Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/19553 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a643cd13-96a7-4159-94f2-8fcefae9a6d4 Claim ID PDF Hash 38c0f3bb10d3188e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19553-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Д.Низамовнинг котиблигида, АА” АТБ манфаатида жавобгар “ББ” фермер хўжалиги ҳисобидан 24 401 868 сўм муддати келмаган кредит қарзи ва 331 000 сўм фоиздан бўлган қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Д.А.Тажахмедов (ишончномага асосан) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Жомашуй филиали ва “ББ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 6 октябрда 06сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра “Пахта ғалла учун” кредит маблағлари ҳисобидан жавобгарга 10 ой муддатга шундан имтиёзли даври 3 ойга, йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 58 711 200 сўм 2024 йил пахта хосилини йиғиб-териб олиш мақсадида (қўл терими ва машина терими учун) кредит маблағи ажратилган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича олган мажбуриятларини бажармасдан кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини тўлиқ ўз вақтида тўламаган. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 24 401 868 сўм муддати келмаган кредит қарзи ва 331 000 сўм фоиздан бўлган қарзини ундиришни сўраган. Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги, унга кўра 10 ой муддатга, йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 58 711 200 сўм кредит ажратилганлиги, бироқ жавобгар кредитни график асосида қайтармаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган жавобгар суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур ҳолда, тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 6 октябрда 06-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра “Пахта ғалла учун” кредит маблағлари ҳисобидан жавобгарга 10 ой муддатга шундан имтиёзли даври 3 ойга, йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 58 711 200 сўм 2024 йил пахта хосилини йиғиб-териб олиш мақсадида (қўл терими ва машина терими учун) кредит маблағи ажратилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар (банк) жавобгар (қарз олувчи)га ўз (ёки жалб қилинган) маблағлари ҳисобидан кредит бериш, жавобгар эса даъвогарга олинган кредит суммасини ва унга хисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтаради. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 5.6-бандига асосан жавобгар кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўз тўлов топшириқномаси ёки мемориал ордер асосида тўлаб бориши белгиланган. Бироқ, жавобгар кредит шартномаси шартларига амал қилмай кредитни шартномада белгиланган график асосида қайтармасдан келган. Оқибатда 2025 йил 1 октябрь куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 24 401 868 сўм муддати келмаган кредит қарзи ва 331 000 сўм фоиздан бўлган қарзи, жами 24 732 868 сўм кредитдан бўлган қарздорлик юзага келган. Шартноманинг 10.3-бандига кўра, кредит бўйича асосий қарз тўловлари ўз вақтида қайтарилмаганда, жавобгар даъвогарга кечиктирилган давр учун муддатида қайтарилмаган кредит суммасига 1.3-бандида кўрсатилган ставканинг 2.5 баробари миқдорида фоиз тўлайди. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Шу сабабли даъвогар жавобгардан 24 401 868 сўм муддати келмаган кредит қарзи ва 331 000 сўм фоиздан бўлган қарзини ундириш талаблари асосли бўлган. Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан жавобгар томонидан кредитни график асосида қайтариш мажбурияти лозим даражада бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 24 401 868 сўм муддати келмаган кредит қарзи ва 331 000 сўм фоиздан бўлган қарзини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 24 401 868 сўм муддати келмаган кредит қарзи, 331 000 сўм фоиздан бўлган қарзини ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни шунингдек, жавобгардан республика бюджетига 494 658 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333, 736, 744-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 128, 170, 176180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “АА” АТБ фойдасига 24 401 868 сўм муддати келмаган кредит қарзи, 331 000 сўм фоиздан бўлган қарзи, жами 24 732 868 сўм кредитдан бўлган қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ББ” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 494 658 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида аппеляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев