Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1904-2503/6799 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABRAYEV XASAN CHORIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6aaa5df9-4873-4a62-bc4a-18b91150761e Claim ID PDF Hash 0ebb15c9bce7454f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
онуннинг 15-моддаси онуннинг 15 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ИПК 108-моддаси ИПК 108 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1904-2503/6799-сонли иш ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қумқўрғон тумани 2025 йил 13 ноябрь Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти (тугатиш бошқарувчиси)нинг, жавобгарлар “*****” АТБ ва “*****” АТБ Жарқўрғон филиалига нисбатан тарафлар ўртасида имзоланган 05.01.2023 йилдаги №16154-сонли кредит шартномасининг 2.4-банди 1,2 хатбошини ва 5.2-банди 1,2-хатбошини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Д.Эшниёзов (ишончнома ва ордер асосида) иштирокида Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди маъмурий биносида, бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти (тугатиш бошқарувчиси) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “*****” АТБ ва “*****” АТБ Жарқўрғон филиалига нисбатан тарафлар ўртасида имзоланган 05.01.2023 йилдаги №16154-сонли кредит шартномасининг 2.4-банди 2,3 хатбоши ва 5.2-банди 2,3 хатбошини хақиқий эмас деб топишни сўраган. Шунингдек, даъвогар судга даъво талабини ўзгартириш бўйича ариза тақдим этиб, унга кўра тарафлар ўртасида тузилган 05.01.2023 йилдаги №16154-сонли кредит шартномасининг 2.4-банди 1,2 хатбошини ва 5.2-банди 1,2-хатбошини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 157-моддаси биринчи қисмида даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Шу боисдан, суд даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини иш юритувга қабул қилишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили низо бўйича тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини ва низо медиатив келишув билан якунланганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, почта харажатини ўз зиммасига олишни билдирди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Иш ҳужжатида жавобгар тегишли тартибда хабардор қилинганлигини 1 тасдиқловчи тилхат мавжуд. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда, суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, тақдим этилган ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида 2025 йил 7 ноябрдаги тузилган медиатив келишувни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида мазкур низо юзасидан 2025 йил 7 ноябрда медиатив келишув тузилган. Медиатив келишув (профессионал) медиатор А.Менглибоев, даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси М.Хамидов ҳамда жавобгар “*****” АТБ Сурхондарё вилоят бошқарма бошлиғи Ҳ.Хўжамқулов (ишончнома асосида)лар иштирокида қуйидаги шартлар асосида тузилган: “*****” АТБ ушбу низо бўйича тарафлар ўртасида имзоланган 05.01.2023 йилдаги №16154-сонли кредит шартномасининг 2.4-банди 1,2 хатбошини ва 5.2-банди 1,2-хатбошини бартараф этиш юзасидан 15.12.2025 йил ушбу бандларига тузатиш киритиш бўйича қўшимча келишув шартномасини имзолаш ҳамда низони тинч йўл билан бартараф этишга келишилган. Мазкур медиатив келишув тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб судга мурожаат этишга ҳақли. Медиатив келишув битими 3 нусхада тузилиб, тарафларга бир нусхадан, бир нусхаси судга тақдим этилади. ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин. 2 Мазкур Қонуннинг 17-моддасига кўра суд муҳокамаси жараёнида, низони ваколатли органда кўриш жараёнида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида тарафлар томонидан эришилган медиатив келишув тегишли иш қайси суд ёки ваколатли органнинг иш юритувида турган бўлса, дарҳол ўша судга ёки ваколатли органга юборилади. ИПКнинг 107-моддаси 53-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. ИПК 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисидаги” Қонуннинг 18-моддасида давлат божини қайтариш тартиби белгиланган бўлиб, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ қайтарилиши кераклиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд тақдим этилган медиатив келишув шартлари ўзга шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини поймол қилмаслигини, амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига зид эмаслигини инобатга олган ҳолда даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, медиатив келишув тузилганлиги сабабли тарафлардан давлат божи ундирмасликни, тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 15, 17-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси, 53-банди ҳамда 108, 131-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш юритувга қабул қилинсин. Даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар “*****” АТБ ва “*****” АТБ Жарқўрғон филиалига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 05.01.2023 йилдаги №16154-сонли кредит шартномасининг 2.4-банди 1,2 хатбошини ва 5.2-банди 1,2-хатбошини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ***** 3