← Назад
Решение #2847630 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 703 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4808-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ромитан тумани
2025 йил 13 ноябр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – «ATB GOLD SERT
MANAGEMENT» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – «INTEGRAL
STORY TRANS SERVIS» масъулияти чекланган жамиятидан жами 43350000 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакили –
А.Ҳасанов (ишончномага асосан) иштирокида (жавобгар вакили иштирок этмади)
Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – «ATB GOLD SERT MANAGEMENT» масъулияти чекланган
жамияти иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «INTEGRAL STORY TRANS SERVIS» масъулияти чекланган жамиятидан 30000000
сўм асосий қарз, 13350000 сўм пеня, жами 43350000 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, тарафлар ўртасида 2024
йил 01 апрелда 129/01С-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага асосан
жавобгарга 30000000 сўмлик сертификатлаштириш хизматлари кўрсатилганлигини,
жавобгар хизматларни қабул қилиб олган бўлсада, қарздорликни тўлаб
бермаганлигини, қарздорликни тўлаб бериш юзасидан юборилган талабномалар
эътиборсиз қолдирилганлигини, тўлов кечиктирилган 445 кунга 13350000 сўм пеня
ҳисобланганлигини, жавобгар қарздорликни бугунги кунга қадар тўлаб
бермаганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддасига асосан ишни
унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, давлат божи ва суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар – «ATB
GOLD SERT MANAGEMENT» масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида
“Бажарувчи”) ва жавобгар – «INTEGRAL STORY TRANS SERVIS» масъулияти
чекланган жамияти (шартнома матнида “Буюртмачи”) ўртасида 2024 йил 01 июнда
129/01С-сонли шартнома тузилган.
Шартнома шартига кўра “Бажарувчи” "Буюртмачи"га сертификатлашган
аудит хизматини кўрсатиш, “Буюртмачи” эса кўрсатилган хизматларни қабул қилиб
олиш ва унинг ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини олишган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 703-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг
топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян
ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу
хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан шартномага асосан жавобгар – “INTEGRAL STORY
TRANS SERVIS” масъулияти чекланган жамиятига жами 30000000 сўмлик
хизматлар кўрсатилганлиги тарафлар ўртасида расмийлаштирилган электрон
ҳисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини топади. Демак, даъвогарнинг 30000000 сўм
асосий қарзни ундириш талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим.
Даъвогар шартнома бўйича тўлов кечиктирилган 445 кунга (2025 йил 25
июндан 2025 йил 10 октябрга қадар) 0.1 фоиздан жами 13350000 сўм пеня ҳисоблаб,
уни ундиришни сўраган. Даъвогар пеняни тўғри ҳисоблаган.
Бинобарин, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.1-бандида тўлов
кечиктирилган кунлар учун 0.1 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўланиши келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарори 4-банди ва ФКнинг 326моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлигидан келиб чиқиб, кредитор ва қарздорнинг
манфаатларини инобатга олиб, суд пеня суммасини 5200000 сўмгача камайтиришни
лозим топади.
Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8, 236, 326, 327, 703-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179 ва 180моддаларини қўллаб суд,
қ р р қилди:
1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар - «INTEGRAL STORY TRANS SERVIS» масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар - «ATB GOLD SERT MANAGEMENT» масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 30000000 сўм асосий қарз, 5200000 сўм пеня, олдиндан тўланган
433500 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро
вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида
кассация тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров