← Назад
Решение #2847600 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8989-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 13 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья М.Махсудованинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Очиловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар “***” фермер хўжалигидан асосий
қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни
даъвогар вакили А.Исломов (ишончнома асосида) иштирокида, Бухоро туман
ҳокимлиги биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“***” фермер хўжалиги (матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 16.186.349 сўм
асосий қарз ва 8.093.175 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан суд
мажлисига қадар қарздорлик тўланганлигини билдирди ва 8.093.175 сўм пеня
ундириш даъво талабидан воз кечиши ҳақида судга ариза тақдим этди.
Палата ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлсада, вакиллари иштирокини таъминламади. Шу
сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда
ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни уларнинг иштирокисиз
ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг асосий қарз
ундириш даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, пеня ундириш даъво
талаби юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
30 ноябрдаги маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилиб, унга кўра даъвогар
томонидан нефть маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулот
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.5-бандига кўра, “Истеъмолчи” (жавобгар) етказиб
бериладиган нефть маҳсулоти туркуми қийматининг 100 фоиз миқдорида
олдиндан тўловни амалга ошириши лозимлиги белгиланган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил 30 ноябрда
жами 22.286.348 сўмлик нефть маҳсулоти етказиб берилган, бироқ жавобгар
томонидан қисман тўлов амалга оширилиб, шартнома мажбурияти лозим
даражада бажарилмасдан, қолган маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 16.186.349 сўм қарздорлиги вужудга
келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома
хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 16.186.349с ўм қарздорлиги иш
ҳужжатларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома,
талабнома хати ва бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур
даъво талаби асосли ҳисобланади.
Бироқ, иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан қарздорлик
тўлиқ тўланган, бу ҳолат даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган
маълумотнома билан тасдиқланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 16.186.349 сўм асосий қарз ундириш
ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига
шартноманинг 5.4-бандига асосан маҳсулот ҳақи учун тўлов кечиктирилганлиги
учун ҳисобланган 8.093.175 сўм пеня ундиришни сўралган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Суд мажлисида даъвогар томонидан 8.093.175 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабидан воз кечиш ҳақида ариза тақдим этилди.
ИПК 110-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва
суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Суд даъвогарнинг 8.093.175 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво талабидан
воз кечиши қонунчиликка зид эмаслиги, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун
билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб воз кечишни
қабул қилишни ва мазкур даъво талаби юзасидан иш юритишни тугатишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан
ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилади.
2
Шу сабабли суд жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан
тўланган 41.200 сўм почта харажатларини ва республика бюджетига 485.590,48
сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 110, 118, 170, 179, 186моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг 16.186.349 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво
талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогарнинг 8.093.175 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби
юзасидан иш юритиш тугатилсин.
Жавобгар “***” фермер хўжалигидан даъвогар “***” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “***” фермер хўжалигидан республика бюджетига 485.590,48
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
М.Махсудова
3