Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/19227 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3ebdd87a-a68a-4aac-94b9-01be687cd813 Claim ID PDF Hash ad4315ccc4ecb1c2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19227-сонли иқтисодий иш НАМАНГАН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) Наманган шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиев раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 119 412 494 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари А.Н.Турдиев (буйруқ асосида)нинг иштирокида, суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 1 июлда 264-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга тиббиётда қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий-санитария буюмлари (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақини жавобгар тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 4 119 412 494 сўмлик қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.3-бандига асосан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 4 119 412 494 сўм қарздорлик ундиришни сўраган. Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари даъво талабини қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида жавобгарга маҳсулот етказиб берганлигини, жавобгар маҳсулот ҳақини тўламаганлигини, бугунги кундаги қарздорлиги 4 119 412 494 сўмни ташкил этаётганлигини маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Аниқланишича, аризачи Наманган вилоят солиқ бошқармаси ариза билан судга мурожаат қилиб, қарздор “ББ” маъсулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Шунга кўра, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 майдаги 4-1601-2504/9634-сонли ҳал қилув қарори билан “ББ” маъсулияти чекланган жамияти банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Бугунги кунда тугатиш ишлари давом этмоқда. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда суд ишни судда кўриш билан боғлиқ 82 388 250 сўм давлат божи ва 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатни даъвогардан ундиришни ва даъво аризаси судга киритилишида олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдириш лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 128, 170, 195 ва 196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 119 412 494 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъво аризаси судга киритилишида олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 82 388 250 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажати ундирилсин. Ажримдан норози тараф ажрим устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья: Ш.Ж.Шералиев