Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/8736 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк Ответчик / Подсудимый
Source ID 4ea9a858-3e26-4e92-8614-6bf4fb028eaa Claim ID PDF Hash 0e47494b7852baee... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
процессуал кодекси 170-моддаси процессуал кодекси 170 code_article
процессуал кодекси 68-моддаси процессуал кодекси 68 code_article
процессуал кодекси 118-моддаси процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8736-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ромитан тумани 2025 йил 13 ноябр Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг «Агробанк» АТБ манфаатида жавобгарлар – «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти ва унинг Жондор суғурта марказидан 26000000 сўм суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни (даъвогар вакиллари иштирок этмади), жавобгар вакили А.Аминов (ишончномага асосан) иштирокида Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъво аризасида АТБ “Агробанк” Жондор филиали ҳамда фуқаро Ф.Ғ.Аҳмедов ўртасида 2020 йил 19 мартда кредит шартномаси тузилиб, 30000000 сўм кредит маблағи ажратилганлиги, кредит таъминоти сифатида 2020 йил 29 июнда тузилган оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратилган микрокредит маблағлари қайтарилиши юзасидан тадбиркорлик хавфини комплекс суғурта қилиш шартномасига асосан 02-08-070-110000041-сонли суғурта полиси тақдим этилганлиги, ФИБ Ромитан туманлараро судининг 2022 йил 10 декабрдаги ҳал қилув қарори билан Ф.Ғ.Аҳмедовдан жами 27742731 сўм кредит қарздорлиги ундирилганлиги ва ижро варақаси Жондор туман МИБга юборилганлиги, Жондор туман МИБ томонидан ижро ҳаракатлари Қонуннинг 40-моддаси 3-бандига асосан тамомланганлиги, шу сабабли, жавобгарга суғурта товонини тўлаб бериш юзасидан талабнома юборилганлиги, Ф.Ғ.Аҳмедовнинг 2025 йил 26 август ҳолатида банк олдидаги кредит асосий қарзи 26000000 сўмни, фоиз қарздорлиги 19878809 сўмни ташкил қилиши қайд этилиб, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси «Агробанк» АТБ манфатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ва жавобгар – «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамиятидан 26000000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади, Палата даъво аризасида ишни вакил иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олмаслигини, даъвогар томонидан суғурта компаниясига бирор бир талаб қўйилмаганлигини, даъво аризасига фуқаро И.А.Маҳмудовага оид ҳужжатлар илова қилинганлигини, даъво талаби асоссизлигини, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни, давлат божини даъвогардан ундириб, почта харажатини унинг зиммасига қолдиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 68-моддаси биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъво аризасида банк ва фуқаро Ф.Ғ.Аҳмедов ўртасида тузилган кредит шартномаси ва суғурта полисига асосан 26000000 сўм суғурта товони ундириш сўралган бўлсада, бироқ даъво аризасига фуқаро И.А.Маҳмудовага тааллуқли бўлган 2020 йил 29 июндаги 02-08-070/110000038-сонли суғурта полиси, ФИБ Ромитан туманлараро судининг И.А.Маҳмудовадан банк фойдасига жами 32737248 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги 2022 йил 14 июлдаги 2-2006-2207/2242-сонли ижро варақаси ва МИБ Жондор туман бўлимининг И.А.Маҳмудовага нисбатан ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисидаги 2022 йил 16 августдаги қарори илова қилинган. Иш ҳолатларига аниқлик киритиш учун суд томонидан даъвогар банк вакили иштирокини таъминлаш мақсадида ишни кўриш кейинга қолдирилган бўлсада, бироқ, даъвогар – АТБ “Агробанк” суд муҳокамасига вакил иштирокини таъминламади ва даъво талабига асос бўлган ҳолатларни исботлаб бермади. Демак, мазкур ҳолатда суд даъво талаблари исботлаб берилмади деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг еттинчи қисмида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган. Баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, давлат божини даъвогардан ундириб, олдиндан тўланган почта харажатини унинг зиммасига қолдиришни лозим деб топади. Суд, юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. 2. Даъвогар – АТБ «Агробанк»дан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 520000 сўм давлат божи ундирилсин. 3. Олдиндан тўланган почта харажати даъвогар зиммасига қолдирилсин. 4. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, давлат божини ундириш учун ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида Бухоро вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья Н.Зоиров