лозим
топади.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.3-бандида,
етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи
етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланганидан келиб
чиқиб, даъвогар жавобгардан 6 853 250 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабининг ҳисобкитобини тақдим қилиб, унга кўра 30 000 000 сўм миқдоридаги асосий
қарздорлик суммасини 182 кунга кечиктирилганлиги учун 6 853 250 сўм пеня
ҳисобланган.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги
белгиланган.
Шунингдек, ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмида, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбурият
ўз
вақтида
бажармаганлиги сабабли, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил
15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни
инобатга олиб суд, ундирилиши талаб қилинган 6 853 250 сўм пеняни
959 455
сўм
миқдорини
қаноатлантириб,
қолган
қисмини
эса
қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 25 000 000 сўм
асосий
қарз,
шартнома
мажбуриятларини
бажармаганлиги
учун
959 455 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати
ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад
қилишни, шунингдек жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 737 065 сўм
давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 118, 128, 170, 179, 176-180, 186-188, 192моддаларига амал қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“RO T S OP” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
“ZO IN BREWERY” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонаси фойдасига 25 000 000 сўм асосий қарз, шартнома мажбуриятларини
бажармаганлиги учун 959 455 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
“RO T S OP” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига 737 065 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти
ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов