← Назад
Решение #2847591 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 011 символов
4-1201-2502/14465-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 13 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – А.Д (13.11.2025
йилдаги 12/11-сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили – ҳуқуқшунос
В.М (13.11.2025 йилдаги 2-сон ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси
tim S birj n ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“ tim S birj n” МЧЖ (СТИР )нинг жавобгар “ tim S birj n” МЧЖ
(СТИР ) ҳисобидан 86 777 236,47 сўм асосий қарз, 43 388 618,24 сўм пеня ва
суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимида, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
tim
S birj n ҳудудий
бошқармаси (палата) даъвогар “ tim S birj n” МЧЖ (даъвогар ва/ёки
сотувчи) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“ tim S birj n” МЧЖ (жавобгар ва/ёки сотиб олувчи) ҳисобидан
86 777 236,47 сўм асосий қарз, 43 388 618,24 сўм пеня ва суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата вакиллари суд мажлисига келмади.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга
эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Шу сабабли суд, ишни палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан
олиб, даъво талабига эътирозлари йўқлиги, бугунги кунда жамиятнинг
2
молиявий аҳволи оғирлиги сабабли пеня миқдорини камайтириб беришни
сўради ва судга илтимоснома тақдим қилди.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида
ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 234-моддасига
мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
02 майда тузилган 198Т/02-05-сонли шартнома (шартнома) дан келиб чиққан.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, сотувчи
шартномада назарда тутилган маҳсулотларни етказиб бериш, сотиб олувчи
қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар
етказиб берилган.
Бироқ, етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан
86 777 236,47 сўм тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий тўлаш юзасидан талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
3
Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан етказиб берилган
маҳсулотлар электрон расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар билан
тасдиқланиб, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Лекин, жавобгар қабул қилиб олган маҳсулотлари учун
86 777 236,47 сўмлик тўловларни амалга оширмаган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Бироқ, жавобгар судга тўловлар амалга оширилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатларни тақдим этмади.
Шу сабабли суд, палатанинг жавобгардан даъвогар фойдасига
86 777 236,47 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли
деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, палата даъво аризасида асосий қарз тўловлари
кечиктирилгани учун 43 388 618,24 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан
даъвогар фойдасига ундиришни сўраган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартноманинг 6.2-бандида сотиб олувчи тўловни кечиктирганда, ҳар
бир кечиктирилган кун учун сотувчига 0,4% миқдорида, лекин
кечиктирилган тўловнинг 50% дан ошмаган миқдорда пеня тўлаши
белгиланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвонинг пеня ундириш қисмини асосли
деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд жавобгарнинг шартнома бўйича мажбуриятларини
бажарганлик даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни
инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб,
пеняни 15 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
4
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан
иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори(БҲМ)нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга
асосан
суд,
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида - 2 603 317,09 сўм давлат божи, даъвогар
ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ва суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 116, 118, 176-180,186,
192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ tim S birj n” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ tim
S birj n” МЧЖ фойдасига 86 777 236,47 сўм асосий қарз, 15 000 000 сўм
пеня, 41 200 сўм почта харажати ва 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ tim S birj n” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
2 603 317,09 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов