Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1201-2501/13948 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Im lus usin ss Ответчик / Подсудимый Im lus usin ss
Source ID a7347ece-3365-43a4-a0ac-9ebe70a7567d Claim ID PDF Hash a41072fa4618744d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
збекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 55 law
Конституциянинг 65-моддаси Конституция 65 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
Жиноят кодексининг 167-моддаси Жиноят кодекси 167 code_article
бандлари ва 228-моддаси бандлари ва 228 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
нинг 12-моддаси нинг 12 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения 22 153 символов
4-1201-2501/13948-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар “Im lus usin ss” МЧЖ таъсисчиси Im lus usin ss нинг вакили - адвокат О.Ж (07.10.2025 йилдаги 22-сонли ордер ва 07.02.2025 йилдаги нотариал ишончнома асосида) ва “Im lus usin ss” МЧЖ таъсисчиси Im lus usin ss нинг ишончли вакили У.Ж (18.03.2025 йилдаги нотариал ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Im lus usin ss” МЧЖ таъсисчилари Im lus usin ss ва Im lus usin ss ларнинг “Im lus usin ss” МЧЖ (СТИР Im lus usin ss) нинг 2022 йил 10 сентябрда тузилган қалбаки таъсис шартномасини ҳақиқий эмас деб топиб, жавобгар “Im lus usin ss” МЧЖ таъсисчиси Im lus usin ss (ЖШШИР Im lus usin ss)ни “Im lus usin ss” МЧЖ таъсисчилари сафидан чиқариб, дастлабки ҳолатга қайтариш тўғрисидаги даъво аризасини унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда, суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “Im lus usin ss” МЧЖ таъсисчилари Im lus usin ss (даъвогарлар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Im lus usin ss” МЧЖнинг 2022 йил 10 сентябрда тузилган қалбаки таъсис шартномасини ҳақиқий эмас деб топиб, жавобгар “Im lus usin ss” МЧЖ таъсисчиси Im lus usin ss (жавобгар)ни “Im lus usin ss” МЧЖ таъсисчилари сафидан чиқариб, дастлабки ҳолатга қайтаришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Бу ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда – ИПК) нинг 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида учинчи шахслар “Im lus usin ss” АТБ, “Im lus usin ss” АТБ, “Im lus usin ss” МЧЖ, “Im lus usin ss” МЧЖ, “Im lus usin ss Im lus usin ss” МЧЖ, “Im lus usin ss” МЧЖ, “Im lus usin ss” шуъба корхонаси, “Im lus usin ss” МЧЖ, “Im lus usin ss” МЧЖ, “Im lus usin ss” МЧЖ, “Im lus usin ss” МЧЖ, “Im lus usin ss” МЧЖ, “Im lus usin ss” КХМУСХБ, “Im lus usin ss” МЧЖ, “Im lus usin ss” МЧЖ, “Im lus usin ss” МЧЖ, “Im lus usin ss” МЧЖ, “Im lus usin ss” МЧЖ иштирокисиз кўришни лозим топади. Даъвогар 2024 йил 09 сентябрь кунги суд мажлисида қўшимча даъво аризаси тақдим этиб, даъво предметини ўзгартиришни сўраган. Даъвогар 2 қўшимча даъво аризасида жавобгар “Im lus usin ss” уюшмасининг 2019 йил 18 мартдаги 2-сонли умумий йиғилиш баёни ва 2019 йил 25 ноябрдаги навбатдан ташқари 5-сонли умумий йиғилиш баёни билан биргаликда уюшманинг 2019 йил 03 мартдаги навбатдан ташқари 01-сонли умумий йиғилиш баёнини ҳам ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. ИПК 157-моддасининг биринчи қисмига биноан даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарори 13-банди иккинчи хатбошида даъво предметининг ўзгариши даъвогарнинг жавобгарга нисбатан моддий-ҳуқуқий талабларининг ўзгаришини билдиради деб тушунтириш берилган. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризада сўралган даъво талабларини қўллаб-қувватлашиб, жавобгар “Im lus usin ss” уюшмасининг собиқ раҳбари Н.С томонидан уюшманинг 2019 йил 18 мартдаги 2-сонли, 2019 йил 25 ноябрдаги навбатдан ташқари 5-сонли ва 2019 йил 03 мартдаги навбатдан ташқари 01-сонли умумий йиғилиш баёнларини расмийлаштирилишида ўзининг шахсий манфаатларига эришиш мақсадида ҳужжатларни қалбакилаштиришга йўл қўйилганлигини, бу Сирдарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 26 декабрдаги 1-1201-2201/172-сонли ажрими билан ҳам ўз исботини топганлиги, йиғилишда қатнашган 2 нафар таъсисчи Im lus usin ss 51 фоиз улуш ва Im lus usin ss 49 фоиз улуш деб овозларнинг умумий сони 100 фоиз деб кўрсатилган бўлса-да, 26 нафар уюшма аъзоларининг бошқа бир йиғилишда қатнашган рўйхатига қўлда ёзилган санани сохталаштириш орқали қонунга зид равишда расмийлаштирилганлигини, оқибатда уюшманинг мол-мулки уюшма уюшма аъзолари 26 та аъзоларининг розилигисиз, жавобгарнинг собиқ раҳбари Im lus usin ss уюшма мулки бўлган бинони унинг уставида кўрсатилган аъзоларининг рухсати олинмасдан, хабардорлигисиз умумий йиғилиш баённомасини тузиб “Im lus usin ss” МЧЖга ва “Im lus usin ss” масъулияти чекланган жамиятига ажратилаётган кредит маблағи учун гаровга қўйилганлигини, уюшма мулки бўлган бино қонунга хилоф равишда кредит таъминоти учун гаровга қўйилганлигини билдириб, юқоридаги умумий йиғилиш баёнларини ҳақиқий эмас деб топишни сўрашган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабларини тан олиб, ҳақиқатан ҳам жавобгар “Im lus usin ss” уюшмасининг собиқ раҳбари Im lus usin ss томонидан жавобгар уюшмага 3 тегишли мол-мулк қонунга хилоф равишда уюшма аъзоларини розилиги олинмасдан, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилганлигини, бунда собиқ раҳбар ўзининг шахсий манфаатларига эришиш мақсадида ҳужжатларни қалбакилаштиришга йўл қўйилганлиги, уюшманинг 2019 йил 25 ноябрдаги навбатдан ташқари 5-сонли йиғилиш баёнидаги имзо унга тегишли эмаслигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради ва судга ёзма фикрини тақдим қилди. 2024 йил 15 август кунги суд мажлисида иштирок этган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган “Im lus usin ss” масъулияти чекланган жамияти, “Im lus usin ss”масъулияти чекланган жамияти, Im lus usin ss, “Im lus usin ss” масъулияти чекланган жамияти, “Im lus usin ss” масъулияти чекланган жамияти, “Im lus usin ss” масъулияти чекланган жамияти, “Im lus usin ss” масъулияти чекланган жамияти, “Im lus usin ss” масъулияти чекланган жамияти, “Im lus usin ss, “Im lus usin ss” масъулияти чекланган жамияти, “Im lus usin ss” масъулияти чекланган жамияти, “Im lus usin ss” масъулияти чекланган жамияти, “Im lus usin ss” масъулияти чекланган жамияти, “Im lus usin ss” масъулияти чекланган жамиятлари вакиллари даъвогарнинг даъво талабларини қувватлашиб, жавобгар “Im lus usin ss” уюшмасининг 2019 йил 18 мартдаги 2-сонли, 2019 йил 25 ноябрдаги навбатдан ташқари 5-сонли ва 2019 йил 03 мартдаги навбатдан ташқари 01-сонли умумий йиғилиш баёнини ҳақиқий эмас деб топишни сўрашган. 2024 йил 10 сентябрь кунги суд мажлисида иштирок этган ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган “Im lus usin ss” акциядорлик тижорат банки вакили Im lus usin ss даъвогарнинг даъво талаблари юзасидан эътироз билдириб, даъвогарнинг даъво талабларини рад қилишни сўраган. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 65-моддасига биноан фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. 4 Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади. Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар “Im lus usin ss” уюшмаси Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан 2011 йил 14 мартда 648-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган устав ва таъсис шартномасига асосан юридик шахс сифатида фаолият юритиб келади. Уюшма 26 та юридик шахслар, яъни аъзоларнинг бирикиши асосида ташкил этилган. Уюшма таъсис шартномасининг 1.3-бандида уюшма Сирдарё вилоят ҳудудида жойлашган юридик шахсларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш учун тузилади. Уюшма таъсис шартномасининг 2.1-бандида уюшма фаолиятининг мақсади уюшма аъзоларининг фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак мулкий манфаатларни ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш ҳисобланади. Уюшма таъсис шартномасининг 6.1-бандида уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши уюшманинг олий бошқарув органи ҳисобланади. Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишига уюшманинг барча аъзолари киради. Таъсис шартномасининг 6.2-бандида уюшманинг ҳар бир аъзоси уюшма аъзоларининг умумий йиғилишида битта овозга эгалиги, 6.3-бандида уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши уюшма фаолиятига доир барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишга ҳақлилиги кўрсатилган. Уюшмага Im lus usin ss раҳбарлик қилган даврда 2019 йил 18 мартдаги 2-сонли, 2019 йил 25 ноябрдаги навбатдан ташқари 5-сонли ва 2019 йил 03 мартдаги навбатдан ташқари 01-сонли умумий йиғилиш баёнларини расмийлаштирилиб, унга асосан “Im lus usin ss” масъулияти чекланган жамиятига “Im lus usin ss” акциядорлик тижорат банкидан 1 000 000 000 сўм миқдорида кредит олиш учун уюшмага тегишли Сирдарё вилоят Гулистон шаҳар Im lus usin ss шох кўчаси 46-уйда жойлашган идора ва ёрдамчи биноларни гаровга қўйилган. Ушбу баён асосида 2019 йил 19 март куни Гулистон шаҳар 4-сон давлат нотариал идораси Im lus usin ss (бугунги кунда фаолияти тугатилган) томонидан гаров шартномаси расмийлаштирилган. Шунингдек, 2019 йил 25 ноябрь санаси билан уюшманинг 5-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёни расмийлаштирилиб, унга асосан “Im lus usin ss” масъулияти чекланган жамиятига “Im lus usin ss” акциядорлик тижорат банкидан 324 000 АҚШ доллари миқдорида кредит олиши учун жавобгар уюшмага тегишли Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар А. Im lus usin ss. бўлган идора ва ёрдамчи бинолар гаровга қўйилган ҳамда шу 5 асосда 2020 йил 21 январь куни Гулистон шаҳар 4-сон давлат нотариал идораси Im lus usin ss томонидан гаров шартномаси расмийлаштирилган. Даъвогар жавобгар “Im lus usin ss” уюшмасининг собиқ раҳбари Im lus usin ss томонидан 2019 йил 18 мартдаги 2-сонли ва 2019 йил 25 ноябрдаги навбатдан ташқари 5-сонли ва 2019 йил 03 мартдаги навбатдан ташқари 01-сонли умумий йиғилиш баёнини расмийлаштирилишида ўзининг шахсий манфаатларига эришиш мақсадида ҳужжатларни қалбакилаштиришга йўл қўйилганлигини, йиғилишда қатнашган 2 нафар таъсисчи Im lus usin ss 51 фоиз улуш ва Im lus usin ss 49 фоиз улуш деб овозларнинг умумий сони 100 фоиз деб кўрсатилган бўлса-да, 26 нафар уюшма аъзоларининг бошқа бир йиғилишда қатнашган рўйхатига қўлда ёзилган санани сохталаштириш орқали қонунга зид равишда расмийлаштирилганлигини, оқибатда уюшманинг мол-мулки уюшма аъзоларининг розилигисиз қонунга хилоф равишда кредит таъминоти учун гаровга қўйилганлигини, бу ҳолатлар Сирдарё вилоят жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 26 декабрдаги 1-1201-2201/172-сонли ажрими билан ҳам ўз исботини топганлигини билдириб, юқоридаги умумий йиғилиш баёнларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб судга мурожаат этган Аниқланишича, жавобгар уюшма бошқарувининг собиқ раҳбари Im lus usin ss “Im lus usin ss” масъулияти чекланган жамиятига “Im lus usin ss” акциядорлик тижорат банкидан олинган кредит бўйича жиноят иши қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг 2022 йил 11 майдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 179-моддаси, 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисми 3-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган. Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг 2022 йил 11 майдаги ҳукмида жавобгар “Сирдарё истеъмол товарлари савдо” уюшмасининг 2019 йил 18 мартдаги 2-сонли умумий йиғилиш баёни ва 2019 йил 25 ноябрдаги навбатдан ташқари 5-сонли умумий йиғилиш баёнини қалбакилаштирилганлиги ҳолатлари ҳақида сўз юритилмаган. Бироқ, Сирдарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси 2023 йил 26 декабрдаги 1-1201-2201/172-сонли ажримида уюшманинг 2019 йил 3 мартдаги навбатдан ташқари 01-сонли умумий йиғилиш баёнга баҳо бериб ўтилган. Хусусан, Сирдарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 26 декабрдаги 1-1201-2201/172-сонли ажримида “Im lus usin ss” уюшмаси бошқарув раиси Im lus usin ss уюшма мулки бўлган (Сирдарё вилояти, Im lus usin ss кўчаси, 46-уй) бинони уюшма уставида кўрсатилган аъзоларининг рухсати олинмасдан, хабардорлигисиз, уларнинг манфаатларига зид равишда, аслида ўтказилмаган “Im lus usin ss” уюшмаси аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишнинг 2019 йил 3 мартдаги 01-сонли баённомасини тузиб, “Im lus usin ss” МЧЖга АТИБ “Im lus usin ss” Сирдарё вилоят филиали томонидан ажратилаётган кредит маблағи учун гаровга қўйган деб ҳисоблайди деб қайд этилган. Мазкур ажрим билан Сирдарё вилоят суди 6 жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси айнан Сирдарё истеъмол товарлар савдо” уюшмаси аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишнинг 2019 йил 3 мартдаги 01-сонли баённомаси юзасидан баҳо берган бўлса-да, жавобгарнинг низолашаётган 2019 йил 18 мартдаги 2-сонли умумий йиғилиш баёни ҳам айнан “Im lus usin ss” МЧЖга АТИБ “Im lus usin ss” Сирдарё вилоят филиали томонидан ажратилаётган кредит маблағи учун гаровга қўйилиши ҳақида қабул қилинган. Яъни ушбу иккита баённома айнан битта масала юзасидан, мазмуни ва мақсади ҳам битта бўлиб, “Im lus usin ss” МЧЖга АТИБ “Im lus Im lus usin ss филиали томонидан ажратилаётган кредит маблағи учун уюшмага тегишли кўчмас мулкни гаровга қўйилиши масаласи бўлган. Сирдарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 26 декабрдаги 1-1201-2201/172-сонли ажрими бугунги кунда қонуний кучда (ўзгартирилмаган ва/ёки бекор қилинмаган). ИПК 73-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Шунингдек, уюшманинг 2019 йил 25 ноябрдаги 5-сонли умумий йиғилиш баёнига кўра, йиғилиш 2 нафар таъсисчи Im lus usin ss 51 фоиз улуш ва Im lus usin ss 49 фоиз улуш деб овозларнинг умумий сони 100 фоиз кўрсатилиб ўтказилган ва Im lus usin ss ҳамда Im lus usin ss томонидан имзоланган. Ваҳоланки, уюшманинг Im lus usin ss адлия бошқармаси томонидан 2011 йил 14 мартда 648-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган таъсис шартномасида уюшма 26 та юридик шахслар аъзолари бирикиши асосида ташкил этилган. Уюшма таъсис шартномасига кўра эса уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши уюшманинг олий бошқарув органи ҳисобланиши, умумий йиғилишга уюшманинг барча аъзолари кириши, уюшманинг ҳар бир аъзоси уюшма аъзоларининг умумий йиғилишида битта овозга эгалиги ҳисобланиши белгиланган. Бу ҳолат ўз-ўзидан, уюшманинг 2019 йил 25 ноябрдаги 5-сонли умумий йиғилишда 26 та юридик шахслар аъзолари иштирок этмаганлигини кўрсатади. Қолверса, уюшмасининг собиқ раҳбари Im lus usin ss ИИБ бошлиғи номига берган ёзма тушунтирши хатида Im lus usin ss дан 324 000 АҚШ доллари миқдорида кредит олиши учун уюшмага тегишли бўлган идора ва ёрдамчи биноларни гаровга қўйиш юзасидан расмийлаштирилган умумий йиғилиш баёни бўйича уюшма аъзоларини огоҳлантирмаганлигини баён қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) нинг 12-моддасига кўра, давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқароларнинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. 7 ФКнинг 116-моддасига мувофиқ, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. ФК 114-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Бироқ, жавобгар судга даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи далилларни тақдим этмади. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг уюшманинг 2019 йил 18 мартдаги 2-сонли умумий йиғилиш баёни, 2019 йил 25 ноябрдаги навбатдан ташқари 5-сонли умумий йиғилиш баёни ва 2019 йил 03 мартдаги навбатдан ташқари 01-сонли умумий йиғилиш баёнини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабларини асосли деб топиб, қаноатлантиришни лозим топади. 8 ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмида жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-б бандида иқтисодий судга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши, кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а” — “г” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлашлиги белгиланган. Даъвогарнинг 2023 йил 12 июнда судга кирим бўлган даъво аризаси киритишда кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаб чиқиш ҳуқуқидан фойдаланиб, иккита даъво талаби бўйича 3 300 000 сўм давлат божи тўлаб чиққан. 2024 йил 09 сентябрдаги қўшимча даъво аризасига давлат божи тўлашда ушбу ҳуқуқидан фойдаланмасдан 3 400 000 сўм давлат божи тўлаган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6 700 000 сўм давлат божи ундиришни ва даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 34 000 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Im lus usin ss” МЧЖнинг 2022 йил 10 сентябрда тузилган таъсис шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин. Жавобгар “Im lus usin ss” МЧЖ таъсисчиси Im lus usin ss “Im lus usin ss” МЧЖ таъсисчилари сафидан чиқарилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар Im lus usin ss ҳисобдан Im lus usin ss фойдасига 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Im lus usin ss ҳисобдан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар Im lus usin ss ва Im lus usin ss лар ҳисобидан солидар тартибда республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. 9 Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья З.Раджабов