Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2501/7607 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья G‘OZIYEV SHUKRULLO XADJAMKULOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c31fff70-2546-4c2c-b9b7-0c06462a8ed4 Claim ID PDF Hash d707623c1cdc404c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7607-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, Дўстлик туман прокурори ёрдамчиси А.Мусаев ҳозирлигида, даъвогар вакили Р.Тугалов (04.02.2025 йилдаги 31-01-17/31-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар ********* жавобгар *********га нисбатан берилган даъво аризасини очиқ суд мажлиси мухокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: даъвогар ********* (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ********* (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 688.478 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг 30.10.2025 йилдаги ажрими билан Жиззах вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси (бундан буён матнда ғазначилик деб юритилади) ва Пахтакор тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими (бундан буён матнда молия деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисида иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома тақдим этиб, жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини таъкидлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини ҳамда прокурор ёрдамчисининг даъвони қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 05.03.2025 йилда табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва уни қабул қилиш шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, етказиб берувчи ўз зиммасига газ тармоқлари орқали истеъмолчининг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газни мазкур шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмларда етказиб бериш мажбуриятини, истеъмолчи эса ўз зиммасига ушбу ҳажмда кўрсатилган газни қабул қилиш мажбуриятини олади ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга оширилиши, 4.1-бандида “Истеъмолчи” мазкур шартнома асосида етказиб берилган газ учун тўловни амалга ошириши шартлиги, 4.3-бандида “Истеъмолчи” томонидан табиий газни етказиб бериш учун тузилган шартнома асосида етказиб бериладиган табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши шарт, 4.6-бандида “Истеъмолчи” томонидан олинган газ учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10 кунигача амалга оширилиши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси 1-қисмига кўра Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 1-қисмига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шартнома бўйича даъвогар томонидан жавобгарга етказилган табиий газ бўйича 2025 йил октябрь ҳолатига жавобгарнинг 688.478 сўм қарздорлиги юзага келган. Шу боис, суд даъвонинг 688.478 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, қарор қилади: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ********* ҳисобидан даъвогар ********* фойдасига 688.478 сўм асосий қарз ва 41.200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин. Судья Ш.Ғозиев