← Назад
Решение #2847536 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси | 83 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| онуннинг | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7405-сонли иқтисодий иш
ЗОМИН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
А Ж Р И М И
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Зомин тумани
2025 йил 13 ноябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли 25931-ҳарбий қисмнинг жавобгар
“ ZI ZO IN” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ортиқча ўтказиб
берилган 50 066 643 сўм миқдоридаги маблағини ундириб бериш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар
вакили – О.Эшқувватов (2025 йил 13 ноябрдаги 2731-сонли ишончномага
асосан), жавобгар вакили – О.Бўрибоев (раҳбар) иштирокида, Зомин
туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли 25931-ҳарбий
қисм (бундан буён матнда Даъвогар деб юритилади)нинг “ ZI ZO IN”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда Жавобгар деб юритилади)
ўртасида 2021 йил 1 декабрда ҳарбий хизматчиларининг аутсорсинг шартлари
асосида овқатланшини ташкил учун 46-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартномага асосан жавобгар (аутсорсер) томонидан
Жиззах вилояти, Фориш туманида жойлашган 39815-ҳарбий қисм шахсий
таркибини уч маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш, даъвогар эса ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири томонидан тасдиқланган
Мудофаа вазирлиги Назорат-тафтиш бошқармасининг 2023 йил учун “Назорат
тадбирлари режаси”га ва Мудофаа вазирлиги Назорат тафтиш бошқармаси
бошлиғининг 2023 йил 30 мартдаги 1/172-сонли йўлланмасига асосан
ўтказилган 2023 йил 6 май кунги назорат тафтиш далолатномасига асосан 2021
йил январь ойидан 2022 йил 31 март кунига қадар 39815-сонли ҳарбий қисм
ҳарбий хизматчиларининг аутсорсинг шартлари асосида овқатланишини ташкил
этиш учун хизмат қилган жавобгарга ушбу давр мобайнида жами 164 329 843
сўм асосий сарф харажат амалга оширганлигини ва шундан 114 263 200 сўм
миқдори 2022 йил 1 март кунидан 10 март кунига қадар ҳарбий қисм ва
жавобгар “аутсорсинг” ўртасида кўрсатилган хизмат бўйича тузилган
далолатномага асосан тўлаб берилганлигини ва қолган 50 066 643 сўм пул
маблағи шу кунга қадар даъвогарга тўлаб берилмаганлигини ҳамда ундириш
чораси кўрилмаганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тафтиш ҳужжатларига асосан қонуний
чора кўриш учун Жиззах ҳарбий прокуратурасига жиноят иши қўзғатиш учун
юборилганлигини, Жиззах ҳарбий прокуратуранинг 2024 йил 23 февралдаги
7-749106/24-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал
кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад
қилганлигини билдирган.
Шундан келиб келиб чиқиб, даъвогар Зомин туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан ортиқча
ўтказиб берилган 50 066 643 сўм миқдоридаги маблағини ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво талабини
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, даъвогарнинг даъво
талабига эътирози йўқлигини, маблағ бўлиши билан тўлаб беришини,
шунингдек ўзи раҳбарлик қилган жамият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги “Тадбиркорлик субъектларини
ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда молияхўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат
реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги
704-сонли қарорига асосан тугатилганлигини ва давлат реестрдан
чиқарилганлиги тўғрисидаги 2024 йил 4 апрелдаги 191098-сонли маълумотини
инобатга олиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушинтиришларини ҳамда иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвогар киритган даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни ва ишни
кўриш билан боғлиқ барча суд харажатини даъвогар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор жамият Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги “Тадбиркорлик
субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби
ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик
субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни
тасдиқлаш ҳақида”ги 704-сонли қарорига асосан тугатилганлигини ва давлат
реестрдан чиқарилганлиги тўғрисидаги 2024 йил 4 апрелдаги 191098-сонли
маълумоти иш ҳужжатларида мавжудлиги аниқланди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
110-моддаси биринчи қисми 4-бандида ишда тараф ҳисобланган юридик шахс
тугатилган бўлса, даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатиш белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
ортиқча ўтказиб берилган 50 066 643 сўм миқдоридаги маблағини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
18-моддаси биринчи қисмининг 13-бандида, агар ишда иштирок этаётган
юридик шахс тугатилган бўлса, давлат божи қайтарилиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан судга даъво
аризаси билан мурожаат қилишда Республика бюджетига 1 001 333 сўм давлат
божи ихтиёрий тўлаб чиқилганлиги аниқланди.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар томонидан Республика бюджетига
олдиндан тўлаб чиқилган 1 001 333 сўм миқдорида давлат божи суммасини
қайтаришни лозим топади.
Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво
аризаси бўйича иш юритишни тугатишни ҳамда даъво ариза тақдим этишда
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни ҳамда Республика бюджетига олдиндан тўлаб чиқилган
1 001 333 сўм давлат божи суммасини қайтаришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 195-196-моддаларини қўллаб, суд
ажрим қилди:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли 25931-ҳарбий
қисмнинг “ ZI ZO IN” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ортиқча
ўтказиб берилган 50 066 643 сўм миқдоридаги маблағни ундириб бериш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ариза тақдим этишда олиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли 25931-ҳарбий қисм
зиммасида қолдирилсин.
Ариза тақдим этишда олиндан Республика бюджетига тўлаб чиқилган
1 001 333 сўм давлат божи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига
қарашли 25931-ҳарбий қисмга қайтарилсин.
Мазкур ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Ушбу ажримдан норози тараф қонунда белгиланган тартибда шикоят
қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов