Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2002-2501/4292 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 58319cb3-7793-48a2-9615-7cec6bf1e963 Claim ID PDF Hash 74df7f0a4b769870... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
амда ИПКнинг 26-моддаси амда ИПК 26 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2002-2503/4292-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Бухоро шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси Давлат муассасасига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 10.05.2024 йилдаги 24-18- сонли мулкий мажмуани топшириш-қабул қилиш далолатномани ҳақиқий эмас деб топиб, бекор қилиш тўғрисидаги аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили *** (ишончнома асосида), кредитор вакили *** (ишончнома асосида), Бухоро шаҳар прокуор ёрдамчиси *** иштирокида, суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, а н и қ л а д и: “***” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси Давлат муассасаси (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 10.05.2024 йилда тузилган 24-18-сонли “***” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Қоровулбозор тумани Имом Бухорий МФЙ Мустақиллик кўчасида жойлашган “Бино Иншоотлар” мулкий мажмуасини топшириш-қабул қилиш далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиб, бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган кредитор вакили даъвони қувватлаб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Прокурор даъво аризасини иш юритишдан тугатиш тўғрисида фикр билдирди. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасини қўллаб, ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб ва даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра иш юритишни тугатишни лозим топди. ИПКнинг 25-моддада иқтисодий судга тааллуқли ишлар ҳамда ИПКнинг 26-моддасида иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар рўйхати келтирилган. Бироқ, даъво аризасида сўралган жавобгарга нисбатан мулкий мажмуани топшириш-қабул қилиш далолатномани ҳақиқий эмас деб топиб, бекор қилиш тўғрисидаги даъво талаблари иқтисодий судга ҳамда бошқа судларга тааллуқли эмас. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Шу сабабли суд мазкур иш юзасидан иш юритишни тугатишни, иш юзасидан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддасининг 5-бандига кўра, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда, давлат божи қайтарилиши белгиланганлиги, бироқ тўланмаганлиги сабабли иш юзасидан давлат божини ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 110, 118, ҳамда 195-моддаларни қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Мазкур иш юзасидан иш юритиш тугатилсин. Ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Раҳматова