Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1904-2503/6956 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABRAYEV XASAN CHORIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8908af81-7da3-4515-840e-a3e7235b43c9 Claim ID PDF Hash 275543af0d8d2c65... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
Ушбу кодекснинг 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ***** тумани 2025 йил 13 ноябрь ***** туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар ***** акциядорлик жамиятининг жавобгар ***** фермер хўжалиги ҳисобидан 6.918.990 сўм асосий қарз, 1.122.191,41 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ю.Қўзиев (ишончнома асосида) (жавобгар иштирокисиз) иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлад и: Даъвогар ***** акциядорлик жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ***** фермер хўжалиги (бундан кейин матнда жавобгар - деб юритилади) ҳисобидан 6.918.990 сўм асосий қарз, 1.122.191,41 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома тақдим қилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича электр энергияси етказиб берилганлигини, етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўланмаганлигини, солиштирма далолатнома бўйича жавобгарнинг 2025 йил 1 октябрь ҳолатига фойдаланилган электр энергияси асосий қарз ва пенядан жами бўлиб 8.041.181,41 сўмлик қарздорлиги мавжудлигини, шу боисдан қарздорликни ундирув қаратилмаган қисмига яъни 6.918.990 сўм асосий қарз ва 1.122.191,41 сўм пеняга нисбатан даъво аризаси киритилганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта (гибрит почта) алоқа бўлимининг маълумотномаси мавжуд. Мазкур ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК - деб юритилади)нинг 128, 170моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК - деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар электр энергиясини етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида “Юридик истеъмолчилар учун электр энергия таъминоти шартномаси” тузилган бўлиб, унинг 1-бандига кўра, ушбу электр энергияси таъминоти шартномасига мувофиқ, таъминотчи корхона истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, 2025 йил 1 октябрь ҳолатига ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасига асосан етказиб берилган электр энергияси учун жавобгарнинг даъвогар олдидаги муддати ўтган (асосий ва пеня) қарздорлиги 8.041.181,41 сўмни ташкил этган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шу боисдан, даъвогар қарздорликни ундирув қаратилмаган қисмига судга даъво аризаси билан мурожаат этган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Даъвогар вакилининг суд мажлисидаги кўрсатмасида ва тақдим этган маълумотномасига кўра жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаганлиги маълум қилинган. Мазкур ҳолатда, суд даъво аризасини асосий қарзни ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгар томонидан тўлов кечиктирилганлиги учун 1.122.191,41 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Шартноманинг 3.10-банди учинчи қисмида ҳисоб-китоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган суммасининг 0,1 фоиз миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб 2 бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги қайд этилган. Аниқланишича, 2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра етказиб берилган электр энергияси тўлови кечиктирилганлиги учун 1.122.191,41 сўм пеня ҳисобланган. Ушбу ҳолат 2025 йил 1 октябрдаги ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномаси билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, гарчи, даъвогарнинг мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги учун пеня талаби ҳам асосли бўлсада, жавобгарнинг тадбиркорлик субъекти эканлигини, унинг мулкий аҳволини, келгусида иқтисодий ночор ҳолатга тушиб қолмаслигини инобатга олиб, неустойка миқдорини камайтиришни, яъни 336.658 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим деб белгиланган. 3 Юқоридаги асосларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6.918.990 сўм асосий қарз, 336.658 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ***** фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар ***** акциядорлик жамияти фойдасига 6.918.990 сўм асосий қарз, 336.658 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ***** 4