Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2004-2401/604 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья MURODOV FARRUX ORIFOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Al t D li i us Fruits
Source ID c9364bf2-0a61-4604-b154-6e1ccfa91608 Claim ID PDF Hash e33229803d51ba10... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Низом 63-моддаси Низом 63 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья –**** Кассацияинстанцияси судида маърузачи судья – **** БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИСУДИНИНГ ҚАРОРИ **** ****5йил13 ноябрь Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси **** раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар****ҳамда****лардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси **** котиблигида,Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Бухоро вилояти бошқармасивакили**** (**** йил 16 сентябрдаги****-сонли ишончномага асосан), “Al t D li i us Fruits”масъулияти чекланган жамияти раҳбари****, вакили****(**** йил5 январдаги 3-сонли ишончномага асосан),низонинг предметига нисбатан **** талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар Олот туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори ****, Олот туман қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси ****лариштирокида,аризачи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Бухоро вилояти бошқармасининг жавобгар “Al t D li i us Fruits” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан48.****.****сўм жарима санкцияси қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишюзасидан Когон туманлараро иқтисодий судитомонидан**** йил16 сентябрда қабул қилинганҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар“Al t D li i us Fruits” масъулияти чекланган жамиятитомонидан берилган кассация шикоятини иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд **** кўрибчиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Бухоро вилояти бошқармаси(бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб,“Al t D li i us Fruits” масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон ****ҳкамасининг**** йил 19 мартдаги82сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)га асосан48.****.****сўм жарима санкцияси қўллашвамазкур молиявий санкцияни ундириб беришнисўраган. Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг **** йил 12 августдаги **** билан ишга Олот туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси ҳамда Олот туман қишлоқ хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан **** талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида, Бахт канали раҳбари **** гувоҳ сифатида жалб қилинган. Когон туманлараро иқтисодий судининг**** йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан ариза тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатанНизом талабларига кўра48.****.****сўммолиявийжарима қўлланилганва ушбу жарима жавобгардан аризачи фойдасига ундириш белгиланган. Жавобгар ҳал қилув қароридан норози бўлиб, унинг устиданкассацияшикояти билан мурожаат қилган. Шикоятдажавобгар раҳбариТуркманистон Республикаси фуқаросиэканлиги, илгаритаъсисчиси бўлиб,жамиятишларини юритиш учунЖ.Жумаевни директор қилиб буйруқасосида тайинланганлиги, жамият**** учун мунтазам равишда **** пул жўнатиб турганлиги,****ундан олган пулларини ўз манфаати йўлига сарфлаб юборибжавобгарни қарзга кириб қолишига сабабчи бўлганлиги,суднинг ҳал қилув қарори **** билдирмаганлиги,суднинг ушбу ҳал қилув қарори **** **** йил 22 сенябрдакуни Олот туман **** бюроси орқали хабар топганлиги, ҳозирги кунда **** нисбатан Ўзбекистон РеспубликасиЖиноят кодексининг ****-моддаситўртинчиқисми билан билан жиноят иши қўзғатилиб, Бухоро вилояти ИИБ тергов бошкармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлигибаён қилиниб,биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янгиқарор қабул қилиш сўралган. Суд **** иштирок этган жавобгар раҳбари ва вакилиилтимоснома билан мурожаат қилишиб, ундаҳозирги кунда **** нисбатан Ўзбекистон РеспубликасиЖиноят кодексининг ****-моддаситўртинчиқисми билан билан жиноят иши қўзғатилиб, Бухоро вилояти ИИБ тергов бошкармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги сабабли тергов ҳаракатлари тугатилгунга қадар иш юритишни тўхтатиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилиб,шикоят бўйичаўзига тегишли ер майдонининг12,45гектар қисмида шоли экинини экканлигини, бироқ, ушбу ер майдонига экилган экин учунаризада кўрсатилган 3 ****,64 м сув ишлатилмаганлигини, туман ҳокимининг жамиятга **** ер майдонларидаги **** ва ****-сонли контурларбўз ери ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган контур эканлиги қайд қилиниганлигини, ушбу ерларда шоли экилмаганлигини, **** экилган ер майдони 12,45 гектарни ташкил қилишини,қанча миқдорда сув истеъмол қилиниши бўйича ўз **** ўлчанмаганлигини,биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори асоссиз эканлигини баён қилишиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўрашди. 2 Суд **** иштирок этган аризачи вакили**** нисбатан тергов ҳаракатларини олиб бораётган органтомонидан аризачининг тўплаган ҳужжатларидан қонунчиликда белгиланган тартибда нусхалар олиниб, сўров қилинганлигини, ишни тўхтатиш учун асослар мавжуд эмаслиги сабабли илтимосномани қаноатлантиришни рад қилишни,кассацияшикоятиганисбатанэътироз билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори асосли эканлигини,шоли экинига нисбатан шартнома тузилмасдан 3 ****,64минг м сув ишлатилганлиги ҳолати мутахассислар томонидаан Низом талабларига асосан жавобгар томонидан шоли экинини суғориш ишлари амалга оширилганлиги бўйичаОлот туман ирригация бўлимининг****3йил 2 ноябрдаги ****-сонли хатига асосан аризачи томонидан текширилганлигини, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлари расмийлаштирилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилганлигини, жавобгар раҳбаригамолиявий санкция қўллаш бўйича тузилган далолатнома ва бошқа ҳужжатлар юборилганлигини, аризадаги сумманинг ҳисоб-китоби почта орқали буюртма хати билан жўнатилганлигинибаён қилиб, жавобгарнингкассацияшикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришнисўради. Суд мажлисида иштирок этганОлот туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасираҳбариҳолат бориб ўрганилганда **** ҳам жавобгар томонидан шартнома тузилмасдан шоли экини экилганлигини, оқар сувни ўзбошимчалик билан эгаллланганлиги мутахассислар томонидан аниқланганлигини баён қилди. Суд мажлисида иштирок этганОлот туман қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси туман ирригация бўлимининг хати ва аризачининг дастурига асосан жавобгарга тегишли ер майдонларини ўрганишга борганда шоли экилганлиги, жавобгар тегишли ички суғориш тармоқларидан келаётган сувни 24 соат давомида коллекторга 0,01м3/секунд миқдорида ташлаб қўйганлигини, ушбу ҳолат юзасидан аризачи вакили ва гувоҳиштирокида далолатнома тузилганлигини, жавобгарнинг ўша пайтдаги раҳбари иштирок этишдан бош тортганлигини билдирди. Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш юзасидан маърузачи судьянинг маърузаси ва тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосанкассацияшикоятини қаноатлантиришни рад этишни вабиринчи инстанция судинингҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, иш юзасидан суд **** жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг илтимосномасида низо юзасидан келтирилган **** жавобгарнинг собиқ раҳбари **** қайси ҳаракатлари бўйича олиб борилаётганлиги тўғрисида қарор мавжуд эмаслигини, тергов органи томонидан унга нисбатан қандай айб қўйилганлиги ҳолати аниқ эмаслиги илтимосномада қайд этилган ҳолатлар ишни тўхтатиб туриш учун асос бўла 3 олмаслигини инобатга олиб, унинг илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ариза ва иш ҳужжатларидан кўринишича,Олот туман ирригация бўлимининг **** йил 2 ноябрдаги ****-сонли хатидаОлот туманида фаолият юритаётгантомониданжавобгар томонидан ўзига тегишли ер майдонларининг 23,2 гектар қисмида шартнома тузмасдан шоли экинни экилиб, суғориш мавсумида “Юлдуз” каналидан оқар сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб жами **** минг м3сув қишлоқ хўжалигидаги оқар сувдан фойдаланиб келганлиги қайд этилиб, ушбу хат билан аризачига мурожаат қилинган (и.ҳ.18-бет). Аризачи томонидан **** йил 23 ноябрдаги 19-сонли буйруқ асосида жавобгарга тегишли экин ер майдонларида сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши ҳолати юзасидан текшириш ўтказилган.Текшириш жараёнида жавобгар томонидан ўзига тегишли бўлган 23,2 гектар экин ер майдонига сувга талабчан шоли экини экилганлиги ва ****,64 минг м3 миқдордаги сувни ўзбошимчалик билан ишлатганлиги аниқланган, ушбу ҳолат юзасидан **** йил 1 декабрь куни далолатнома тузилган.Жавобгарраҳбари почта алоқа хизмати орқали тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, бироқ далолатномага имзо қўйиш учун келмаган. Низомга асосан бошқарма томонидан жавобгарга нисбатан 48.****.**** сўм миқдорда жарима ҳисобланиб, ушбу жарима суммасини ихтиёрий равишда 10 кун муддатда тўлаб бериш **** даъвогарнинг **** йил 3 июль кунидаги ****-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли аризачи судга жавобгарга нисбатан аризада кўрсатилган талаб билан мурожаат қилган. Низомнинг 61-бандига асосан ушбу Низомнинг 60-бандида кўрсатилган жарима санкциялари, белгиланган тартибда: Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан — сунъий сув объектларидан сув олишда; Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий органлари томонидан – табиий сув объектларидан сув олишда қўлланилади. Низом 63-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига – тадбиркорлик субъектларига нисбатан ушбу Низомнинг 60-бандида кўрсатилган жарима санкциялари суд томонидан қўлланилади, улар айбига иқрор бўлган ва жарима санкцияларини ихтиёрий равишда тўлаган ҳолатлар бундан мустасно. Низом 60-бандининг биринчи қисмига асосан сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, 4 балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган ****: сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун лимитдан ортиқча олинган ҳар минг куб метр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламасдан сув олиш сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома тузмасдан сув олганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувдан махсус фойдаланиш рухсатномасисиз сув олганлик ёки сувдан фойдаланганлик учун —олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилади. Жавобгар томонидан****,64минг м3 миқдордаги сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик ва ишлатганлик ҳолати иш материалларидаги текшириш далолатномалари,Олоттуман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасининг хулосаси, инспекция вакилининг суд муҳокамасидаги тушунтиришлари ҳамда бошқа далиллар билан ўз исботини топган. Биринчи инстанция суди ишни мазмунан кўриб чиқишда, иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, даъво талабини қаноатлантириш **** асосли хулосага келган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган**** билан келиша олмайди. Текшириш жараёнида Низом талабларига зид равишдажавобгарваОлоттуман ирригация бўлими ўртасида сув истеъмоли бўйича расмийлаштирилган шартноманинг 2-иловасида **** йил суғориш (вегетация) мавсуми учун шоли экини етиштириш бўйича чекланган сув микдори (лимит) **** бўлсада,жавобгар раҳбари ****томонидан рухсатсиз, ўзбошимчалик билан 23,2 гектар экин ер майдонида сувга талабчан цюли экинини экиб, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган оқар сувдан фойдаланиб суғорганлиги ва бундан ташқари қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган оқар сувларни ўзбошимчалик эгаллаб олиб, сувларни қаровсиз қолиши оқибатида, ҳудуддан окиб ўтувчи хўжалик ички ариқдан зовурга сув самарасиз оқизилганлиги ҳолати бўйича,Низомнинг60-банди 3ва5 хатбошилари талабларини бузилиб қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган оқар сувни ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда эгаллаб олиб, жавобгарга тегишли экин ер майдонларида суғоришишлари **** сувдан 5 фойдаланиб келинган.Натижала ****,64 минг м3 сувларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, шоли майдонларини суғориб хамда зовурга сувни ташлаб қўйиш окибатида 48.****.**** сўм сўм давлат ва жамият манфаатига зарар етказганлиги бўйича **** йил 1 декабрда далолатнома тузилган (и.ҳ.40-бет). Шунингдек,далолатномада сув олиш лимитлари, суғориш (вегетация) мавсуми учун сунъий сув объектларидан сув олинишининг тасдиқланган шоли экинини етиштириб,суғоришучун лимитлари расмийлаштирилмаганлиги аникланганлиги, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномалар,сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича,жамиятва туман ирригация бўлими ўртасида шартнома тузилган бўлсада,шартномада экин турлари киритилмаган сув лимитлари тўғри **** бундан ташқари режада кўрсатилмаган сувга талабчан шоли экини майдонларини суғоришда сувдан фойдаланилганлиги учун шартнома тузилмаганлиги хам аниқланган. Сувнинг олди-берди журналлари юритилишиҳолати ҳам ўрганилиб,журнал ҳар бир сув бериш жойи бўйича икки (шартнома уч томонлама тузилган **** уч томонлама) томонлама олиб борилиб, журнални юритувчи ваколатли шахслар буйруқ билан тайинланмаганлиги, журнал юритилмаганлиги аниқланган. Молиявий жариманинг ҳисоб-китоби Низомталабларига асосанжавобгарнинг манзилига почта орқали юборилган (и.ҳ.36-38-бетлар). Низомнинг 59-бандига мувофиқ, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузганлик учун фуқаролар ва мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиладилар. Бундан ташқари, Низомнинг 60-бандига кўра, ваколатли суд органининг ҳал қилув қарори билан ҳам сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузган **** молиявий жарима қўллаш назар тутилган. Жавобгарнинг туман ҳокимининг ер **** тўғрисидаги қарорида қайд этилган****-контурда бўз ерлари, ****-контурда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерларда шоли экини экилмаганлиги **** **** асоссиздир.Чунки, аризачининг **** йил 30 октябрдаги 67-сонли хати (и.ҳ.25бет)га асосан Олот туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан **** йил 3 ноябрда 72-сонли жавоб хати берилиб, унда жавобгарнинг шоли майдонлари экилган контурлари жавдал кўринишида қайд қилиниб, айнан жавобгарга қарашли****, ****, ****, ****, ****-контурларда шоли экилганлиги ҳолатини инкор қилиб бўлмайди(и.ҳ.****-бетлар). Шунингдек, ушбу ер майдонларидашолиэкиниэкилганлигитўғрисидадалолатномаларвафото материаллармавжуд (и.ҳ.****-бетлар). Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)74-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни 6 суд **** қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, **** ва ишончлилиги нуқтаи назаридан,далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. Демак, судлов ҳайъати юқоридаги далиллар аризачининг аризасидаги **** ўз тасдиғини топган деган хулосага келиш учун етарли асослар мавжуд деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун ИПКнинг****-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг****-моддасига кўракассацияинстанцияси судикассацияшикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ****. ИПК ****-моддасининг биринчи қисмига кўра суд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.Мазкур модданинг тўққизинчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд **** ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ ****. Шу сабабли судлов ҳайъатикассацияшикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни,кассацияинстанцияси учун тўланган почта **** жавобгар зиммасидақолдиришни, аризачи ўз аризачида ушбу 48.****.**** сўмни ундириш талаби билан мурожаат этганлиги боис жавобгардан республика бюджетига ****.**** сўм давлат божи ундиришнилозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг ****,****,****-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарорқилади: Жавобгар“Al t D li i us Fruits”масъулияти чекланган жамиятининг ишни тўхтатиб туриш **** илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар“Al t D li i us Fruits”масъулияти чекланган жамиятинингкассацияшикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Когон туманлараро иқтисодий судининг ****4йил16 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. 7 Жавобгар“Al t D li i us Fruits”масъулияти чекланган жамиятитомониданкассацияинстанцияси учун олдиндан тўланган41.2**** почта **** унинг зиммасида қолдирилсин. Жавобгар“Al t D li i us Fruits”масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига ****.**** сўм давлат божи ундирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор юзасидан ижро **** берилсин. Қарор устидан норози тараф бир йиллик муддатдаКогонтуманлараро иқтисодий суди орқали Бухоро вилоят судига тафтиш тартибида шикоят қилиши мумкин. Раислик қилувчи **** ҳайъат аъзолари **** **** 8