← Назад
Решение #2847516 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуннинг | 47 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 951 символов
4-1901-2504/8777-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 13 ноябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, С.Исмоиловнинг котиблигида,
даъвогар вакили – Т.Акибов (ишончномага асосан)нинг иштирокида,
даъвогар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сурхондарё вилояти
ҳудудий бошқармасининг жавобгар "Im ri l S h l" масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-19012504/8777-сонли иқтисодий ишни кўриб чиқиб, ИПКнинг 118, 176-179, 186 моддаларини қўллаб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Ўзбекистон
Республикаси
рақобатни
ривожлантириш
ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда - даъвогар) Термиз туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Im ri l S h l"
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар)дан
20600000 сўм молиявий жарима ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил жалб
этилган.
Белгиланган тартибда олдиндан хабардор қилинган бўлсада, жавобгар
ва учинчи шахс вакиллари суд мажлиси муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этган шахснинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларни баҳолаб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар амалдаги
қонунчиликка асосан Термиз шаҳар ҳудудида ташқи реклама ва ахборот
воситаларини жойлаштириш ҳамда эксплуатация қилиш тартибини
бузганлигини, ўрганиш натижасида ушбу ҳолат аниқланганлигини баён этиб,
даъво аризасида талаб қилинган жаримани ундириб беришни ва даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Иш ҳужжатларига кўра Термиз шаҳар ҳокимлигининг мурожаатига
асосан 2025 йил 19 августда даъвогар мутахассиси томонидан жавобгарнинг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги
104-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига риоя қилиши
ўрганилган. Ушбу ўрганиш натижасида жавобгар томонидан ТЕРМИЗ
ШАҲРИ Баркамол авлод кўчаси ва Маданият кўчасида жойлашган
биноларнинг том устки ва олд томонида реклама воситалари ноқонуний
ўрнатилганлиги аниқланиб далолатнома тузилган.
Бироқ, ушбу далолатнома жавобгар вакили томонидан имзоланмаган.
Шунингдек, унинг имзолашдан бош тортганлиги ҳақида шу куни тузилган
далолатномани тузишда холислар иштирок этмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Рақобатни
ривожлантириш
ва
истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш қўмитасининг Сурхондарё вилоят
бошқармасининг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама
соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишлари юзасидан ишларни кўриб
чиқиш бўйича махсус комиссиясининг 2025 йил 20 августдаги иш қўзғатиш
ҳақидаги ажрими билан жавобгар томонидан реклама ўрнатиш талаблари
бузилганлиги ҳолати бўйича иш қўзғатилган.
Ушбу масала махсус комиссия томонидан 2025 йил 25 августда кўриб
чиқилиб, жавобгар томонидан реклама ўрнатиш талаблари бузилганлиги
ҳолати содир этилган деб топилган ва жавобгарга бир ойлик муддатда
қонунбузилишни баратараф этиш ҳамда 20600000 сўм жаримани ихтиёрий
равишда тўлаб бериш бўйича ёзма кўрсатма юборилган.
Бироқ, Комиссиянинг ажрими, қарори ва кўрсатмаси топширилгани
тўғрисидаги билдиришнома билан буюртма хат орқали жўнатилмаган ёхуд
қонунчилик
бузилганлиги
тўғрисидаги
ишни
кўриб
чиқишда
қатнашувчиларга ёки уларнинг вакилларига тилхат бўйича тақдим этилмаган.
Жумладан, жавобгар аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олмаган.
Мазкур қарор ҳозирда қонуний кучда бўлиб жавобгар томонидан мазкур
қарор юзасидан судда низолашилмаган.
Шунингдек, даъвогарга низо мавжуд бўлган тақдирда молиявий
санкцияларни қўллаш тўғрисида судга мурожаат қилиш ваколати берилган
бўлиб, даъвогар суддан молиявий санкцияларни қўллашни сўрамаган.
Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг даъво талаби асоссиз ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2005 йил 12
октябрдаги
“Рақобат,
табиий
монополиялар,
истеъмолчиларнинг
хуқуқларини химоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун хужжатларини
бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги
225-сонли қарор билан тасдиқланган Низомнинг 41-43 бандларига кўра
Комиссиянинг ажрими, қарори ва кўрсатмаси топширилгани тўғрисидаги
билдиришнома билан буюртма хат орқали жўнатилади ёхуд қонунчилик
бузилганлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда қатнашувчиларга ёки
уларнинг вакилларига тилхат бўйича тақдим этилади. Молиявий санкция
қўлланиши назарда тутилган реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги
аниқланганлиги тўғрисида ўзига нисбатан қарор ёки кўрсатма чиқарилган ва
аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олган шахс ваколатли давлат
органи белгилаган муддат мобайнида қонунчиликда белгиланган молиявий
санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўлашга ҳақлидир. Агар реклама
тўғрисидаги қонунчиликни бузган ва аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги
айбини тан олган шахс белгиланган муддат мобайнида қонунчиликни
бузгани учун қонунчиликда назарда тутилган молиявий санкциялар
суммасини ихтиёрий равишда тўламаса, ваколатли давлат органи тегишли
молиявий санкциялар белгилаш тўғрисида судга мурожаат қилади.
“Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 47-моддаси талабларига кўра
энергетик ичимликлар, алкоголли ичимликлар, тамаки маҳсулотларини
ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари, пиротехника
воситалари, қурол ва унинг ўқ-дорилари, ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлар
рекламасига доир талабларни бузганлик, шунингдек ташқи реклама ва
ахборотни жойлаштириш тартибини бузганлик — базавий ҳисоблаш
миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Рекламага оид фаолият субъектлари бўлган юридик шахслар реклама
тўғрисидаги қонунчилик соҳасидаги аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги
айбини тан олган тақдирда молиявий санкцияларни қўллаш ваколатли давлат
органи томонидан амалга оширилади, низо мавжуд бўлган тақдирда эса
молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги масала суд тартибида ҳал
этилади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар
олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд
мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб
бериши лозим.
ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра
тарафлардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш
миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан даъвогар томонидан молиявий жарима
ундириш талаблари тақдим этилган далиллар билан исботланмаганлиги,
жавобгардан жарима ундириш учун етарли далиллар мавжуд
бўлмаганлигини инобатга олиб суд даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан тўлаб чиқилган почта харажатини
даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод
этилганлигини инобатга олишни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг белгиланган тартибда тасдиқланган
кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи тарафларга юборилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф унинг устидан бир ойлик
муддат ичида вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ачилов