Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2504/10411 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый GULX Y GULS R ZULXU R
Source ID e28c2b3d-ea90-4773-b5f0-58d69dd8a9c8 Claim ID PDF Hash 73a1e9a1e802106b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2201-2504/10411-сонли иқтисодий иш Судья: Н.Аллаберганова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.Аллаберганова томонидан якка тартибда, даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар «GULX Y GULS R ZULXU R» фермер хўжалигидан 5.026.170 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида Урганч туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «GULX Y GULS R ZULXU R» фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 5.026.170 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддасига кўра, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади. Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФК 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 01 январь куни 2600691-сонли электр таъминоти шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг 1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган. Шартноманинг 3.6-бандида, истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган. ФК 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Бироқ, қабул қилиб олинган энергия ҳақи шартномада белгиланган тартибда тўланмаганлиги натижасида жавобгарнинг 2025 йил 1 октябрь ҳолатига жами 5.026.170 сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга келган. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг электр энергиясидан муддати ўтган қарзи мавжудлиги иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Шунга кўра, суд даъвогарнинг 5.026.170 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180, 2034-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. «GULX Y GULS R ZULXU R» фермер хўжалигидан «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фойдасига 5.026.170 сўм асосий қарз ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. «GULX Y GULS R ZULXU R» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кун ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Аллаберганова