Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4888 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый УЛУҒБЕК ТРАНС СЕРВИС
Source ID dd12eccf-e096-4062-93dd-d124b860eacc Claim ID PDF Hash e76a190f2a864b52... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
процессуал кодекси 107-моддаси процессуал кодекси 107 code_article
процессуал кодекси 128-моддаси процессуал кодекси 128 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4888-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Ромитан тумани 2025 йил 13 ноябр Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – «АБДУРАУФ МОЙИРАХОНИМ БАРАКА» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – «УЛУҒБЕК ТРАНС СЕРВИС» масъулияти чекланган жамиятидан жами 100000000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни (даъвогар ва жавобгар вакили иштирок этмади) Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар – «АБДУРАУФ МОЙИРАХОНИМ БАРАКА» масъулияти чекланган жамияти иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «УЛУҒБЕК ТРАНС СЕРВИС» масъулияти чекланган жамиятидан 100000000 сўм ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суднинг ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисидаги ажрими гибрид почта тизими орқали даъвогарнинг манзилига 2025 йил 24 октябрда юборилган ва бу ҳақда гибрид почта тизимига маълумот киритилган, ажрим қбалу қилиб олувчи манзилда яшамайди деб топширилмаган (почта ID 51021235313, реестр рақами 7153). Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, давлат божи ва почта харажаттини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар – «АБДУРАУФ МОЙИРАХОНИМ БАРАКА» масъулияти чекланган жамияти Пешкў туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 07 июлдаги ҳал қилув қарори билан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатиш бошқарувчиси этиб А.Ҳамроев тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси жавобгарга ўтказиб берилган 100000000 сўм молиявий ёрдамни қайтаришни сўраб судга мурожаат қилган ва молиявий ёрдамин қайтариш тўғрисида жавобгарга юборилган талабнома нусхасини даъво аризасига илова қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 107-моддаси 6-бандида даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим даъвогар манзилига 2025 йил 24 октябрда “гибрид почта” тизими орқали юборилган бўлиб, ажрим даъвогарга қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамаслиги важи билан топширилмаганлиги ҳақида 2025 йил 26 октябрда “гибрид почта” тизимига почта ID рақами 51021235313, почта реестр рақами 7153 бўлган ёзув киритилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128-моддаси иккинчи қиисмига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Демак, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш лозим. Даъво аризаси юқоридаги асослар бўйича кўрмасдан қолдирилганда, давлат божини қайтариш қонунчиликда белгиланмаган. Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогардан тугатиш бошқарувчиси орқали давлат божини ундиришни ва почта харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195196-моддаларини қўллаб суд, Ажрим қилди: Даъвогар – «АБДУРАУФ МОЙИРАХОНИМ БАРАКА» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – «УЛУҒБЕК ТРАНС СЕРВИС» масъулияти чекланган жамиятидан жами 100000000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар - «АБДУРАУФ МОЙИРАХОНИМ БАРАКА» масъулияти чекланган жамиятидан тугатиш бошқарувчиси орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 2000000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган почта харажати даъвогар зиммасига қолдирилсин. Ажрим қонуний кучга киргач, давлат божини ундириш учун ижро варақаси берилсин. Ажрим устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Н.Зоиров